Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли блогерлар ва ОАВ вакиллари! Бугун Халқ таълими вазир | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Ҳурматли блогерлар ва ОАВ вакиллари!

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ургутдаги мактаб ўқувчиларининг мустақил равишда 5 дан 10 млн сўмгача даромад топиш билан биргаликда 30-40 нафар ишчини ҳам иш билан таъминлаб, 15-20 млн сўмдан ортиқ даромад топаётгани ҳақида ёзган пости кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бунга айримлар ҳавас билан қараган бўлса, яна айримлар буни ёлғон маълумотга ва ҳазилга йўйди.

Аслида Ургутда мана шундай ишбилармон ўқувчиларимиз бор ва бу ҳақиқат. Улар бугун катталарга яхшигина ўрнак бўлиб, ҳалол меҳнати билан нафақат ўзи балки оиласига фойда келтирмоқда.

Мазкур лавҳада ана шундай ёшлардан бирининг фаолияти ёритилган.

Ҳурматли блогерлар!

Агар бирор нарсага ишонмасангиз бундай тарзда ижтимоий тармоқларда "Кун ҳазили" дея пост тарқатмасдан ўзингиз ўрганиб кўришингизни тавсия қиламиз. Ушбу ҳолатни шахсан гувоҳи бўлиш истагида бўлган журналист ва блогерларни Самарқанд вилоятининг Ургут туманига Медиа-турга таклиф қилиб қоламиз.

Мурожаат учун: @Laylo_xtvpress