Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими вазири Сурхондарёдаги мактаблар ҳолатини ўрганмоқ | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Халқ таълими вазири Сурхондарёдаги мактаблар ҳолатини ўрганмоқда

Куни кеча Ургутдан қайтган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Сурхондарё вилоятига борди. Вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятнинг Шеробод туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Мактабдаги умумий ҳолатни ўрганиб, яратилган шарт-шароитлар бўйича ўқитувчилар билан суҳбатлашди.

Сухбат чоғида таътил вақтида мактабда қўшимча курслар ташкил қилиш, ўқувчиларни касбга йўналтириш борасида фикрлари билан ўртоқлашди. Мактаб бугунги кунда коэффициент кўрсаткичи юқори бўлиб, вазир бунинг сабаблари билан қизиқди ҳамда 2022 йилда мактабга 540 ўринли қўшимча бино қуриш таклифини берди.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3yOgmRY

@uzedu