Get Mystery Box with random crypto!

...

Telegram kanalining logotibi ustozmahmudjondomla — ... U
Telegram kanalining logotibi ustozmahmudjondomla — ...
Kanal manzili: @ustozmahmudjondomla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

taklif murojaat uchun 90 266 14 22
@Muttaqiin_bot. Admin
Reklama uchun @ha_maylidaa_a
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 12:00:34 Шайтон таҳажжудга уйғотган саҳобий

Ҳакимул умма Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ Муовия розияллоҳу анҳунинг қуйидаги воқеасини нақл қилади: “Муовия розияллоҳу анҳу ҳар куни таҳажжуд намозини ўқир эди. Бир кун таҳажжуд намозига туришга куч топа олмадилар ва ҳатто кўзларини ҳам оча олмадилар. Натижада, таҳажжуд намозининг вақти чиқиб кетди. У ҳаёти давомида таҳажжуд намозини асло тарк қилмаган эди. Шу сабабли ўта ғамгин, пушаймон бўлиб, Аллоҳ таолога ҳокисорлик билан юзланиб, то эрталабгача таҳажжуд намозини ўқимаганига афсус қилиб, йиғлаб чиқди. Эртаси кун, Муовия розияллоҳу анҳу ухлаб ётганларида, кимдир тур, таҳажжуд намози вақти бўлди деб, уйғотди. У яна такроран ўта саросимада, бесармжонлик билан: “Таҳажжуд намози ўтиб кетяпти, таҳажжуд намозига тур”, деб Муовия розияллоҳу анҳуни уйғотди.
Муовия розияллоҳу анҳу ўринидан туриб, ундан сўради: “Сен кимсан? Бу ерга нимага келдинг?”
У: “Мен Иблисман” деди.
Муовия розияллоҳу анҳу ундан: “Ахир сенинг вазифанг инсонларни ибодатдан тўсиб, уларни ҳаром, гуноҳ ишларга мубтало қилиш эмасми? Сени таҳажжуд намози билан нима ишинг бор? Нима сабабдан мени таҳажжуд намозига уйғотаяпсан?” деб сўради.
Шайтон унга: “Қўй, шу ҳақда гаплашмайлик, ўзи кўнглим сиқилиб, бўларим бўлиб турибман. Ундан кўра, туриб таҳажжуд намозингни ўқи” деб жавоб берди.
Муовия розияллоҳу анҳу: “Нима сабабдан таҳажжуд ибодатига мени уйғотаётганингни айтасан, шундан сўнг туриб, намозимни ўқийман” деб сўзида қаттъий туриб олди.
Шайтон: “Асл гап шундай, кеча сени ғафлатга солиб, таҳажжуд ибодатини ўқимай ўтказишингга сабабчи бўлган эдим. Сен эса, таҳажжуд намозини ўқимаганингга ўта пушаймон бўлиб, эрталабгача йиғлаб чиқдинг. Бу йиғинг Аллоҳ таолонинг ҳузурида мартабанг кўтарилишига сабаб бўлди. Янада даражанг баландламаслиги учун бугун таҳажжуд намозига сени уйғотгани ўзим келдим” деди.
Бу расвони ишига қаранг, уни инсониятга нисбатан адоватига эътибор қилинг! У Муовия розияллоҳу анҳунинг мартабаси Аллоҳ таоло ҳузурида янада кўтарилишидан қўрқиб, таҳажжуд ибодатига ўзи уйғотмоқда. Уни инсониятни оздириш йўлидаги саъй-ҳаракатига қаранг! Шунчалар ҳам пасткашлик бўладими?!
Аллоҳ таоло бу ривоятни барчамизга тўғри тушунишни насиб қилсин. Бу ривоятдаги таҳажжуд намозини ўқимай ўтказиб юбориш, қасддан бўлмаган, балки хато ва унитиб қўйиш сабабли бўлгани учун Муовия розияллоҳу анҳу унга ўта қаттиқ пушаймон қилдилар. Натижада, унинг мартабаси Аллоҳ таоло ҳузурида кўтарилди. Инсоният ким бўлишидан қатъий назар башардир. У билиб-билмай хатога йўл қўйиши мумкин. У бу ҳолатдан тушкунликга тушмай Аллоҳ таолога ялиниб ёлвориб, пушаймонлигини изҳор қилиб, йиғлаб мағфират сўраса, Аллиҳ таоло албатта у бандани мағфират қилиб, ҳузурида мартабасини кўтариб қўяди.
(Ашраф Али Таҳонавий)

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
188 viewsМахмуджон Qorayev, 09:00
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:59:49
Авлоди саҳоба соҳиби калити Байтуллоҳ
@hazratihojidomullo
165 viewsМахмуджон Qorayev, 08:59
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:59:49 Аллоҳ таолони шерик тутган ишбилармон

Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари: «Саҳобалар замонидан қолган киши» дейишар эди. Биласизми нега?
Салоҳ Атийя ўзи қатори экиншунослик куллиясини битирган бир қанча оғайнилари билан ўқишни битирганларидан кейин молиявий қийин аҳволга тушиб қолишди. Уларнинг қишлоғи Мисрдаги қашшоқ ва қаровсиз қолган минтақалардан бири эди. Салоҳ Атийя бош билимдон тадбиркорлар ўз тирикчиликларини йўлга қўйиш учун ҳамкорлик асосида иш бошламоқчи бўлишди. Улар тўққиз киши бўлиб, чорвaчилик қилишмоқчи эди. Сармоя киши бошига икки юз жунайҳдан тушди. Бу йиғинди чинакам тадбиркорларнинг назари билан қараганда ҳатто сармоя қилишга ҳам арзимас эди. Шериклар ўнинчи шерикни қидира бошлашди. Улар ўз лойиҳалари учун ўн кишилик ишбилармонлар жамоси тузишмоқчи эди. Шу аснода бир куни муҳандис Салоҳ Атийя оғайниларининг олдига келиб: «Мен ўнинчи шерикни топдим!» деб қолди. Улар хурсанд бўлишди. «Ўнинчи шеригимиз сармоя солмайди», деди у. Шериклар ҳайрон бўлишди. Салоҳ сўзида давом этди: «У бизларни ҳимоясига олади, бизларга тўғри йўлни кўрсатиб туради, шунинг эвазига фойданинг ўндан бирини олади», деди. Улар: «Ким у?» дейишди. Салоҳ: «Аллоҳ!» деди. 
Шериклар битимни тузишди.
Ўн шерикдан иборат ҳиссадорлик жамияти иш бошлади. Илк одимдаёқ улар ақл бовар қилмас фойдани қўлга киритдилар. Шериклар ўзаро келишиб ўнинчи «Ҳамкор»нинг ҳиссасини 20 фоизга кўтаришди. Бора бора бир неча йил ичида бу миқдор 50 фоизга чиқди. Энди фойданинг ярмини тўққиз шерик, ярмини ёлғиз ўнинчи «ҳамкор» оладиган бўлди. Улар Унинг ҳиссасини ўзлари учун алоқси бўлмаган жойларга, У истаган ўринларгагина сарфлашар, У хурсанд бўладиган ишларга ишлатишар эди. Дастлаб қишлоқда ўғил болалар, кейин қизлар учун бошланғич билим юрти очилди. Сўнгра яна ўғил болалар учун алоҳида, қизлар учун алоҳида ўрта, кейин олий ўқув юртлари таъсис этилди. Сўнгра яна ортган пулларни жамлаб, «мусулмонлар учун хайрия жамғармаси»га асос солинди. 
Кейинроқ Салоҳ Атийя ўз қишлоғига оламга машҳур Азҳари Шарифнинг бир бўлинмасини очишга муваффақ бўлди. Бу эса Азҳар тарихида биринчи бор бундайин кичик қишлоқчага бўлинма очилиши эди. Шаҳарга темир йўл ва поезд тўхтар ери ҳам қилинди. Вақт ўтиши билан битта куллия бора-бора тўртта куллия бўлди. Олий ўқув толибалари учун 600, толиблари учун 1000 та ўрин яратилди ва ҳоказо ишлар шу тариқа тараққий этиб борди.
Бу айтганларимиз мазкур шерикликнинг қилган саноқсиз хайрияларидан бир намуна, холос. 
Тўққиз шерик ўз аҳду паймонларига вафо қилишди. Ўнинчи «Ҳамкор» ҳам улар истаган аҳдни адо этди ва уларга кутганларидан олий натижалар келтирди. Пировардида қишлоқда бирорта ишсиз одам, бирорта камбағал оила қолмади!
Ўтган январ ойи 70 ёшдан ўтган Салоҳ Атийя ўзининг умр бўйи қилган шеркичилигини тамомлаб, Ўзи ишлари учун «шерик» деб топган Роббининг ҳузурига, Унинг ҳузуридаги насибасини олгани равона бўлди. Аллоҳ таолонинг бу «ҳамкорига» нималар тайёрлаб қўйгани, унинг ҳиссасига қандай «фойда»ларни битиб қўйгани ёлғиз Ўзига аён. Салоҳ Атийянинг жанозасига миллион одам йиғилди, бутун қишлоқ мотамсарога айланди. Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло уни охиратида ҳам ўзи кутганидан юқори натижалар билан сийласин!
Энди биз ўз мол дунёйимизда кимларни шерик қилаётганимизга бир қарайлик-чи! Бизни йўқдан бор қилган, бойлик ва имконият берган Роббимизга топганимиздан қанча ажратяпмиз?!...
Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид 2016-йил

https://t.me/hazratihojidomullo
188 viewsМахмуджон Qorayev, 08:59
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:35:49
9921. Аллоҳ зикрини кўпайтириш нифоқдан омонликдир. Албатта мунофиқлар Аллоҳни кам ёдга олувчилар, Уни кам зикр қилувчилардир. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида: “Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар”, деган. (Нисо сураси, 142-оят).

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг “Ваабилис сойб” асаридан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
216 viewsМахмуджон Qorayev, 07:35
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:35:30
Уммонда балиқ ови манзараси!


Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
222 viewsМахмуджон Qorayev, 07:35
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:56:22
Ulugʻlar suxbati

Mavzu: Islomda ham jixatlik tinchlik garovidir 1

Ustoz Mahmudjon domla

t.me/ustozmahmudjondomla
210 viewsyaqubjon .., edited  01:56
Ochish/sharhlash
2022-08-28 22:01:27
to'ydim biroz yolg'on dunyodan
66 views. "طلب العلم فريضة عل كل مسلم", 19:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:39:33 ​​Аллоҳга етишишнинг йўли ва бир ноёб усул.

Ҳазрат Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Аллоҳнинг йўлида юришлик учун шу нарса зарурки, бир қўлда Аллоҳнинг китоби бўлсин ва иккинчи қўлда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлсин. Бу иккиси орқали банда Аллоҳга етиша олади.

Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

الطرق إلى الله بعدد أنفاس الخلائق

Яъни: "Аллоҳга етишишнинг йўллари халойиқнинг нафаслари ададичадир". Бироқ, Аллоҳга етишишнинг барча эшиклари ёпилгандир. Фақатгина бир эшик очиқдир ва у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик эшигидир. Яъни, кимки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашса, айнан ўша Аллоҳга етишади.
Ҳазрат Мавлоно Шоҳ Фазлурроҳман раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Келинг, биз сизга бир ноёб усулни айтиб берайлик. У шуки, биз нима иш қилсак ҳам, унда суннатга диққат қилайлик. Масалан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари деб билиб, қачонки, таом есак, у ҳолда чўккалаб ўтириб ёки бир оёқни кўтариб (тиззани букиб) ейлик. Худди шундоқ ухлаш учун ётсак, ўнг ёнгбош тарафга қараб ётайлик, бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Айни шундай ҳар ишни қалбда бу Аллоҳнинг Ҳабибининг суннати деб ҳозир қилиб қилайлик. Бир неча кун шундай қилиб олсин, шунда у комил валий бўлиб кетишига, мен масъулман. فاتبعوني
"Бас, менга эргашинг"нинг маъноси айнан шудир.

"Аслааф ки таалибэ илмаана зиндаги...." китобидан, 207-бет.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

https://t.me/muttaqiyuz
261 viewsМахмуджон Qorayev, 11:39
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:16:16 Бир тишлам бақлажон ёхуд тақвонинг мукофоти

Тахминан 700 йил олдин, шайх Суютий Дамашқда яшаб, «Тавба» масжидида дарс берар эди. Илгари бу масжиднинг ўрнида фоҳишахона бўлган, бироқ ҳижрий 700 йилда халифалардан бири уни бузиб, ўрнига масжид қурдирган экан.
Шайхнинг жуда камбағал талабаси бор эди. У шунчалик камбағал эдики, баъзан бир неча кунлаб ҳеч нарса емас эди. Кунлардан бир кун агар ҳозир бирор нарса емаса ўлиб қолишини сезди.
Кейин унинг миясига: "Балки ўлимтик ейишга ёки ҳатто ўғирлашга ҳам ҳаққим бордир – ахир бўлмаса очликдан ўлиб қоламан-ку!" – деган фикрлар кела бошлади. У шу ўйлар билан ҳеч бўлмаганда бирон емиш топиш умидида кўҳна Дамашқнинг тор кўчаларида дайдиб юрарди.
Ўша пайтда кўчалар тор ва эгри эди, уйларнинг балконлари деярли тегиб турар, томга осонгина чиқиб, кимнингдир уйига кириш мумкин эди. Бечора талаба бир уйнинг томига чиқиб, ҳовлида юрган аёлларни кўриб қолди ва Аллоҳдан қўрқиб юзини ўгирди. Аммо шундан кейин унинг нигоҳи бўш ҳовлига тушди. У ердаги қозонда ажойиб ҳидлар таратиб таом пишаётган эди.
Талаба беихтиёр ҳовлига сакраб тушди, ўша томонга югуриб, қозоннинг қопқоғини кўтарди. Қозон пишаётган бақлажонлар билан тўла эди. Оч қолган талаба уларнинг иссиқлигини ҳам унутиб, битта бақлажонни тутиб бир тишлади. Бирдан унга ақли қайтиб: "Нималар қиляпман?! Мен, ахир шариат илмларини ўқиётган талаба бўлиб, бошқа бировнинг уйига овқатни ўғирлаш учун кирсам-а?!" – деб ўйлади ва тишлаган бақлажонни жойига ташлаб, масжидга қайтиб кетди.
У орқа томондан деворга суяниб, очликдан деярли ҳушидан кетар даражада шайхнинг дарсини тинглашни давом эттирди. Ҳамма тарқалганда, фақат бир юзини ёпган аёлни қолди. У шайхнинг олдига келиб, ундан ниманидир секин овоз билан сўрашни бошлади.
Шайх атрофга қараб, ҳалиги талабадан бошқа ҳеч кимни кўрмай унга яқинлашди ва: "Уйланишни хоҳлайсанми?" – деб сўради. Талаба табассум билан пичирлади: "Эй шайхим, очликдан ўлаяпман, ҳеч нарсам йўқ! Қандай қилиб уйланаман?" Шайх жавоб берди: "Хавотир олма! Бир турмушга чиқмоқчи бўлган бева аёл бор экан. У ёлғиз кампир холаси билан яшайди", деб масжид бурчагида ўранган аёлга ишора қилди.
– Улар бу шаҳарда бегона, ёлғиз қолмаслик, қароқчилар ва зўравонларнинг нишонига айланмаслик учун турмушга чиқмоқчи. Сен ўша аёлга уйланишга рози бўласанми? – сўради шайх.
– Розиман, устоз!
Кейин шайх унинг ўрнига маҳр бериб, уларни никоҳлаб қўйди. Талаба ўша аёлнинг уйига кетди. Уйда аёл ёпинчиғини ечганида талаба унинг гўзал эканини кўрди.
Аёл ундан:
– Овқат ейсизми? – деб савол берди.
– Ҳа, – жавоб берди талаба. Кейин у қозоннинг қопқоғини кўтариб, таажжуб билан: "Ё Аллоҳ! Бақлажонни ким тишлади?" – деди. Талаба йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди.
Аёл Аллоҳни ҳамд айтиб хитоб қилди: "Булар Аллоҳга бўлган содиқликнинг самарасидир! Қайтиб ташланган битта бақлажон туфайли катта уй ва хотин билан сийлаган Зотга ҳамдлар бўлсин!"
(Ҳикояни шайх Тантовий ривоят қилган).

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
146 viewsМахмуджон Qorayev, 09:16
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:13:06
134 viewsМахмуджон Qorayev, 09:13
Ochish/sharhlash