Get Mystery Box with random crypto!

...

Telegram kanalining logotibi ustozmahmudjondomla — ... U
Telegram kanalining logotibi ustozmahmudjondomla — ...
Kanal manzili: @ustozmahmudjondomla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

taklif murojaat uchun 90 266 14 22
@Muttaqiin_bot. Admin
Reklama uchun @ha_maylidaa_a
Kanallar @ustozmahmudjondomla_admin/3

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 20:41:01
ФEМИНИЗМ БИЗГА КEРАКМИ?

Сизнингча, бир аёлнинг устун эканини кўрсатишга, барча нарсаларни уддалай олишини исботлашга, ҳар ерда баланд овозда «Қаранг, мен эркак киши билан тенгман», дейишга эҳтиёжи борми?
Бизнингча йўқ!

Аёл киши зотан ўз қадрини тушуниб етиши керак ва уни пастга торта оладиган ҳар оқим ва ҳар фикрга қарши тура олиши керак.

Исломий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, эркак-аёл ажратиб ўтирмай ҳар бир инсон қадрлидир, бутун таъқиқлар ва буйруқлар ҳар икки жинс учун ҳам келгандир. Ўртада ҳеч қандай адолатсизлик йўқдир.
Мисол учун, Оиша розияллоҳу анҳо жоҳилийя каби замонда ҳам, замонининг энг буюк олимларидан экан, тўрт минг кишига дарс берар экан, ҳатто урушга борар экан, атрофидаги эркакларга исботлашга ёки «Мен сиз билан баробарман», дейишга урунмадилар. Чунки зотан бунга эҳтиёжлари ҳам йўқ эди. Ислом уларнинг бутун ҳақларини асрар ва қадрли эканликларини ҳис қилдирар эди.

"Huzme"дан таржима қилинди
162 viewsМахмуджон Qorayev, 17:41
Ochish/sharhlash
2022-08-31 20:39:56 АЗИЗ ВА ҚАДРЛИ КАНАЛИМИЗ МУХЛИСЛАРИ БАРЧАЛАРИНГИЗНИ ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИНИ 31 ЙИЛЛИГИ БИЛАН ЧИН ДИЛДАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ! ИНШААЛЛОҲ МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛГАЙ!!!
133 viewsМахмуджон Qorayev, 17:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:15:58
Аччиқ ҳақиқат
163 viewsМахмуджон Qorayev, 15:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:15:20 Ёмон хотиманинг аломатлари

1. Ширк устида ёки Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини менсимаган ҳолда вафот этиш. Масалан, намозга бепарволик қилиб турганда, хамр, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб турганда, қўшиқ, мусиқа, турли беҳаё филмлар томоша қилаётганда, умуман, Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган ишларни қилиб турганда вафот этиш.
2. Вафот этаётган пайтда қовоқнинг солиниши, юзнинг қорайиши, юзда норозилик асарининг зоҳир бўлиши. Албатта, бу норозилик фариштадан эшитилган Аллоҳнинг ғазаби ҳақидаги хабар туфайли юзага келади. Бутун жасаднинг қорайиб кетиши ва ҳоказо.
Энди, намозга бепарволик қилувчиларга, хусусан, уни ўқимай юрганларга биродарлик маслаҳатим шуки, улар тезда тавбага шошилишсин! Намозни ўз вақтида қолдирмай ўқишга ҳаракат қилишсин! Чунки, намоз ислом динининг устунидир. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Биз билан уларнинг орасидаги фарқ намоздир. Ким уни тарк қилса, кофир бўлибди” деганлар. Аҳмад ва Молик ривоят қилишган.
Яъни, ким намозни тарк қилса, унга нисбатан бепарволик қилса, иймони ноқис бўлади, комил мўмин бўлмайди. Борди-ю, қасддан тарк қилса ёки унинг фарзлигини инкор этса, кофир бўлишида шубҳа йўқ.
Намоз ўз соҳиби учун мустаҳкам қўрғондир. Ҳақиқий маънода ўқилган намоз ўз соҳибини фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Аллоҳ таоло: “Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур” (Анкабут, 45) деб марҳамат қилган.
Эй дўстим, сен ўзингни ушбу мустаҳкам қўрғон билан сақлаяпсанми? Сен ҳар куни эшигинг ёнида оқадиган анҳорда кунига беш маҳал чўмилиб, покланганинг каби, хатоларингни ҳам кунига беш вақт намоз билан ювяпсанми? Фурсатни қўлдан бой бермасдан туриб, тавба қилиб ол! Ўлим фариштаси келиб қолмасидан олдин отингни қамчила! Чунки, сен бу дунёда қилган барча ишларинг мукофотини ёки жазосини фаришта жонингни олаётган чоғдаёқ кўра бошлайсан. Шундай экан, яхшилик уруғини эк! Яхши ҳосил териб оласан. Аммо кимда-ким бу яхшиликдан юз ўгирса, намозни тарк қилса, унинг хотимаси ёмонлигининг аломати – ғассол юваётган пайтда бутун жасадининг қорайиб кетишидир.
Аллоҳдан бу каби хотимадан паноҳ сўраймиз. Эй меҳрибон Роббимиз, бизларни ўлимга чиройли тайёргарлик кўриб, гўзал хотима топадиган бандаларингдан қилгин!

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
163 viewsМахмуджон Qorayev, 15:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:15:09 Фарзандим Фотиҳ бўлсин деганларга.

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда ярамас, тўполончи бир ўқувчи эди.

Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: «Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан», дейишдан ҳам тоймасди.

Оқшамсиддин подшоҳга шикоят этишликни адабсизлик ҳисоблаб, ҳолатни II-Муротга айтишликдан тортинар эди.

Аммо, вақт ўтгани сайин кичик Меҳметнинг қилиқлари ҳаддан ошиб, чидаб бўлмас ҳолга келади.
Шундан кейин ноилож подшоҳ II-Муротнинг ҳузурига чиқади.

«Подшоҳим, Сизга айтишим зарур бўлган бир хусусий масала бор. Аммо, айтишдан ҳаё қилмоқдаман.»

Подшоҳ:
«Марҳамат! Ҳеч тортинмасдан айтавер», дейди.
Бу сўз Оқшамсиддинни хотиржам этди. Ва ҳодисани англата бошлади.

«Подшоҳим! Ўғлингиз - жигарпорангиз жуда тўполончи. Унинг дастидан дарсимни ўтолмаяпман. Қачон танбеҳ берсам, дарҳол Сизни номингиз билан менга таҳдид қилади».

Подшоҳ бир оз сукут сақлайди.
Кейин Оқшамсиддинга яқин келиб, бир нарсаларни пичирлаб тушунтиради. Подшоҳнинг сўзларидан Оқшамсиддин саросимага тушади.

«Бу қандай режа? Буни амалга ошириш мумкин эмас!
Оқшамсиддин бу режа хусусидаги хавотирларини ошкор қилишига қарамай, подшоҳ, «Бу иш бўлади», дейди».

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради.

Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас!
Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади.

Бу ҳодиса қаршисида Фотиҳ Султон тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Фотиҳ Султон Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради.

Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди.
Ўша кундан сўнг, Фотиҳ Султон Меҳмет асло ярамаслик қилмади.
Чунки, ишонган тоғларига қор ёғган эди...
--------------------------------------------------------------------------
Таълим не эканини II-Мурот даражасида бўлмаса ҳам, камида ўз фарзандини янглиш йўлларга йўналтирмаслик қадар идрок этадиган ота-оналарга эҳтиёжимиз бор.

Унутмайлик, болалар эрка, тантиқ бўлиб туғилмайдилар. Уларни дипломли, мансабли, топармон, аммо тарбиясиз ота-оналар талтайтирадилар.

Shoolim Shomansur


MubashshirAhmad
145 viewsМахмуджон Qorayev, 15:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:14:52
9929. Суратдаги бу киши аёл ҳуқуқи ҳақида бирон кун, бирон нима ўқиган деб ўйламайман. Лекин эркаклик фитратдир, соф табиатдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
144 viewsМахмуджон Qorayev, 15:14
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:41:32 ​​Аллоҳ сени соғинса, Унга гапиришингни хоҳласа, сени намозга қоим қилиб қўяди.

Агар сен билан ёлғиз қолишни хоҳласа, тунда таҳажжудга уйғотиб қўяди.

Агар сени жаннатга олиб кирмоқчи бўлса, Сенга ибодат қилишни осон қилиб қўяди.

Сенга яхшиликни истаса илм бериб уни амалига собит қилиб қўяди.

Агар сени кечиришни хоҳласа, тилингни тавбага муяссар қилиб қўяди.

Агар сенга саодат бермоқчи бўлса қалбингни кенг қилиб қўяди.

Агар сени севса...
Муҳаббатини дилингга жо қилиб қўяди....

Румий.
131 viewsМахмуджон Qorayev, 11:41
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:33:13
9927. Покиза инсонларнинг хатоси шундаки, улар барчани ўзлари каби пок, мусаффо инсонлар деб ўйлашади.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
104 viewsМахмуджон Qorayev, 10:33
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:33:13
9928. Дангасалик, бекорчилик, ёлғончилик ва макр билан валий ҳеч қачон валий бўлмайди, олим ҳеч қачон олим бўла олмайди.
Болам! Аллоҳ билан ростгўй, содиқ бўлсанг, Аллоҳ у билан чин рост бўлганларнинг содиқроғидир. Агар алдасанг, ёлғончи бўлсанг, албатта ўзингга ёлғон ишлатган бўласан. Агар нуқсонга йўл қўйсанг ҳам, ўзингга қусур, нуқсонга йўл қўйган бўласан.
Ҳадиси қудсийда келади: “Албатта сизларни амалларингизни ҳисоб қиламан, сўнгра уларнинг мукофот ёки жазосини бераман. Кимки хайр, яхшиликни топса, Аллоҳга ҳамд айтсин. Кимки унда бошқасини топса, фақат ўзини маломат қилсин, айбласин”.

Фазилатли шайх Аҳмад Кафтару раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
104 viewsМахмуджон Qorayev, 10:33
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:30:05 Устоз Маҳмуджон домла | Ulugʻlar suxbati pinned a video
08:30
Ochish/sharhlash