Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ таолони шерик тутган ишбилармон Мисрнинг Диқҳалия вилоя | ...

Аллоҳ таолони шерик тутган ишбилармон

Мисрнинг Диқҳалия вилояти, Тафаҳнал ашроф қишлоғида яшовчи Салоҳ Атийя ҳақида замондошлари: «Саҳобалар замонидан қолган киши» дейишар эди. Биласизми нега?
Салоҳ Атийя ўзи қатори экиншунослик куллиясини битирган бир қанча оғайнилари билан ўқишни битирганларидан кейин молиявий қийин аҳволга тушиб қолишди. Уларнинг қишлоғи Мисрдаги қашшоқ ва қаровсиз қолган минтақалардан бири эди. Салоҳ Атийя бош билимдон тадбиркорлар ўз тирикчиликларини йўлга қўйиш учун ҳамкорлик асосида иш бошламоқчи бўлишди. Улар тўққиз киши бўлиб, чорвaчилик қилишмоқчи эди. Сармоя киши бошига икки юз жунайҳдан тушди. Бу йиғинди чинакам тадбиркорларнинг назари билан қараганда ҳатто сармоя қилишга ҳам арзимас эди. Шериклар ўнинчи шерикни қидира бошлашди. Улар ўз лойиҳалари учун ўн кишилик ишбилармонлар жамоси тузишмоқчи эди. Шу аснода бир куни муҳандис Салоҳ Атийя оғайниларининг олдига келиб: «Мен ўнинчи шерикни топдим!» деб қолди. Улар хурсанд бўлишди. «Ўнинчи шеригимиз сармоя солмайди», деди у. Шериклар ҳайрон бўлишди. Салоҳ сўзида давом этди: «У бизларни ҳимоясига олади, бизларга тўғри йўлни кўрсатиб туради, шунинг эвазига фойданинг ўндан бирини олади», деди. Улар: «Ким у?» дейишди. Салоҳ: «Аллоҳ!» деди. 
Шериклар битимни тузишди.
Ўн шерикдан иборат ҳиссадорлик жамияти иш бошлади. Илк одимдаёқ улар ақл бовар қилмас фойдани қўлга киритдилар. Шериклар ўзаро келишиб ўнинчи «Ҳамкор»нинг ҳиссасини 20 фоизга кўтаришди. Бора бора бир неча йил ичида бу миқдор 50 фоизга чиқди. Энди фойданинг ярмини тўққиз шерик, ярмини ёлғиз ўнинчи «ҳамкор» оладиган бўлди. Улар Унинг ҳиссасини ўзлари учун алоқси бўлмаган жойларга, У истаган ўринларгагина сарфлашар, У хурсанд бўладиган ишларга ишлатишар эди. Дастлаб қишлоқда ўғил болалар, кейин қизлар учун бошланғич билим юрти очилди. Сўнгра яна ўғил болалар учун алоҳида, қизлар учун алоҳида ўрта, кейин олий ўқув юртлари таъсис этилди. Сўнгра яна ортган пулларни жамлаб, «мусулмонлар учун хайрия жамғармаси»га асос солинди. 
Кейинроқ Салоҳ Атийя ўз қишлоғига оламга машҳур Азҳари Шарифнинг бир бўлинмасини очишга муваффақ бўлди. Бу эса Азҳар тарихида биринчи бор бундайин кичик қишлоқчага бўлинма очилиши эди. Шаҳарга темир йўл ва поезд тўхтар ери ҳам қилинди. Вақт ўтиши билан битта куллия бора-бора тўртта куллия бўлди. Олий ўқув толибалари учун 600, толиблари учун 1000 та ўрин яратилди ва ҳоказо ишлар шу тариқа тараққий этиб борди.
Бу айтганларимиз мазкур шерикликнинг қилган саноқсиз хайрияларидан бир намуна, холос. 
Тўққиз шерик ўз аҳду паймонларига вафо қилишди. Ўнинчи «Ҳамкор» ҳам улар истаган аҳдни адо этди ва уларга кутганларидан олий натижалар келтирди. Пировардида қишлоқда бирорта ишсиз одам, бирорта камбағал оила қолмади!
Ўтган январ ойи 70 ёшдан ўтган Салоҳ Атийя ўзининг умр бўйи қилган шеркичилигини тамомлаб, Ўзи ишлари учун «шерик» деб топган Роббининг ҳузурига, Унинг ҳузуридаги насибасини олгани равона бўлди. Аллоҳ таолонинг бу «ҳамкорига» нималар тайёрлаб қўйгани, унинг ҳиссасига қандай «фойда»ларни битиб қўйгани ёлғиз Ўзига аён. Салоҳ Атийянинг жанозасига миллион одам йиғилди, бутун қишлоқ мотамсарога айланди. Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло уни охиратида ҳам ўзи кутганидан юқори натижалар билан сийласин!
Энди биз ўз мол дунёйимизда кимларни шерик қилаётганимизга бир қарайлик-чи! Бизни йўқдан бор қилган, бойлик ва имконият берган Роббимизга топганимиздан қанча ажратяпмиз?!...
Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид 2016-йил

https://t.me/hazratihojidomullo