2022-01-02 19:15:54
Барча юртдошларимизни кириб келган Янги йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" билан чин юракдан табриклайман! Янги йилингиз қутлуғ бўлсин азиз юртдошлар!
Инсон қадри улуғланган эл
Инсон қадри юксалган миллат,
Матонатли фарзандлар бисёр,
Маҳаллада жонкуяр ҳам ибрат,
Раҳмат гўзал меҳмондўст диёр.
Йиллар номи бахш этгай чирой,
Одамлари жасур ҳотамтой.
Тунларини ёритар тўлин ой,
Йўлбарс йили бўл ҳикматга бой!
"-То ўлгунча шу ўлкада қол",
Ҳамид бобом боқий изҳори.
Инсон қадри улуғ бу элни,
Ўлмас мангу шодлик баҳори.
Зафар қучган, инсонлари ҳур,
Қалби дарё,кўзларида нур.
Дер- ҳар ишга тайёрман буюр,
Тинглаб жўшар юракда ғурур.
Қутлуғ бўлсин Янги йилингиз,
Азиз дамлар, гўзал имконлар
Инсон қадри абадий сўнмас,
Элим кўрма асло армонлар.
Юртбошиси доно халқимнинг,
Орзулари чорлар бахт сари,
То бор экан буюк муҳаббат,
Гўзалликка тўлгай ер шари.
Бахтиёр Йўлдошев
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
https://t.me/ustozlar_uchun
2.4K views16:15