Get Mystery Box with random crypto!

Унутилган тарих

Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих У
Telegram kanalining logotibi unutilgan_tarix — Унутилган тарих
Kanal manzili: @unutilgan_tarix
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.18K
Kanalning ta’rifi

Унутилган тарих — Тарихга бир назар!
Реклама: https://t.me/joinchat/OvrSwxn2MsI3YzIy
Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!
Мурожаат учун: @ad_ministrz
Тестлар олами: @unutilgan_tarix_test

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 19

2023-04-13 12:01:23 ​​#uzb

1874 йилда Ўрта Осиёда биринчи китоб босмахонаси Хивада очилган бўлиб унинг асосчиси туркман Отажан Абдалов (1856-1927) эди. У эронлик бир сайёҳдан китоб босиш жараёнини ўзлаштириб ўз ҳисобидан дастгоҳ ва ускуналар сотиб олган. Босмахона асосан расмий нашрларни кўпайтириш учун мўлжалланган бўлса-да, ўз даврига нисбатан илғор қарашларга ва яхши маълумотга эга бўлган Отажон Абдалов кўплаб туркман ва ўзбек адабиёти классикларининг асарларини, шу жумладан Алишер Навоий, Мунис ва Огаҳийнинг асарларини нашр этган.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясининг I жилдида "Отажон Абдалов бир қатор маърузалар ва тарихий ҳужжатлар, газеталарнинг ўзбек, туркман, қорақалпоқ ва рус тилларида Хивада нашр этилишига бош-қош бўлган" дейилган. 1876 йилда Отажан Абдалов Ал-Форобийнинг "Ёшларнинг ақли ҳақида китоб" ("Китоб фил-ақл ас-сағир") фалсафий асарини ҳам нашр этган. Дастлабки китоб босиш корхоналари ортидан тижорий мақсадда янгилари очила бошланган. Уларнинг асосий маҳсулотлари мадрасаларда фойдаланиладиган дарсликлар эди. "Ҳафтияк" —Қуръони каримдан парчалар, "Чоркитоб"— мусулмонларнинг маросимлари тавсифи ва бошқа китоблар жуда юқори талабга эга эди.

@unutilgan_tarix
1.8K views09:01
Ochish/sharhlash
2023-04-13 10:01:04
"Ўлим савдогари"

Ўзининг динамит ихтиросида илк маротаба нитроглицериндан фойдаланган Альфред Нобель (1833 - 1897) дунёга тирик жонзотларни битта қўймай қирувчи портловчи моддаларни тақдим этган олимдир. Дастлаб унинг оламшумул ихтироси ўз укаси Эмил ва бир неча ишчисини заводдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳаётдан олиб кетган. Шундан кейинги динамит қурбонларининг сони эса юз мингдан ҳам ошиб кетган. Охир-оқибат, олим шу даражада бойиб кетганки, одамларнинг эътиборини аянчли ўлимларга сабаб бўлган ихтиросидан чалғитиш мақсадида илм-фан соҳасида муваффақиятга эришган олимларга ҳар йили ўзининг номи билан аталувчи мукофот берилишини йўлга қўйган. Нобелнинг бу қарорга келишига газетада адашиб босилган ўзининг ўлими ҳақидаги таъзиянома сабаб бўлган. Ўша таъзияномада у "ўлим савдогари" дея номланган эди.

@unutilgan_tarix
2.3K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-13 08:10:19
#retro_video

"Спагетти дарахти ҳақида ҳеч эшитганмисиз? Италия ва Швейцария чегарасидаги мўжаз Тичино шаҳрида шундай дарахтлардан ҳосил олиниб, спагетти таоми тайёрланади ва дастурхонга тортилади."

Мазкур видео 1957 йилда олинган бўлиб, унда Би-Би-Си ахборот корпорацияси фаолияти тарихидаги энг оламшумул ва йирик алдов ҳақида гап кетади. Видеони томоша қила туриб, спагетти дарахтда ҳам ўсар экан-да, деб ўйлаган бўлсангиз, янглишасиз. Гап шундаки, ушбу видео 1 апрель—Ҳазил куни намойиш этилган. Ўша пайтда телетомошабинлар қаттиқ ҳайратга тушишган, телевидениеда телефонлар тинмаган, одамлар дарахт уруғини қаердан топиш мумкинлигини ва қандай парвариш қилиш кераклигини сўрашган. Уларнинг бунчалик ҳайратга тушишига асосий сабаблардан бири шуки, спагетти ХХ асрнинг 50 йилларида аксарият британияликлар таомномасидан ҳали ўрин олиб улгурмаган ҳамда улар спагетти буғдой уни ва сувдан тайёрланишини билишмаган.

@unutilgan_tarix
2.4K views05:10
Ochish/sharhlash
2023-04-13 08:01:25
Ажойиб мини камера!

- 2023 йил муракаблашган модель.

- Симсиз замонавий мини камера
- Телефон, компьютер оркали онлайн кўриб туриш мумкин.
- СД қўйсангиз бас. Видео ёзишни бошлайди. Хотира тўлган сари автомат ўзи олдинги видеоларни ўчира бошлайди.

- ҲД качества

- 150-градусни олади.
- Ҳаракат учун сигнал беради.
- Микрафон ва динамик мавжуд.
- Тунги режим ҳам мавжуд

- Қўшимча кўплаб функциялар мавжуд.

Гарантия 2 йил
Оригинали!
Факат 1 Кун Аксия               
Буюртма беришга шошилинг.
Ески Нархи: 329.000сум
Аксия Нархи: 129.000сўм

  Акция : 1+1=3

БЮРТМА БЕРИШ

+998-91-333-62-81
+998-91-333-62-81

Telegram
@Erk_kk
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш БОР
2.1K views05:01
Ochish/sharhlash
2023-04-13 06:00:57 #kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1111 йил — Генри V Муқаддас Рим императори тахтига ўтирган;

1204 йил — Тўртинчи салиб юриши қатнашчилари томонидан Константинопол қамал қилинган;

1598 йил— Франция қироли Генрих IV томонидан Нант эдикти имзоланган. Унга биноан француз гугенотларига дин эркинлиги берилган;

1829 йил— Англия парламенти католикларга дин эркинлигини таъминлаган озодлик тўғрисидаги қонунни қабул қилган;

1919 йил
—Мюнхендаги аксилинқилобий қўзғолон мағлубиятга учраган. Коммунистлар бошчилигида Бавария Совет Республикасининг ташкил этилган;

1925 йил — Дунёдаги биринчи режали юк ташувчи Детройт-Чикаго (АҚШ) авиакомпанияси очилган. Ташкилотчи —Генри Форд бўлиб, Самолётларда унинг автомобиль заводлари учун ускуналар бўлган;

1941 йил —Совет Иттифоқи ва Япония тажовуз қилмаслик тўғрисидаги шартномани имзолашган;

1943 йил — Вашингтонда Томас Жефферсон ёдгорлиги очилган;

1943 йил—урушда асир тушиб советлар томонидан оммавий қирғин қилинган поляк ҳарбийларининг "Катин Форест"даги қабрлари топилган. Польша ва СССР ўртасида дипломатик алоқалар кескинлашган;

1945 йил — 2 ва 3 Украина фронтлари қўшинлари Венани эгаллаб олишган;

1954 йил —Канберрадаги совет дипломати Владимир Петров Австралиядан сиёсий бошпана олган;

1963 йил— Машҳур шаҳмат устаси, жаҳон чемпиони Гарри Каспаров туғилган;

1972 йил— Вьетнам урушида Ан Лоc жанги бўлиб ўтган;

1994 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов Халқаро Олимпия Қўмитаси раиси Хуан Антонио Самаранч бошчилигидаги делегацияни қабул қилган;

1995 йил— Германия Федератив Республикасининг Федерал Президенти Роман Герцогнинг Ўзбекистон Республикасига қилган давлат ташрифи ўз ниҳоясига етган.

2017 йил—АҚШ Афғонистоннинг Нангарҳар вилоятига энг катта ноядровий бомба ташлаган.

@unutilgan_tarix
2.9K views03:00
Ochish/sharhlash
2023-04-12 18:00:26 #hannibal

ҚЎЗИЧОҚЛАР СУКУНАТИ. 37-ҚИСМ.

@unutilgan_tarix

https://telegra.ph/%D2%9A%D0%8EZICHO%D2%9ALAR-SUKUNATI-37-%D2%9AISM-04-12
2.8K views15:00
Ochish/sharhlash
2023-04-12 16:01:31
Суратдаги Аллен Свифт исмли одам 77 йил шу машинасини ҳайдаган. 1929 йилда у заводдан янги чиққан "Роллс-Ройс Фантом-1" русумли машинани сотиб олган ва шундан кейинги ўтган 77 йил давомида фақат шу машинасини бошқарган ва уни янгисига алмаштиришдан бош тортган. Алленнинг автомобили энг узоқ вақт хизмат қилган Роллс-Ройc машинаси бўлган. Бунинг учун Роллс-Ройc компанияси уни "Завқланиш руҳи" (барча Роллс-Ройc машиналари капотига ўрнатилган биллур ҳайкалча) фахрий нишони билан тақдирлаган.

@unutilgan_tarix
3.0K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-04-12 14:00:50
Афсонавий футболчи Диего Марадона, 1980 йиллар.

@unutilgan_tarix
3.1K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-04-12 12:02:22НОБЕЛНИНГ ВАСИЯТИ

“Мен, қуйида имзо чекувчи Альфред Бернхард Нобель чуқур ўйлаб бир қарорга келдим ва ушбу нома орқали вафотимгача орттирган мол-мулким хусусидаги васиятни эълон қиламан. Мендан кейин қоладиган, сотса бўладиган барча мулкни васийларим қимматбаҳо қоғозларга айлантириб, жамғарма ташкил қилишлари керак. Ундан келадиган фоизлар ўтган йилда одамзодга энг катта фойда келтирган кашфиёт муаллифларига мукофот тарзида берилсин. Фоизлар бешта тенг бўлакка тақсимланиб, қуйидагиларга берилади: биринчи қисми – физика соҳасида муҳим кашфиёт ёки ихтиро қилган одамга, иккинчиси – кимё соҳасида йирик кашфиёт қилган ёки уни такомиллаштирган одамга, учинчиси – физиология ёки тиббиёт соҳасида буюк ютуқларга эришган одамга, тўртинчиси – инсоний идеалларни акс эттирган буюк бадиий асар ёзган одамга, бешинчиси – халқларнинг жипслашувига, қулликни йўқотишга, мавжуд армияларни қисқартиришга ва тинчлик шартномаларига ҳисса қўшган одамга.

Физика ва кимё соҳасидаги мукофотлар Швеция қироллик фанлар академияси томонидан, физиология ва медицина соҳасидагилар – Стокгольмдаги қироллик Каролин институти томонидан, адабиёт соҳасидагилар Швеция академияси томонидан, тинчлик мукофоти – Норвегия парламенти сайлайдиган беш кишилик қўмита томонидан берилиши керак. Менинг алоҳида истагим шуки, мукофот берилишига номзоднинг миллати таъсир этмасин, мукофотни фақат муносиб одамлар олишсин. Ушбу васиятим охиргиси ва узил-кесилдир, у қонуний кучга эга ва агар, вафотимдан кейин олдинги васиятномаларим чиқиб қолгудек бўлса, улар ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин. Ниҳоят, менинг сўнгги талабим шуки, сўнгги бор нафас олганимдан кейин ваколатли шифокор ўлимим етганини аниқласин ва шундан кейингина жасадим куйдирилсин".

Париж, 1895 йил, 27 ноябрь
Альфред Бернхард Нобель


Нобель мукофоти ушбу васиятномада айтилган беш йўналиш бўйича 1901 йилдан бошлаб бериб келинмоқда. Васиятномада кўзда тутилган мукофот икки лауреатга тенг тақсимлаб берилиши мумкин. Ярим мукофотнинг биттаси яна икки қисмга тақсимланиши мумкин. Шундай қилиб, қайсидир соҳада кўпи билан 3 кишига битта мукофот берилади. Шу сабабдан турли йиллардаги мукофот пули турлича миқдорда бўлиб қолади. Ундан ташқари, мукофот пули Нобель жамғармасининг йиллик даромадига ҳам боғлиқ. Энг биринчи мукофот 42 минг доллар бўлса, кейин 100 минг, 200 минг долларга, 1999-2000 йилларда эса 1 миллион долларга чиққан.

@unutilgan_tarix
3.7K views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-12 10:01:42
#retro_video

Совет космонавти Юрий Гагарин (1934-1968) космосга қадами етган дунёдаги илк одам бўлган. 1961 йил 12 апрель санасида космосдаги 1 соат-у 48 дақиқалик парвоз якунланиб, Гагарин Ерга қайтган. Ушбу видеода унинг Совет халқи томонидан кутиб олиниши ва бошқа лавҳалар ёритилган. Уни Қизил майдонда шахсан Никита Хрушчевнинг ўзи кутиб олган.

@unutilgan_tarix
3.7K views07:01
Ochish/sharhlash