Get Mystery Box with random crypto!

Umrah.uz

Telegram kanalining logotibi umrahuz — Umrah.uz U
Telegram kanalining logotibi umrahuz — Umrah.uz
Kanal manzili: @umrahuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2020-01-03 20:08:13
Жумъа куни дуо ижобат бўладиган вақт тўғрисида

@mehrob_uz
4 views17:08
Ochish/sharhlash
2019-12-29 17:44:36 Умранинг вақти ва мийқотлари

Худди ҳажда бўлганидек, умранинг ҳам маълум мийқоти мавжуд. Умрани йил давомида бажариш мумкин. Арафа куни, Қурбон ҳайитининг биринчи куни ва ташриқ (Зулҳижжанинг 11-, 12-, 13-) кунларидан ташқари, йилнинг бошқа кунларида умра учун иҳромга кириш кароҳатсиз саҳиҳдир. Бу санаб ўтилган кунларда умра учун эҳромга кириш таҳриман макруҳдир.
Ҳажнинг мийқотлари умранинг ҳам мийқотларидир. Фақат Маккада истиқомат қилаётганлар бундан мустасно,чунки уларнинг мийқоти Ҳиллдир.

Рукни

Байтуллоҳнинг атрофида етти марта ёки ундан кўпроқ тавоф қилишдир.
Умранинг шарти эҳромдир.

Вожиблари

Сафо билан Марва орасида саъй қилиш, соч олдириш ёки қисқартириш.

Бажариш тартиби

Ҳаж бўлимида баён қилинган тарзда ювиниб, покланиб, икки ракат намоз ўқигач, талбия айтади. Сўнг "Аллоҳумма инний урқаул умрата фа яссирҳа лий ва тақоббалҳа минний" деб ният қилиш лозим. Маъноси: "Аллоҳим, умра ибодатини адо қилмоқчиман, мени бунга муваффақ қилгин ва бу ибодатни даргоҳингда қабул айла ".
Шунда умра учун эҳромга кирган ҳисобланади. Эҳромга киргач, Байтуллоҳни етти марта тавоф қилади Сафо ва Марва орасида саъй қилади. Шундан сўнг соч олдиради ёки қисқартиради. Шу билан киши умрани тамомлаган ҳисобланади. Кичик ҳаж ҳисобланган умра фақат қуйидаги хусусларда ҳаждан фарқ қилади.
1)Ҳаж фарз амал бўлса, умра суннати муаккададир.
2)Умра учун маълум вақт белгиланмаган.
3)Умрада Арафотда вуқуф қилинмайди.
4)Умрада Муздалифада туриш йўқ.
5)Умрада шайтонга тош отиш йўқ
6)Умрада икки вақт намозини жамъ қилиш йўқ
7)Умрада қудум (ташриф) тавофи қилинмайди.
8)Умрада видо тавофи ҳам йўқ.

@mehrob_uz
4 views14:44
Ochish/sharhlash
2019-10-27 04:40:27 МУСУЛМОНЛАР ОРАСИДА УРУШНИНГ ҲАРОМЛИГИ, УЛАРНИНГ РАҲБАРЛАРИГА ҚАРШИ ЧИҚИШЛАРИНИНГ ҲАРОМЛИГИ

80. Ва раҳбарларимизга, иш бошиларимизга қарши чиқишни, гарчи зулм қилсалар ҳам, жоиз деб билмаймиз. Уларни дуойибат ҳам қилмаймиз. Уларнинг итоатидан бош тортмаймиз. Уларга итоат қилишни, модомики маъсиятга буюрмасалар, Аллоҳнинг тоатинидан деб, фарз деб биламиз. Тўғри йўлда бўлишларини ва офият сўраб, уларнинг ҳаққига дуо қиламиз.

Шарҳ: Мусулмонлар раҳбарларига ва ишбошиларига, улар зулм қилган чоғларида ҳам қарши чиқишлари жоиз эмас. Шунингдек, уларни дуоибад ҳам қилмаймиз. Уларнинг итоатидан бош тортмаймиз. Яхшилик ишларда уларга хилоф қилмаймиз. Балки мусулмонлар раҳбарларининг итоатини, агар улар маъсиятга амр қилмаган бўлсалар, фарз деб биламиз. Аллоҳ азза ва жалланинг итоатидан бир тури деб биламиз. Уларни тўғри йўлга бошлашини ва хато-камчиликларини афв қилишини Аллоҳ таборака ва таолодан сўраб, ҳақларига дуо қиламиз.

Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти бунга далилдир:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَطِيعُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُوا۟ ٱلرَّسُولَ وَأُو۟لِى ٱلْأَمْرِ مِنكُمْ

“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулига ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг” (Нисо сураси, 59-оят).

Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
“Ким менга итоат қилса, батаҳқиқ, Аллоҳга итоат қилибдир. Ким менга исён қилса, батаҳқиқ, Аллоҳга исён қилибдир. Ким амирга итоат қилса, батаҳқиқ, менга итоат қилибдир. Ким амирга исён қилса, батаҳқиқ, менга исён қилибдир”, деган сўзлари (Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).

Яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
“Мусулмон одамга, модомики маъсиятга амр қилинмаса, хуш кўргану хуш кўрмаган нарсасида қулоқ солиш ва итоат қилиш вожибдир. Агар маъсиятга амр қилинса, қулоқ солиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ”. Деган сўзлари (Бухорий ва Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

“Ақидатут-таҳовия” китобидан.

@mehrob_uz
4 views01:40
Ochish/sharhlash