Get Mystery Box with random crypto!

Umrah.uz

Telegram kanalining logotibi umrahuz — Umrah.uz U
Telegram kanalining logotibi umrahuz — Umrah.uz
Kanal manzili: @umrahuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-04-28 16:45:23 Мулк сураси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби бу сура ҳам ақида мавзусининг аслини муолажа қилади.

«Мулк» сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:

1. Аллоҳнинг азамати, У Зотнинг тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.

2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.

3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.

Шунинг учун ҳам бу суранинг фазли улуғ бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мақтаганлар ва уни қироат қиладиганларга ушбу ҳадисдаги каби кўп нарсаларни ваъда қилганлар.

Бу сураи карима ўз соҳибини то у мағфират қилингунича шафоат қилгани учун «Шафоатчи» деб аталади. Шунинг учун ҳам бизнинг диёрларимизда уни дафндан кейин қабр устида ўқиш одатга айланган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, Лаам, Мийм. Танзийл…» ва «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар».

Термизий ривоят қилган.

Ҳозирда ҳам кўпчилик мусулмонлар «Мулк» сурасини ўқимасдан ухламаслик ҳақидаги ҳадиси шарифга оғишмай амал қилиб келадилар.

Имом Ҳоким келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:

«Кишининг қабрига унинг оёқлари томонидан келинади. Шунда уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Сўнгра унинг кўкраги ёки қорни томонидан келинади. Бас, уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Сўнгра унинг боши томонидан келинади. Бас, уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Имом Насаий келтирган ривоятда эса:

«Ким «Таборакаллазии биядиҳил мулк»ни ҳар кеча қироат қилса, Аллоҳ азза ва жалла унинг сабабидан уни қабр азобидан ман қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уни «Ман қилувчи» деб номлар эдик», дейилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мулк» сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.

Кўриниб турибдики, бу сурани давомли равишда ўқиб боришимиз саодатимизни таъминлар экан. Ҳозиргидек қиш кечаларида ҳам, бошқа фаслларнинг тунларида ҳам “Мулк” сурасини ўқишни доимий одатга айлантиришимиз зарур.

“Ҳадис ва ҳаёт” китоби асосида тайёрланди
Каналга уланиш учун !
http://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmd7IsOe25QCpg
16 views13:45
Ochish/sharhlash
2020-04-28 01:58:12 Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма! Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...
Ёлғончилардан миннатдор бўл, тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...
Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...
Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...
Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...

Мавлоно Жалолиддин Румий

Каналга уланиш

http://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmd7IsOe25QCpg
9 views22:58
Ochish/sharhlash
2020-04-27 10:19:21
САВОЛ -Саҳарликда ухлаб қолишнинг шариатдаги ҳукми қандай?
@mehrob_uz
9 views07:19
Ochish/sharhlash
2020-04-20 16:41:53
14 views13:41
Ochish/sharhlash
2020-04-08 12:40:44 ЖАННАТДАГИ ҚАСРЛАР, ҲОВЛИЛАР, УЙЛАР ВА МЎМИН БАНДА ЭРИШАДИГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДА

Қасан айтади: "Имрон ибн Ҳусайн ва Абу Ҳурайрадан "покиза масканлар", Тавба сураси, 72-оят, оятининг тафсири ҳақида сўрадим. Улар: "Энг билувчидан сўраймиз", дейишди ва сўнг
Расулуллоҳ соллаллоҳу алаиҳи ва салламдан сўрадик. У зот: "Жаннатдаги дурдан бўлган қасрдир. У қасрда қизил ёқутлик етмишта бино бор, ҳар бир бинода тоза забаржадлик етмишта уй бор, ҳар бир уйда етмишта сўри бор, ҳар бир сўрида турли-туман етмишта кўрпа-тўшак бор, ҳар бир тўшакда ҳурлардан бўлган етмишта аёл бор ва ҳар бир уйда етмишта дастурхон, ҳар бир дастурхон устида турли-туман етмиш хил таом, ҳар бир уйда етмишта ёш ўғил ва қиз хизматчилар бор. Аллоҳ таборака ва таоло мўминга бир мартада буларнинг барчасига етадиган қувват ато этади", дедилар.
Ибн Зайд отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Албатта, бир кишига бир дурдан ясалган қаср берилади. Бу қасрда етмишта хона бор, ҳар бир хонада ҳурлардан бўлган бир аёл ва ҳар бир хонада етмишта эшик бор, ҳар бир эшикдан жаннат ҳидлари кириб туради. Бир эшикдан кирган ҳид бошқа эшикдан кирган ҳидга ўхшамайди", дедилар ва Аллоҳ таолонинг: "Улар учун беркитиб қўйилган кўзлар
қувончини бирор жон билмас"
(Сажда сураси, 17-оят), оятини ўқидилар" (Ибн Ваҳб ривояти).

Бурайда ибн Хосибдан ривоят
қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни тонгда турдилар ва Билолни чақириб: "Эй Билол! Нима сабабли жаннатга мендан олдин кирдинг. Жаннатга кирсам, олдимда оёғинг товушини эшитдим. Сўнг тўрт бурчакли, олтиндан
тикланган қасрни кўрдим ва: "Бу қаср кимники?" деб сўрадим. "Бир арабники", дейишди. Мен: "Мен арабман, бу қаср кимники?" дедим. "Муҳаммаднинг соллаллоҳу алайҳи васаллам умматидан бўлган кишиники", дейишди. "Мен Муҳаммадман! Бу қаср кимники?" дедим. "Умар ибн Хаттобники", дейишди".
Шунда Билол розийаллоҳу анҳу: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳар қачон азон айтсам, дарҳол икки ракат намоз ўқийман ва қачон таҳоратим кетса, дарҳол таҳорат оламан, зиммамда Аллоҳ таоло учун икки ракат намоз бор деб биламан" (яъни, икки ракат намоз ўқиб оламан), дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шу икки (хислатинг) сабабли экан", дедилар"
(Термизий ривояти).
Табароний Анас розийаллоҳу анҳунинг ҳадисларидан мухтасар келтиради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатга кирган эдим, олтиндан бўлган қасрни
кўрдим ва: "Бу кимга?" деб сўрадим. "Умар ибн Хаттобга", дейишди".
Доримий ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Ким "Қул
ҳуваллоҳу аҳад"ни ўн марта ўқиса, унинг учун жаннатда бир қаср бино қилинади. Ким уни йигирма марта ўқиса, иккита қаср, ким ўттиз марта ўқиса, учта қаср бино қилинади", дедилар.
Шунда Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу: "Ундай бўлса, қасрларимизни кўпайтириб олайлик",
дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ янада кўпайтириб бергувчи зотдир", дедилар.
Ҳаммод ибн Зайд Абу Синондан ривоят қилади: "Ўғлим Синонни дафн қилдим, Абу Талҳа Хавалоний қабрнинг чеккасида туриб деди: "Менга Заҳҳок ибн Абдураҳмон Абу Мусодан ҳадис айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар Аллоҳ азза ва жалла бандасининг фарзандини олса, фаришталарига: "Бандам нима деди?" дейди. Фаришталар: "Сенга ҳамд ва
истиржоъ айтди", дейдилар. Аллоҳ таоло: "Унга жаннатда уй бино қилинглар ва у уйни "ҳамдуйи" деб атанглар", дейди", дедилар" (Абу Довуд Таёлисий чиқарган).

"Жаннат васфи" китобидан.
@mehrob_uz
9 views09:40
Ochish/sharhlash
2020-04-01 11:55:39 КИШИ БИРОВГА ЁЛҒОН ГАПИРСА ВА У КИШИ БУНГА ИШОНСА

Суфён ибн Усайд Ҳазромийдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ҳиёнатнинг энг каттаси бир биродаринг сенга ишониб турса-ю, унга ёлғон гапиришингдир", деганларини эшитдим".
Шарҳ: Ҳақиқатан ҳам, биров сизга ишониб турса, сиздан маслаҳат сўраса ёки қандайдир бир хабарнинг ҳақиқатини билмоқчи бўлса, сизни ростгўй деб билиб турса-ю, сиз била туриб унга ёлғон гапирсангиз, бу катта бир хиёнатдир.
Бировни алдаш, ёлғон маълумот бериш, бировнинг ишончини оқламаслик, ўзига ишониб турган одамга ёлғон гапириш ниҳоятда оғир иш эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Умуман, ёлғон гапиришнинг ўзи катта гуноҳ ҳисобланади. Аммо ўзига ишониб турган одамга билиб туриб ёлғон гапириш хиёнат даражасидаги ёлғончилик экан.
Бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлишимиз зурур.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

Батафсил...
http://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmd7IsOe25QCpg
5 views08:55
Ochish/sharhlash
2020-03-24 23:42:11 ҲАР БИР ҲОЛАТДА ВА ЖИМОЪ ОЛДИДАН ТАСМИЯ* АЙТИШ ҲАҚИДА

141. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилганида "Бисмиллаҳи. Аллоҳумма жаннибнаш - шайтона ва жаннибиш - шайтона ма розақтана",* деса ва икковининг ўртасида фарзанд тақдир қилинган бўлса, унга (шайтон) зарар етказа олмайди", дедилар".

"Олтин Силсила" Саҳиҳул Бухорий китобидан.
@mehrob_uz
5 views20:42
Ochish/sharhlash
2020-02-20 04:08:34 Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо
 
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааимa мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.
Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
 
Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»
 
Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
 
Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: «Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин: «Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!»
Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди».
Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники.
 
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
 
1. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.
2. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди.
3. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир.
4. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир.
 
Каналга уланиш учун !
http://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmd7IsOe25QCpg
5 views01:08
Ochish/sharhlash
2020-02-05 07:24:04 НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари.

* Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

* Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

* Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.
@mehrob_uz
5 views04:24
Ochish/sharhlash
2020-01-08 20:57:55 Saudiya Arabistoniga endi shengen, Buyuk Britaniya va AQSh vizasi bilan ham kirish mumkin https://kun.uz/uz/06469980
5 views17:57
Ochish/sharhlash