Get Mystery Box with random crypto!

Umrah.uz

Telegram kanalining logotibi umrahuz — Umrah.uz U
Telegram kanalining logotibi umrahuz — Umrah.uz
Kanal manzili: @umrahuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-10-04 03:12:44 ГУНОҲИМДАН ҚЎРҚЯПМАН

Сарвари коинот жон таслим қилаётган кишининг олдига кириб сўрадилар:
– Ўзингни қандай ҳис этаяпсан?
– Гуноҳларимдан қўрқяпман, лекин Аллоҳнинг раҳматидан умидворман, – жавоб берди у.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бердилар:
– Қайси банданинг қалбида бу иккиси жам бўлар экан, Алллоҳ унинг умид қилганини бериб, қўрққанидан омонлик бермай қўймас.

@MEHROB_UZ
3 views00:12
Ochish/sharhlash
2022-09-07 16:30:23 БАРАКА НИМАДА?

Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.
Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофеъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофеъийнинг олдига келди.
Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
Ибрат: ҳаром ҳеч қачон барака келтирмайди. Ҳаромдан ўсган эт Дўзах ўтида ёнади. Шунинг учун топаётган пулларимизга ҳаром, шубҳа аралашишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.
@mehrob_uz
2 views13:30
Ochish/sharhlash
2022-09-07 11:25:13
Саудия Арабистони авиакомпанияси 15 сентябрдан ҳафтасига 2 марта Тошкент–Жидда рейсларини йўлга қўяди

Саудия Арабистонига визасиз кириши мумкинлар рўйхатига Ўзбекистон фуқаролари ҳам тез орада қўшилишига умид қиламиз, деди подшоҳликнинг Тошкентдаги элчиси Юсуф ал-Утайбий. Унинг сўзларига кўра, 15 сентябрдан бошлаб FlyNas компанияси ҳафтасига икки марта Тошкент–Жидда йўналишида янги авиақатновларни бошлайди.

https://kun.uz/02650011

ВИДЕОНИ КЎРИШ
1 view08:25
Ochish/sharhlash
2022-07-08 02:36:25
#Хушхабар

Саудия Арабистони Умра зиёратига келганларга қироллик ҳудудида 30 кунгача қолиши мумкинлигини эълон қилди.

Саудия Арабистони Умра зиёратини амалга ошириш учун келганларга қироллик худудида 30 кунгача қолиши мумкинлигини эълон қилди. Бунгача зиёратчилар фақат 10 кун қолишга рухсат берилган. Саудия Арабистони ҳукумати коронавирусга қарши чекловларни босқичма-босқич юмшатиши фонида нормал ҳаётга қайтиш имконини берган.

Тез орада Ўзбекистон учун ҳам янгилик бўлиб қолиши кутилмоқда.

(Фарғоналикларга қўшилинг )
https://telegram.me/joinchat/GxZBoxbNtrhlNWRi
3 views23:36
Ochish/sharhlash
2020-11-21 04:16:05 34. Нега энди Аллоҳ уларни азобламас экан. Улар Масжидул Ҳаромдан тўсмоқдалар. Ҳолбуки, Унинг валийлари эмаслар. Унинг валийлари тақводорлардан ўзга ҳеч ким эмас. Лекин кўплари билмаслар.
Яьни, Аллоҳ уларни азобласа, ҳаққи бор, уларнинг қилмиши азобга лойиқ. Улар одамларни Масжидул Ҳаромдан тўсмоқдалар. Мусулмонларни унга яқинлаштирмаяптилар. Аслида, уларнинг бунга ҳаққи йўқ, улар Масжидул Ҳаромнинг валийлари-мутасаддилари эмаслар. Қандай қилиб Аллоҳнинг уйига кофир-мушриклар валий-мутасадди бўлар экан? Байтуллоҳга фақат бир тоифа одамларгина валий-мутасадди бўла оладилар. Улар тақводорлардир.
Лекин кўпчилик буни билмайди.
Мушриклар қандай қилиб Байтуллоҳга валий-мутасадди бўлсинлар? Улар улуғ мақомдаги ибодатни ҳам нотўғри қиладилар-ку?!
@MEHROB_UZ
23 views01:16
Ochish/sharhlash
2020-11-21 04:16:05 Файл: Mp3.
Автор: Мишари Рашид Ал-Афаси.
t.me/mehrob_uz
25 views01:16
Ochish/sharhlash
2020-11-21 04:16:05
21 views01:16
Ochish/sharhlash
2020-07-14 07:52:43 ҒАМИМ УММАТ УЧУНДИР

Бир куни ҳазрати Али каррамАллоҳу важҳа:
- Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Сизнинг суннатингиз қайсидир? – деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ:
- Маърифат менинг сармоямдур, динимнинг асли ақлдир. Ишимнинг асоси муҳаббатдур. Муҳаббатсиз ҳеч иш вужудга келмас. Қуролим илмдур. Илмсиз аъмолни Аллоҳ қабул қилмас. Сабр менинг либосимдур. Сабрсиз иймон камолга етмас. Ҳамроҳим Аллоҳ ёдидур. Ҳунарим дунёни тарк қилишдир. Бойлигим Аллоҳ хазинасига ишонишдур. Кўзим нури, кўнглим чироғи намоздур. Кўнглим меваси Аллоҳ зикридир. Фақирлигимдан фахрланурман. Ғамим умматим учундур. Шавқим Аллоҳ дийдорини кўришдур.

“Ғам-қайғусиз яшай десангиз” китобидан.
Каналга
уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
19 views04:52
Ochish/sharhlash
2020-06-08 09:58:46 БЎЛИБ ТЎЛАШГА КЕЛИШГАН ҲОЛДА МАШИНА СОТИБ ОЛИШ
#савдо

CАВОЛ: Ўртоғимдан мулк қилиб машина олиб, йилига 20 фоиздан ҳисоблаб берсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир киши, масалан 10 мингга машина сотиб олиб, устига 20% қўйиб, 12 мингга маълум бир муддатга насияга сотиш жоиз. Бу савдо “Тақсит” савдоси дейилади.

“Тақсит” сўзи луғатда “бўлиб-бўлиб тўлаш” маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда “савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини насия қилиш”га айтилади. Бу савдо насия бўлгани учун табиийки нақд савдога қараганда баҳоси қимматроқ бўлади. Бу ҳақида замонамизнинг етук уламоларидан Фазилатли Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний шундай дейдилар:

أما الائمة الأربعة وجمهور الفقهاء والمحدثين فقد اجازوا البيع المؤجل بأكثر من سعر النقد بشرط أن يبت العاقدان بأنهبيع مؤجل بأجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد

Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муайян муддатга ва келишув вақтидаги муайян нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (“Буҳусун фи қозоя фиқҳийя муъасиро” китоби).

Шундан кўриниб турибдики, нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилган муддат тайин бўлиши ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига эканлиги, келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, савдо фосид бўлади.

Насия савдо билан сотиб олинган нарса ҳам тўлиқ харидорнинг тасарруфига ўтади ва харидор сотувчидан (пулни нақд бермагани учун) маҳсулотнинг нархига қарздор бўлиб қолади. Бундан кейин сотувчи харидордан фақат пулни сўрайди, машинани эмас. Бунинг устига насиянинг муддати тўлгач, харидор пулни тўлай олмаса, яна қўшимча нарх қўйиш (баъзилар буни жарима дейди) жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

@Mehrob_uz
16 views06:58
Ochish/sharhlash
2020-05-02 17:21:17
20 views14:21
Ochish/sharhlash