Get Mystery Box with random crypto!

Narimon Umarov | Наримон Умаров

Telegram kanalining logotibi umarov_n — Narimon Umarov | Наримон Умаров N
Telegram kanalining logotibi umarov_n — Narimon Umarov | Наримон Умаров
Kanal manzili: @umarov_n
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 58
Kanalning ta’rifi

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раисининг расмий канали
Сайт: www.adolat.uz
Facebook: fb.com/n.m.umarov

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2020-08-02 12:02:43
Синовли кунларнинг муҳим сабоқлари

Бугунги синовли кунлар каттаю кичикка бирдай залворли хулосалар билан бир қаторда қимматли сабоқлар бериб ҳам улгурди. Ҳаммамиз ҳам икки улуғ неъмат – саломатлик ҳамда хотиржамликнинг қадрини юрак-юракдан ҳис этдик. Авваллари соғлиғига бирмунча бепарво бўлганлар энди ҳар он ўзини кузатадиган, саломатлигини тафтиш ва таҳлил қиладиган кишиларга айланишди. Умуман олганда, коронавирус пандемияси нафақат инсонлар дунёқаришини, балки бутун дунё иқтисодиёти, саноати, турмуш тарзини ўзгартиргани айни ҳақиқат.

Дунёда қарийб 17 миллиондан ортиқ одамни ўз домига тортган, 670 мингдан ортиқ инсоннинг умрига завол бўлган, ҳамон хуруждан тўхтамаётган вирус олдида бир дам хотиржамликка, бефарқликка берилиш йирик салбий оқибатларни, йўқотишларни келтириб чиқаришининг ҳам гувоҳи бўлдик.

Батавсил: http://adolat.uz/partiya/sinovli-kunlarning-muhim-saboqlari

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/adolat_uz
488 views09:02
Ochish/sharhlash
2020-07-27 22:11:51
Студия 24 | Наримон Умаров - Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси билан суҳбат
477 views19:11
Ochish/sharhlash
2020-07-20 16:19:51 Бирлашган ҳолда бу офатни енгамиз

Саломатлик – туман бойлик. Шу кунгача ушбу мақолни худа-беҳуда ишлатар эдигу мағзини доим ҳам чақмасдик. Мана ярим йилдирдирки коронавирус пандемияси шароитида ушбу нақлнинг ҳақиқий маъносини англаб етдик. Дарҳақиқат, карантинда кўпгина қадриятларнинг, биз учун муҳим нарсаларнинг мазмуни умуман ўзгариб кетди.

Коранавирус кириб келишидан бир неча ой олдин ҳукумат томонидан ўз вақтида ўрнатилган чекловлар, оммавий ахборот воситаларимизнинг фаол тарғиботи ва энг асосийси халқимизнинг хавфни тўғри англаб етгани боис касаллик маълум вақтга жиловланди. Аммо кўпгина хориж мамлакатларида бўлгани каби касалликнинг иккинчи тўлқини биринчисидан бир неча баробар кучли келди. Биринчи тўлқиндаги бир ойда касалланганлар миқдори бугунги кунда маълум соатлар ичида аниқланмоқда. Афсуски, касалликдан вафот этганлар сони ҳам бир неча бараварга кўпайди.

Ўз-ўзидан босимнинг ортиб кетиши касалликка қарши курашда шифокорлар ва санитария-осойишталик маркази ходимларининг иш сифати ва самарадорлигига салбий таъсир ўтказмасдан қолмади. Тиббиёт ходимлари, койкалар, тест олиш компонентлари сони касаллик ўсиш динамикасига номутаносиблиги сабабли маълум бир қийинчиликлар келиб чиқди.

Буни бартараф этиш бўйича бир неча йиғилишларда Президентимиз томонидан қатъий топшириқлар берилди ҳамда зарурий барча чораларни кўриш лозимлиги таъкидланди. Албатта топшириқлар ижроси таъминланиши бўйича қўшимча койкалар шакллантирилди, зарурий дори воситаларининг заҳиралари яратилди, касалликни енгил шаклидаги уйда даволанаётганларга бепул дори воситалари етказиладиган бўлди, уларга хизмат кўрсатувчи тезкор гуруҳлар сони оширилди.

Устимизга ёпирилган офатни бартараф этиш учун ҳукумат томонидан сезиларли қадамлар ташланди. Аммо тан олиш керакки, давлат ҳар қанча ҳаракат қилмасин бу душман устидан бир ўзи ҳеч қачон ғолиб бўла олмайди. Вирусга қарши жангда давлатнинг асосий таянчи халқимиз ҳисобланади. Барча соҳалар, барча фуқаролар учун қийин бўлиб турган даврда ҳар бир фуқароларимиз ўзини-ўзи, соғлиғини ўйлаган ҳолда ҳамма белгиланган талабларга, карантин қонун-қоидаларига қатъий амал қилишини сўраб қоламиз.

Доно халқимизда касалликнинг даволагандан кўра олдини олган маъқул деган нақл бор. Ушбу вирус ҳам бизга юқмаган пайтда, ҳимоя воситаларини қўллаган тақдиримизда оддий заррадан фарқи йўқ. Шунчалар кучсиз ва ожиз, аммо эҳтиётсизлигимиз ёки бошқа сабаб билан ичимизга тушиб олса, унинг куч-қудрати ошиб боради. Ўзимиз билан бирга атрофимиздаги яқинларимизга ҳам ҳужумга ўтади. Шу боисдан соғлимиз, яқинларимиз тақдири учун энг аввало ўзимиз барча масъулиятни зиммамизга олган ҳолда касалликни бизга яқинлашишига, қадрли инсонларимизга зарар етказишига йўл қўймайлик. Биргина қилинган бефарқлик ёки истиҳола сабаб қанчадан-қанча муаммолар, оғриқлар, айрилиқлар келиб чиқаётганини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Шунинг учун ҳушёрликни ҳар қачонгидан кўпайтириб, бепарволик, лоқайдлик сингари иллатларни йўқотишиимз даркор. Бу орқали биз нафақат ўзимизни асраймиз, балки аҳволи оғир ётган юртдошларимизга шифокорларнинг янада кўпроқ вақт ажратиши, эътибор бериши натижасида уларнинг соғайишига хисса қўшган бўламиз.

Юқорида бежизга вирус билан курашни урушга ўхшатмадик. Бу ҳақиқий уруш. Жангда ҳам икки хил қаҳрамонлар бўлади. Биринчиси ёвга бевосита қарши чиқаётган шифокорлар бўлса, иккинчиси уларнинг қўллаб-қувватлайдиган, далда бериб турадиган, ўз меҳнати билан курашаётган фронт ортидагилар аҳолимиздир. Яъни, ушбу икки фронт бирлашиб ягона кучга айланса, ғалаба албатта биз томонда бўлади.

Наримон УМАРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси

http://adolat.uz/partiya/birlashgan-holda-bu-ofatni-engamiz
2.1K views13:19
Ochish/sharhlash
2020-07-12 23:51:45 Даҳлсиз органга таҳдидни қандай баҳолаш мумкин?

Қонун барча учун баробар. Айниқса, хозирги жиддий вазиятда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш биринчи галдаги заруратлар қаторига тиркалди. Зеро, пандемик карантин тақозосидан ўрнатилган тартибга риоя этиш бебаҳо саломатлигимизни сақлашга катта ҳиссадир.

Аммо фаол ҳаракатланишга чеклов ўрнатилган айни паллада суд идораларига тегишли автомашиналарга юриш учун рухсат берилган. Таассуфки, бундан айрим ҳокимлар, ИИБ ходимлари, бехабар кўринади. Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида содир бўлган воқеа шундай хулоса чиқаришга мажбур этди. Яна буларнинг бошида туман ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ турганига нима дейсиз?

Нега мансабдор шахслар томонидан сайр қилиб юрган автоуловга нисбатан эмас, адолат ўрнатишдек муҳим вазифа томон ошиқаётган судьяга қарата асоссиз қоидалар пеш қилинди? Устига устак, бу оддий эслатма ёки огоҳлантириш эмас, бир йўла куч ишлатиш ва таҳдидга айланмоқда. Ёки тажовузкорлик улар учун ёзилмаган ваколатми?

Наҳот, туман ҳокими ва ИИБ мутасаддилари судялар мустақиллиги ва даҳлсизлигига оид конституциявий нормадан бехабар бўлса? Ахир бу Бош қомусимизга ҳурматсизлик, қонунларга беписандликдан бошқа нарса эмас. Кўп ваколатлар берилгани хоҳлаган ишини бажариш ёки истаган қонунни оёқ ости қилиш мумкин дегани эмас. Афсуски, жойларда ўз мустақил фикрига эга бўлмаган, энг асосий фаолияти кимларнингдир буйруғини бажаришдангина иборат бўлган мутасаддиларнинг бу каби қонунсиз ҳаракатлари мамлакатимизда қилинаётган ислоҳотларга соя солмоқда.

Эътибор беринг халқ фаровонлигини, тинчлигини таъминлашга хизмат қилувчилар томонидан унинг акси бажарилмоқда. Яъни карвонни белгиланган манзилга етакловчиларнинг ўзи, унинг ортга қадам ташлашига ташаббускор бўлмоқда. Табиийки, бу каби раҳбарлар билан биз белгиланган мақсадларга ета олмаймиз.

“Адолат” СДП суд тизимини комплекс ривожлантириш, судларнинг мавқеини ошириш, судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш адолатли жамият қуришнинг муҳим шарти, деб ҳисоблайди. Мазкур мақсадимиз сайловолди дастуримизда устувор вазифа сифатида мустаҳкамлаб қўйилган.

Шундай экан, Жарқўрғондаги ушбу воқеани қоралаймиз ва ноқонуний ҳаракатлар содир этганларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиши тарафдоримиз.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати


http://www.adolat.uz/news/dahlsiz-organga-tahdidni-qandaj-baholash-mumkin
198 views20:51
Ochish/sharhlash
2020-07-06 14:14:22
Мақсадимиз битта – коррупциянинг туб илдизини қирқиш

Каналга уланиш: https://t.me/qonunchilikpalatasi
147 views11:14
Ochish/sharhlash
2020-06-27 20:20:11 Инсон ҳуқуқлари олий қадрият

Сўнгги вақтларда жамият орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фуқароларга таз­йиқи, раҳбарларнинг қўл остидаги ходимларни ҳақоратлаши, маҳаллий ҳокимият вакилларининг тегишли қонунчиликка зид ҳаракатлари каби масалалар борки, ҳали бу соҳада қилишимиз лозим бўлган ишларимиз етарли эканлигидан далолат бермоқда.

Куни кеча Президентимиз томонидан қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармон ва у асосида қабул қилинган миллий дастур, йўл харитаси, низом ҳам бу бўйича келгусидаги ишларимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.

Ушбу фармонда парламент қошида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича комиссия тузиш кўзда тутилмоқда. Аҳамиятлиси, мазкур фармоннинг ҳар бир банди ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотини ҳар чоракда эшитиш ва тан­қидий муҳокама қилиш вазифаси қўйилмоқда.

Худди шу амалиётни ҳудудлар миқёсида маҳаллий Кенгаш сессияларида ҳам жорий этиш белгиланмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича етарлича сиёсий ирода, сиёсий қарорлар қабул қилинмоқда. Энди ижро этувчи тузилмалар томонидан уларни ҳаётга татбиқ этиш асосий масалага айланмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳар бир инсон ва ўз ўрнида дунё ҳамжамияти эътиборидаги масала бўлгани туфайли унда арзимас ёки кичик масаланинг ўзи бўлмайди, қилинган ҳар бир хато қимматга тушади. Чунки қайсидир тузилманинг хатоси туфайли мамлакат имиджи тушиши, сиёсий иродага шубҳа қилувчилар пайдо бўлишига олиб келади.

Батафсил: http://www.adolat.uz/news/inson-huquqlari-olij-qadriyat
4.4K viewsedited  17:20
Ochish/sharhlash
2020-06-26 13:49:20 Биз бир кемада бир манзил томон ҳаракатдамиз ёхуд биринчи пост

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар.
Телеграм каналим очилганига бир неча кун бўлган бўлса-да айнан шу кунни, шу постни кутиб ҳеч нарса ёзмаётган эдим.

Биринчи постимни муҳим воқеага, муносиб одамларга боғлиқ бўлишини истадим. Айтишади-ку, манзил сари ташланган биринчи қадам қолган масофани қандай босиб ўтишимизни белгилаб беради.

Ушбу постимни ҳам эътироф, ҳам табрик, ҳам муносабат тарзида қабул қилинг. Бу сизнинг фикрлаш ва ахборотни қабул қилиш эркинлигингиз, конституциявий ҳуқуқингиз. Айтишим мумкин-ки сўнгги йилларда ислоҳотлар натижасида эришган энг катта ютуқларимиздан бири ҳам шу. Тарозининг бир палласига амалга оширилган ислоҳотларнинг барчасини, иккинчи палласига сўз ва фикрлаш эркинлиги бўйича қилинган ўзгаришларни қўйсангиз, мен иккинчи тарафни оғирроқ деб ҳисоблайман.

Боиси айнан сўз эркинлиги туфайли барча ислоҳотларимизга тўсиқ бўлаётган омиллар кўзбўямачилик учун бажарилаётган ишлар, кимгадир ёқиш учун қилинаётган ҳаракатлар, коррупция, таниш-билишчилик, давлат мулкини талон-тарож қилиш ҳолатлари ОАВда ва интернет тармоқларида фош этилмоқда.

Ўз-ўзидан маълум бўлади-ку бу ишни амалга ошираётган блогерлар, журналистлар, фаол фуқаролар кимлардир ўйлаётганидек, айтаётганидек бошқа кемада бошқа манзил томон эмас, биз билан бир кемада, бир манзил томон ҳаракатланяпти. Уларнинг манзилга етиш учун қилаётган ҳаракатлари орамиздаги айримларнинг фаоллигидан самаралироқ бўлаётганини ҳам ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Ким нима деса, десин-ку, шахсан мен учун адолат ва ҳақиқат тантанаси учун курашаётган журналист, блогерлар бугунги кунимизнинг ҳақиқий ҚАҲРАМОНларидир.

“Адолат” социал-демократик партияси ва унинг депутатлари сизларни энг яқин ҳаммаслаги сифатида билади ва мамлакат тараққиёти учун қилаётган ҳалол меҳнатларингизни эътироф этади.

БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН ДЎСТЛАР!
19.2K viewsedited  10:49
Ochish/sharhlash
2020-06-25 07:19:33 Channel photo updated
04:19
Ochish/sharhlash