Get Mystery Box with random crypto!

Майда гап

Telegram kanalining logotibi ukademnashr — Майда гап М
Telegram kanalining logotibi ukademnashr — Майда гап
Kanal manzili: @ukademnashr
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Ғирт сафсата гаплар! Олифталик қилиш учун ёзилган

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2019-07-12 23:25:11 ​​Бугун кўпчилигимиз негадур бир нарсани охиригача эшитмасдан, билмасдан, суриширмасдан пақ этиб фикр билдираверамиз.

Сабаби фикрий танбаллик касалимиз бор. Суриштиришга вақтимиз йўқ, эринамиз.

Энг яхши баҳонамиз фалончи каналда шунақа дейилди, фалончи шунақа деди ва яна шу кабилар.

Ўзингни калланг йўқми, фикр билдиришга шошма бўтам, дейдиган пири комил йўқ!
37 views20:25
Ochish/sharhlash
2019-06-10 15:40:55 «Совсани дўнг ғилминди» атрофидаги гап-сўзлар ҳақида...

Қачон кирсам камида 30 та одам буюртмасини кутиб ўтирган бўлади.
Ўша куни сендвич еган одам 49 та бўлмаганлиги аниқ бўлса керак. (Нафси бузуқ, ғирт дангаса ёки фаст фудни севадиганлар тиқилиб ётибди бу азим шаҳарда)

Нега айнан 49 та одам заҳарланди? Балки муаммо одамлардадур.
Балки улар орқасидан кола ичишгандур... ёки эски чой... ёки ачиган компот...

Нимагадур каминанинг наздида бу ишдан мағзаванинг ҳиди келодур!
Камина шу гапига таёқ еб қолмаса бўлғони эрди...
38 viewsedited  12:40
Ochish/sharhlash
2019-06-04 14:14:23 Савобталаб....

Хатмона бўладиган куни аср намозидан кейин Бодомзордаги масжидга бордим.

Кечиксам жой етмай, ташқарида қолиб кетишдан қўрқдим.

Кираверишда одамлар ифторлик учун хурмо, сув, сомса, олма яна бир дунё егулик тарқатиб туришибди. Ичкарида ҳам тарқатишаяпти.

Қўлимдаги, ичига жойнамоз солиб олганим, елим халта ичкарига киргунимгача деярли тўлди...

Кирдим... Ўтирдим... Сафлар оралаб хурмо, сув тарқатиб юрганлар олдимга келишди...
Кўриниши иштаҳани қитқилайдиган даражада чиройли хурмодан 2 дона олдим ...

Бир пасдан кейин, елкасини қисибгина, қўлига бир идишда хурмо кўтарган бошқа бир киши яқинлашиб, «Ака, илтимос, мени хурмойимдан ҳам олинг, яхшисини тополмадим, кўримсизроқ экан, лекин илтимос, мени хурмойимдан ҳам олинг, менга ҳам савоби тегсин, илтимос акажон олақолинг, мана ичида яхшироқлари ҳам бор экан», дея идишдаги хурмонинг нисбатан яхшироқларини ажрата бошлади....

Гапларидан бошим ғувиллаб, томоғимга нимадур тиқилгандай бўлди.

Ўрнимдан туриб, бўйнидан қучиб олиб, бағримга босиб «Аллоҳ сиздан рози бўлсин!», дегим келди....

Ҳокисорлик ҳам эви билан-да, биродар! Бизларни уялтириб қўйдингиз-ку.

Акамдан эшитганларим
43 viewsedited  11:14
Ochish/sharhlash
2019-05-04 13:51:15 Тил - миллатнинг жони!
Тил учун курашиш - жон учун курашиш!
Тилсизлик – ўлим!

Рус тилини расмий тил сифатида эълон қилиш тарафдорлари бўлган олимлар мендан кўра анча тажрибали, билимли, юқорироқ инсонлар.

Улар ҳам ўзбек тилини йўқотайлик дейишмаган, шунчаки рус тилига расмий тил мақомини бериш тарафдори бўлишган. Лекин...

Олдин ҳам ёзганман, каратеда «набивка» - этни ўлдириш услуби бор. Одам танасининг маълум қисмини калтак еганда оғримайдиган қилиш услуби. Бунда ўша жойга секин-секин зарба бераверишади, бора-бора қотиб, зарба таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.

Бу ташаббус ҳам ўзига хос «набивка».

Этни ўлдириб, рози қиволишгандан кейин, бошқа бир гуруҳ олимлар томонидан рус тилини давлат тили деб эълон қилиш ташаббуси кўтариб чиқилса, ажабланмасак ҳам бўлади.

Бу ташаббус алаҳсирашдан бошқа нарса эмас, менингча!

Алаҳлаш – одатда касалликнинг аломати. Уни олдини олиш, беморни даволаш керак!

Дарҳол.
35 views10:51
Ochish/sharhlash
2019-05-04 13:32:54 Яна бир бор шу постимни эълон қилмоқчиман!!!
26 views10:32
Ochish/sharhlash
2019-05-04 13:32:37 Она тилим - сен борсан шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан!
.... Мен жуда кўплаб дунё адабиётини рус тилида ўқидим. Кўпчилик яқин инсонларим русчада гаплашишади. Ҳаётдаги қарашларим русийзабон инсонлар таъсирида шаклланган. Рус тилида ишланган фильмларни мириқиб томоша қиламан... Лекин буларнинг ҳеч қайси бири мени она тилимни ҳақорат қилишимга, уни камбағал дейишим учун асос бўлолмайди. Мен ўзини ҳурмат қилган одам яшаб турган давлати тилини билиши лозим деб ҳисоблайман. Ҳеч қанақа баҳонани қабул қилолмайман!
6 views10:32
Ochish/sharhlash
2019-05-04 13:31:05 Ушбу постни ношир, адабиётшунос Санжар Назар ўзининг фейсбукдаги саҳифасига қўйибди. Тўлиғича улашмоқдаман, чунки тўлиғича қўшиламан.
________

Одамнинг (барча ҳайвонотнинг ҳам) вужудини жон тарк этгач, тана ўз-ўзидан «емирилишни» бошлайди. Бир-икки ойда буткул тамом бўлиб, таниб бўлмас ҳолга келади. Миллат учун тил ана шу жон ўрнидадир. Тил – миллатнинг руҳи ва жонидир. Тилсиз миллат емирилишга маҳкум.

Рус тили давлат тили мақоми берилмасданоқ устивор мавқега эга бўлиб турган, де факто давлат тили бўлиб турган бир пайтда унга шундай мақомнинг берилиши ўзбек тилининг жонжойига урилган ханжар бўлади. Мен рус тилига қарши эмасман. Унинг чет тили сифатида кенг ўрганилишига ҳам нейтрал муносабатдаман. Чунки, Зафар ака Ҳошимов ёзганларидек: “Рус тилининг дунё маданияти, адабиёти, илм-фанига қўшган улкан ҳиссасини камситмаган ҳолда айтишим мумкинки, дунё тараққиётининг замонавий босқичида, рус тилида салмоқли манбалар ҳамда асарлар яратилмоқда, деб бўлмайди.
- Аниқ фанларда рус тилида атиги 2%дан камроқ
- гуманитар фанларда эса 1%дан камроқ янги илмий ишлар чоп этилмоқда.
- дунё бўйлаб айни дамда 5%дан ортиқ бўлмаган илмий ва публицистик ишлар рус тилига таржима қилинмоқда.
Агар адабиётга тўхталадиган бўлсак, рус тилида нашр қилинаётган адабиётлар, масалан, инглиз тилидагилардан минг марта камроқ.”

Бизнинг бугун уйғонгандек бўлиб кўринаётган миллий ҳамият ва оримиз навбатдаги “қора малибу” мавзусига етар-етмас қайтадан ухлаб қолмаслиги керак. Бугун хосларимиз болаларини рус синфлари, мактабларида ўқитяптилар. Уларни айблаш билан эмас, ўзбек мактабларининг савиясини кўтариш билан шуғулланишимиз керак. Чунки одам қайси тилда фикрласа ўша миллатга мансубдир. Ҳали жаҳон мумтоз адабиётининг юздан бири ўзбек тилига ўгирилмаган (ўгирилганларининг аҳволи ҳам қувонарли эмас). Долзарб замонавий адабиёт ҳақида орзу ҳам қилмаяпмиз. Илмий йўналишдаги асарлар умуман таржима қилинмаяпти (айрим йўналишларда диссертация сифатида таржима қилинаётганлари ҳисоб эмас ). Бундан 1 ой олдин ҳам шу ерда тил, алифбо ҳақида ёзган одамни тезак ёқаётган халқ ҳақидаги мисол билан уриб йиқитаётган биз эдик. Бугун “тилим” деб кўксига ураётган бирисининг 200 бетлик китоби 2000 дан ошиқ хатолар билан чоп қилинганди – бу тилни ичдан емириш эди. Ўзбек тилидаги айрим кўрсатувларда ҳар бир жумлада камида иккитадан русча сўз ишлатганларга бефарқ эдик – бу тилни ичдан емириш эди. Агар шундай муносабат давом этса орадан яна 27 йиллар ўтиб календаримизда “буюк оғамиз билан қайта қовушган кунимиз” деган қизил сана пайдо бўлиш эҳтимоли жуда юқори. Бу хавотир куни-кеча олис вилоятдаги туманда очилган кичик дўконнинг тепасига “мы открылись” деган эълон илинганда яна бир қувват олди. Ахир ўша туманда 0.01% ҳам рус тилида гаплашадиган одам йўқ, эълоннинг мазмунини ҳам нари борса 15-20% одам, уларнинг ҳам кўпчилиги тусмоллаб тушунади.

Рус тилига қарши курашиш эмас, ўзбек тили учун курашиш пайти келди. Аллақачонлар келган эди.

@shahnozxon
6 views10:31
Ochish/sharhlash
2019-04-13 13:48:05 Бугун доимгидек табриклашим керак бўлган футболчининг туғилган куни: Карлес Пуйол - 40 ёшда!
29 views10:48
Ochish/sharhlash
2019-04-01 08:57:49 Ичкарида ким ўтирибди? Рост гапирувчилар? Чиқаар ташқарига ҳаммасини... Чиқааар!
Лаганбардорлар, марҳамат, ичкарига, марҳамат.. Келийла, келийла..
44 views05:57
Ochish/sharhlash
2019-03-27 18:44:12 Уффф!!! (Рукн номи)

Уйлаган гапларимни кунглимга чикариш доим хам тугри йул деб хисобламаганман, бу тугри карор. Чунки, фикр бу шахсий кечинма ифодаси.

Шахсий нарсалар доимо умумийликка тугри келмаслиги табиий. Лекин ижтимоий тармокдаги баъзи узим билган инсонларнинг узларига бегона нарсалар хакида билдираётган фикрлари гашимни келтиради.

Мардлик, номардлик, камтарлик, манманлик, саховат, хасислик, олийжаноблик, хасадгуйлик.... Куйсангчией дегинг келади баъзан... Олифталикни бошка йулини излангларей дегинг келади. Одам узида йук нарсалар хакида купрок гапиради, бу исботланган, курганмиз, кураяпмиз.

Бугун бир танишимнинг шунака нагмаси якинда олдирган тишимнинг милкига тегиб кетди. Братва, нима киласиз олифталик килиб? Умуминсоний кадриятлар хакида гапиришга шошилмангларей...

П.с: Укилганда куйидагилар хисобга олинсин:
1. Кирилл алифбосида ижод килишни "шеваман".
2. Имло ва пунктуация коидалари китоби уйда бор. Укимаганман.
3. Ута шахсий фикр. Шунчаки ёздим.
4. Лайк йигиб машхур булмокчи эмасман.
5. Охири булмади-да, бореейй деб, ёзвордим, хужайин....
(Кичкина табиб фильмидан угирланди)
48 views15:44
Ochish/sharhlash