Get Mystery Box with random crypto!

Савобталаб.... Хатмона бўладиган куни аср намозидан кейин Бод | Майда гап

Савобталаб....

Хатмона бўладиган куни аср намозидан кейин Бодомзордаги масжидга бордим.

Кечиксам жой етмай, ташқарида қолиб кетишдан қўрқдим.

Кираверишда одамлар ифторлик учун хурмо, сув, сомса, олма яна бир дунё егулик тарқатиб туришибди. Ичкарида ҳам тарқатишаяпти.

Қўлимдаги, ичига жойнамоз солиб олганим, елим халта ичкарига киргунимгача деярли тўлди...

Кирдим... Ўтирдим... Сафлар оралаб хурмо, сув тарқатиб юрганлар олдимга келишди...
Кўриниши иштаҳани қитқилайдиган даражада чиройли хурмодан 2 дона олдим ...

Бир пасдан кейин, елкасини қисибгина, қўлига бир идишда хурмо кўтарган бошқа бир киши яқинлашиб, «Ака, илтимос, мени хурмойимдан ҳам олинг, яхшисини тополмадим, кўримсизроқ экан, лекин илтимос, мени хурмойимдан ҳам олинг, менга ҳам савоби тегсин, илтимос акажон олақолинг, мана ичида яхшироқлари ҳам бор экан», дея идишдаги хурмонинг нисбатан яхшироқларини ажрата бошлади....

Гапларидан бошим ғувиллаб, томоғимга нимадур тиқилгандай бўлди.

Ўрнимдан туриб, бўйнидан қучиб олиб, бағримга босиб «Аллоҳ сиздан рози бўлсин!», дегим келди....

Ҳокисорлик ҳам эви билан-да, биродар! Бизларни уялтириб қўйдингиз-ку.

Акамдан эшитганларим