Get Mystery Box with random crypto!

Инсофни ҳам сомсага қўшиб еб юборишибди. Тошкентда битта форум | Ulug‘bek Po‘latov

Инсофни ҳам сомсага қўшиб еб юборишибди. Тошкентда битта форум ўтказиш учун 15 млрд сўм сарфланибди.

1 порция ош 130 минг, 1 дона сомса 70 минг сўм. Ҳайратланарли нархлар. Битта форумга шунча пул сарфлагандан кўра уни ўтказмаса давлат бюджетига фойдалироқ бўларди.

Бир кишилик дастурхонга тортилган «ноз-неъматлар» нархи билан танишинг:

1 порция қора икра 6 млн 320 минг сўм;

0,33 мл “Чортоқ” минерал сувининг бир донаси 36 800 сўм (16 июл ҳолатига 500 мл “Чортоқ” минерал суви Korzinka супермаркетларида 6490 сўмдан сотилмоқда);

1,5 литрлик Соса-соlа, Pepsi ва Sprite ичимликларининг ҳар бир донаси 32 200 сўм (Тошкент шаҳридаги тахминий чакана нархи 11 минг сўм);

“Viko” ва “Сочная долина” мевали шарбатларининг ҳар бир донаси 48 300 сўмдан (чакана бозор нархи 12-16 минг сўм оралиғида)

Булар жуда ошириб юборибди. Бу очиқдан очиқ давлат бюджети маблағларини ҳавога совуришку. Шу пулга мактаб қурса ҳам бўлади менимча.

P.S: Ҳа айтганча, форум мавзуси «Камбағаллик иқтисодиёти» экан.

@u_pulatoff