Get Mystery Box with random crypto!

#Қизиқ_факт Бармоқ изи орақали жиноятчиларни аниқлаш методи қ | Ulug‘bek Po‘latov

#Қизиқ_факт

Бармоқ изи орақали жиноятчиларни аниқлаш методи қандай пайдо бўлган?

Криминалистикадаги бу метод пайдо бўлишига қизиқ воқеа сабаб бўлгани айтилади. 1903 йили Американинг Канзас штатида қамоқхонага бир маҳбус келади. Қизиқ томони унинг кўриниши бошқа бир узоқ муддатга қамалган жиноятчи билан деярли бир хил.

Уларнинг исмлари ҳам ўхшаш Уилл Вест ва Уильям Вест. Бу етмаганидек кўриниш икки томчи сувдек бир бирига ўхшаш. Улардан бири оғир жиноят содир этган қотил. Иккинчиси майда қонунбузарликка йўл қўйган. Шу пайт криминалистлар ўша пайтдаги метод саналмиш инсон юзининг белгиларидан аниқлашдан воз кечиб бармоқ изи бўйича таҳлилларни йўлга қўйишади.

Бармоқ изига иккита жиноятчи сабаб бўлган экан-да, қаранг! Тарихчи-криминалистлар орасида бу воқеа бўйича турлича баҳслар бўларкан.

Баҳодир Аҳмедов

@u_pulatoff