Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўзбекистон ўртача иш ҳақи бўйича охирги ўнталикдан жой олди | Ulug‘bek Po‘latov

​​Ўзбекистон ўртача иш ҳақи бўйича охирги ўнталикдан жой олди

Ўзбекистон ўртача иш ҳақи бўйича халқаро рейтингда 106 мамлакат ичида 96-ўринда қайд этилди. «Numbeo» нашри мазкур рейтингда солиқларни ҳисобламаганда соф иш ҳақи миқдорларини ўрганган.

Нашрга кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 278,79 АҚШ долларига, яъни 3 млн. 40 сўмга тенг.

МДҲ давлатлари орасида энг юқори иш ҳақи Россия (846,42 доллар), Беларус (481,15 доллар) ва Aрманистон (471,29 доллар)да қайд этилган. Ўзбекистонга қўшни давлат – Қозоғистон эса 77-ўринда қайд этилган (409,3 доллар).

Мазкур рейтингда дастлабки учталикни – Швейцария (5 979,75 доллар), Сингапур (4 247,77 доллар) ва Австралия (4 143,38 доллар) банд қилган бўлса, рўйхатни Шри-Ланка (143,84 доллар), Покистон (162,02 доллар) ва Нигерия (164,78 доллар) тамомлаб берган.

Нашр Ўзбекистондаги яшаш шароитлари билан ҳам танишиб, ўзининг айрим тахминий маълумотларини ҳам келтириб ўтади. Жумладан, Ўзбекистонда тўрт кишидан иборат оиланинг ойлик тўловларини, ижарани ҳисобламаганда, – 1 426,51 доллар, бир кишининг ойлик тўловини эса, ижарасиз – 393,01 долларга тенг деб ҳисоблаган. 

@u_pulatoff