Get Mystery Box with random crypto!

Боллада айб йўқ. Абитуриентларнинг статистикаси бўйича гапир | Ulug‘bek Po‘latov

Боллада айб йўқ.

Абитуриентларнинг статистикаси бўйича гапирадиган бўлсак, ўқишга топширган абитуриентларнинг ярмидан кўпи энг паст ўтиш балини ҳам тўплай олмаган, тармоқда кузатишим бўйича жуда кўпчилик абитуриентларни айбламоқда, лекин аслида ундай эмас деб ўйлайман, бунга бир неча яққол сабаблар бор.

Олий таълим учун энг яхши стандарт бу ўқишга кириш ҳам, ўқишнинг ўзи ҳам жуда қийин бўлиши керак, ҳеч бўлмаганда ўқишга кириш осон, ўқиш қийин бўлиши керак. Биз эса йиллар давомида умуман ўқишга киришни қийин қилиб, ўқишни осон қилиб қўйдик.

Ўқишга кириш қийин пайтларда ҳеч бўлмаса мактаблардаги бўшлиқ репититорлар орқали тўлдириб олинар эди, ўқишга кира олмаслик бир йилни йўқотиш деган қўрқув барча абитуриентни ўз устида ишлашга мажбур қилар эди. Энди эса ўқишга кириш ҳам осон, ўқишнинг ўзи ҳам осон бўлиб қолди.

Табиийки, бу ҳолатда абитуриентлар олдингидек жонини жабборга бериб ўқишмайди, чунки жуда бўлмаганда супер қилиб кираман деган хаёл бор.

Иккинчидан, биз супер орқали ўқишга киришдаги коррупцияни деярли йўқотдик, бунга супер орқали эришганимизни ҳам эътироф этиш керак, лекин биз жамиятга бир тўда сифатсиз кадрни етиштириб бера бошладик, ўша суперга кирганлар ҳозир ўқишни битиришди, аксига олиб киришни осон қилганимизга яраша ўқишни қийин қилиб қўя олмадик, бизга ҳали бу катта зарбалар беради.

Учинчидан янги авлод шаклланмоқда, бу авлод учун авторитет билим билан эмас, ТикТокда нечта обуначинг борлиги билан ўлчанади, бу авлодни тарбиялаганлар эса айнан таълимдаги малакасиз кадрларнинг ўзи ҳисобланади. Шунинг учун боллада айб йўқ, бу абитуриентларни мана шу жамиятнинг ўзи тайёрлаган.

Бунинг ягона ечими Ўзбекистон ҳозир отни қаттиқ қамчилаши керак, таълим ташкилотлари кескин кўпайтириш керак, ҳар йили 700-800 минг ёшлар кўчада қолмоқда, табиийки давлат олий таълимда барчани қамраб ололмайди, лекин хусусий, хорижий, айниқча касбий таълимга жуда катта йўл очилиши керак.

Мен бир нарсага ҳайронман, ўн кундан бери швецарияликлар билан юрибман, улар катта инвестиция билан келишмоқда, таълимга реал ўзгартиришлар киритиш режаси билан келмоқда, лекин баъзи ташкилот раҳбарлари уларни қабул қилишга вақтлари йўқ, менимча бу кетишда яна беш йилдан кейин қамчи ҳам керак бўлмай қолса керак.

Бектош Хатамов

@u_pulatoff