2021-02-02 08:58:44
Ўзбекистонда 2024 йилгача мактаб ўқитувчиларининг ойлиги минг долларга етади
Халқ таълими вазирлиги 2024 йилгача мактаб ўқитувчиларининг ойлигини минг долларга етказишни режалаштирган. Бу ҳақда вазир ўринбосари Темур Комилов маълум қилди.
«Президентимизнинг топшириғига кўра, ўқитувчиларнинг ойлигини 2024 йилгача халқона тилда айтганда минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз ва бу масалада таклифлар тайёрланмоқда.
Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгач, уни албатта, жамоатчилик, хусусан, ўқитувчи-устозларимиз билан муҳокама қиламиз», – деди Комилов 1 феврал кунги матбуот анжуманида.
Темур Комилов халқ таълими тизимидаги молиявий қинғирликларга изоҳ бераркан, улар асосан нақд пулдан ўғирлаш, ишланмаган соатларга қўшиб ёзиш, лавозим маошларини нотўғри қўллаш (мутахассисга олий тоифали ўқитувчининг ставкасида маош белгилаш), малака-тоифа сертификатларини қалбакилаштириб, асоссиз ва ноқонуний маош қўшиб ёзиш кўринишида амалга оширилганини айтди.
П.С. Ниҳоят, энди ўқитувчи эркакларнинг кира қилишига ҳожат қолмас экан. Каналга уланиш: https://t.me/haqiqatonline
852 views05:58