Kanal manzili:
Toifalar:
Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
22.20K
Kanalning ta’rifi
Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнги хабарлар канали.
Реклама: t.me/turpaketlar
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 7
2023-05-16 12:38:13
Бодрум шаҳрида, шунингдек, Муғла вилоятининг бошқа курорт шаҳарларида қурилиш вақтида шовқинли ишларга тақиқ жорий қилинди.
Тақиқ ҳар йили май ойининг ўрталаридан октябрь ойигача давом этади. Бу вақтда қурилиш майдончаларида шовқинли ва чангли ишларни бажариш тақиқланади. Фақат ҳеч қандай шовқин туғдирмайдиган иш турларига рухсат берилади. Буларнинг ҳаммаси сайёҳларнинг дам олишига халақит бермаслик учун жорий қилинаётган чекловлар ҳисобланади.
7.3K views09:38
2023-05-16 06:00:46
Истанбул
8.6K views03:00
2023-05-15 20:07:28
Мармарай Еникапи станциясида ўз жонига қасд қилиш ҳодисаси юз берди. Йигит яқинлашиб келаётган поезд олдига сакраб, ўз жонига қасд қилган. Оғир жароҳат олган йигитни кўрилган чораларга қарамай қутқариб бўлмади.
Шу ойнинг ўзида айни бекатда иккинчи маротаба ўз жонига қасд қилиш ҳолати кузатилмоқда.
8.3K views17:07
2023-05-15 15:55:57
Расмий хабар
Туркия Президенти ким бўлиши сайловнинг иккинчи босқичида аниқланади. Олий сайлов кенгаши раиси Аҳмет Енер: Сайловнинг иккинчи босқичини 2023 йил 28 май, якшанба куни ўтказишга қарор қабул қилинди. Бугундан бошлаб ташвиқот вақти бошланди.
Иккинчи босқичда энг кўп овоз йиғган номзод Президент бўлади.
9.3K viewsedited 12:55
2023-05-15 15:26:55
14 кун ичида 50 000 янги сайловчи. Агар сайлов иккинчи турга ўтса, 28 майга қадар 18 ёшга тўладиган 50 минг нафар ёш сайловчи илк бор овоз беради.
8.5K viewsedited 12:26
2023-05-13 12:00:41
Президентликка бешинчи номзодни кўрсатиши керак бўлган "Миллий тикланиш" партияси президент сайловида ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
1.7K views09:00
2023-05-13 11:57:56
Президентликка тўртинчи номзод Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан
Шавкат Мирзиёев
1.8K views08:57
2023-05-13 11:53:07
Президентликка учинчи номзодЎзбекистон «Адолат» Социал-демократлар партиясидан Робахон Маҳмудова.
2.0K viewsedited 08:53
2023-05-12 19:53:36
Айни вақтда Истанбул (Фатиҳ) валюта айирбошлаш шохобчаларида:
100 АҚШ доллари 2110 лирадан харид қилиниб 2250 лирадан сотилмоқда.
100 евро 2300 лирадан харид қилиниб 2440 лирадан сотилмоқда.
Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
5.4K views16:53
2023-05-12 19:48:20
Бугун Истанбулнинг Бешиктош тумани, Левент мавзесида “Барбарос Хайриддин пошо масжиди” очилди. Масжиднинг қурилиши 2020 йилда бошланган эди. Бу ерда бир пайтнинг ўзида 20 минг киши намоз ўқиши мумкин.
Масжиднинг очилиш маросимида президент Ражаб Тоййиб Эрдоған иштирок этди ва масжид деворига охирги кошинни ёпиштириб қўйди.
P.S. Барбарос Хайриддин пошо XV-XVI асрларда яшаб ўтган машҳур денгизчидир. Турк ёзувчиси Искандар Паланинг Хайриддин пошонинг ҳаётига бағишланган “Афсона” номли асари ўзбекчага ҳам ўгирилган ва “Мисбаҳ” нашриёти томонидан чоп этилган.
5.1K views16:48