Get Mystery Box with random crypto!

ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР

Kanal manzili: @turkiyadagi_uzbeklar
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.41K
Kanalning ta’rifi

Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнги хабарлар канали.
Реклама: t.me/turpaketlar

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-05-11 19:08:51
Туркияда бир нечта оғир жарроҳлик амалиётлари ўтқазган 4,5 ёшлик болакайга моддий ёрдам зарур.

ТУРКИЯ
TR20 0004 6012 1288 8000 0367 62
NARGIZA UNAL Akbank

РОССИЯ
2200 7004 3426 7018
SEVARAKHON ALIMOVA
Tinkoff bank

ЎЗБЕКИСТОН
8600 0607 6036 3193
NURIMBETOVA ZLİXA

KASPİY
4400 4301 9614 6341
LALAGUL NURIMBETOVA
6.9K views16:08
Ochish/sharhlash
2023-05-03 22:26:33
Истанбул
3.3K views19:26
Ochish/sharhlash
2023-05-03 22:10:15 "Жасадни шу ерда кўмиш керак эди" деб ёзаётганларга битта бўлган воқеани айтиб бераман.

2 йил олдин Ўзбекистонлик 20 ёшлар атрофидаги қиз Туркияда 6 қаватдан йиқилиб вафот эди, жасадни ота онасини кутмасдан Истанбулда кимсасизлар қабристонига дафн қилишган.

Мана ҳозиргача раҳматлининг ота онаси қизининг ўлганига ишонмайди, отаси бир неча маротаба Туркияга келиб, қизининг қабрни очтирмоқчи бўлганидан хабарим бор.
3.5K views19:10
Ochish/sharhlash
2023-05-03 21:48:59 Бугун 38 ёшли Ўзбекистонлик аёл Туркияда вафот этди.

Раҳматлининг жасадини бу ердаги яқинлари аллақачон Ўзбекистонга жўнатишган, биздаги маълумотларга кўра раҳматли уч нафар боланинг онаси бўлган ва 3 йилдан буён Туркияда тирикчилик мақсадида ишлаб юрган.

Бизга келган маълумотларга кўра, маййитни Туркиядан Ўзбекистонга жўнатиш учун 1200 доллар пул керак бўлган, Истанбулдаги танишлари имкониятлари борича ўртада пул йиғишган, етмаганига қарз олиб зарур бўлган 1200 долларни тўлаб беришган.

Агар Туркияда ҳеч кими бўлмаса унда 1200 долларни ким тўлаб берарди?
3.8K viewsedited  18:48
Ochish/sharhlash
2023-05-03 21:16:47 Истанбулда эртага кучли ёмғир ёғиши айтилмоқда.
4.1K views18:16
Ochish/sharhlash
2023-05-03 20:23:19
Айни вақтда Истанбул (Фатиҳ) валюта айирбошлаш шохобчаларида:
100 АҚШ доллари 2010 лирадан харид қилиниб 2040 лирадан сотилмоқда.

Garanti Bank иловасида валюта айирбошлаш кўчаникидан анча фарқ қилади:
100 АҚШ доллари 1990 лирадан харид қилиниб 2015 лирадан сотилмоқда.

Каналга уланиш
t.me/turkiyadagi_uzbeklar
4.7K views17:23
Ochish/sharhlash
2023-05-03 18:31:39
Маълумотларга кўра, жаҳоннинг QS ва Times Higher Education (THE) каби рейтинглари бўйича кучли юзталикка кирувчи билим юртларида ўзбекистонлик ёшлар сони жуда камчиликни ташкил этар экан. Биргина Британиянинг Оксфорд университетида бор-йўғи 5 нафар ўзбек ёшлари таҳсил олар экан.

Бироқ бу кўрсаткичлар Ўзбекистон ёшлари салоҳиятидан дарак бермайди.
Томирларида Ал-Хоразмий, Беруний, Форобий, Ибн Сино каби дунё тан олган алломаларнинг қони оқаётган ЎЗБЕКИСТОН ёшлари дунёнинг энг нуфузли олий таълим даргоҳларининг энг иқтидорли, энг фахрли талабалари қаторидан ўрин олишга қодир. Фақатгина бунинг учун уларга тўғри йўналтириш бериш, руҳлантириш ҳамда нималарга қодирлигига ишонтириш зарур.

2021 йил ёзида ташкил этилган ва шу вақтга қадар 2650 нафарнинг юрагига олов, шижоат уруғларини солган, яна минглаб ёшларнинг орзу ва умидига айланаётган “IBRAT Camp” оромгоҳининг навбатдаги мавсумига старт берилибди.
Бу йил оромгоҳда айнан жаҳоннинг ТОП университетларига қандай ўқишга кириш бўйича ўша таълим даргоҳларида таҳсил олган ва ўқиётган ёшларимиз мастер-класлар ўтказар экан.

Мен ушбу оромгоҳга боришни интиқлик билан кутаётган барча ёшларга куч-қувват ва шижоат, орзулари ушалиб, энг нуфузли университетлардан бизларга алангали саломларини йўллаб қолишларини тилайман.

@sanjarsaiduz
5.1K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-05-03 17:33:09
Мана бу хабарни бугун группаларда кўриб қолдим, бир ўзбек аёлни Истанбулда ўзининг юртдоши 1400 долларга ухлатган.

Аёл шундай дейди:
қандай оволаман пулимни билмайман, эркак бўлсам экан ҳовуримдан чиқиб, пулимни ололмасам ҳам уриб аламимдан чиқсам, лекин аёл кишиман, заиф жойларим кўп, субҳоноллоҳ ҳеч нима қилолмаяпман.
5.4K views14:33
Ochish/sharhlash
2023-05-03 16:55:04
Самосуд. Воқеа қаерда ва қачон юз бергани маълум эмас. Видеода акс этган шахслар ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Қонун ишламаган жойда самосуд ишлайди. Калтак еган болани «топиб бераман» деган гапига қараганда қарз олиб бермай қочиб юрган ёки ниманидир ўғирлаб эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
5.8K views13:55
Ochish/sharhlash
2023-05-03 13:50:08
Фарғона ва Қирғизистон ўртасида ер остидан ўтувчи яширин йўл аниқланибди.

Мутахассислар нима дейди?
6.6K views10:50
Ochish/sharhlash