2023-04-21 03:49:50
Рамазон муборак.
Дилдан ният қилайлик тилак,
Такрорласин,ҳаттоки юрак,
Қалб поклиги,жуда ҳам керак,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит -Рамазон!
Жаннатларга бўлайлик меҳмон,
Ҳамроҳ бўлсин,соф қалб ва иймон,
Рамазон ой- бизларга имкон,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит -Рамазон!
Қалбдан ғубор кўчирилади,
Хатоларимиз учирилади,
Гуноҳларимиз кечирилади,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин ҳайит-Рамазон!
Рамазон ой-аввали раҳмат,
Ўртасини-деган мағфират,
Ва охири-дўзахдан нажот,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит-Рамазон!
Қалбда бўлса,иймон қўшиғи,
Очилгайдир,Райён эшиги,
Яратганнинг кўпдир ошиғи,
Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит-Рамазон!
Мева солиш ойи Рамазон,
Йиғиб-терар,мўмин мусулмон,
Кечиргувчи-Раббимиз Раҳмон, Ибодатда,мўмин мусулмон,
Қутлуғ бўлсин,ҳайит-Рамазон!
Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи.Қашқадарё вилояти,Китоб тумани,Минжир қишлоғи.
Каналимиз
@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
11 viewsMarhabo_Karimova_Qashqadaryo, 00:49