2023-05-14 04:06:01
Ўзбегим Алпомиши.Баходиржон билан илк бор учрашгандик ўшанда.
Дунё х,авас қилди хайратда,
Забардастдир, темирдай муши.
Бах,одирда кўрдим бир тимсол,
У Ўзбекнинг мард Алпомиши.
Мардлик кўрдим, жасорат кўрдим,
Омад бахтлар эсар сабодан.
Қалбингдаги акс этди ўғлон,
Отанг қутлар сени самодан.
Ўксимагин отанг чироғин,
Сен порлатдинг, мангуга ёқиб...
Қанча фахр, ғурурлар билан,
Самолардан тургандир боқиб.
Мард ўғлондан келиб турибди,
Алпомишнинг ўткир нафаси.
Х,аяжонда кўзда ёш билан,
Онасига келди х,авасим.
Омад бахтлар доим тилайман,
Ғалабалар х,ар вақт ёр бўлсин.
Ўзбекистон фахри ғурури,
Бах,одирлар доим бор бўлсин.
Марх,або Каримова Эсонмурод қизи.
11 viewsMarhabo_Karimova_Qashqadaryo, 01:06