Get Mystery Box with random crypto!

Дилкаш Наволар🎼🎼🎼

Telegram kanalining logotibi timexosiyat — Дилкаш Наволар🎼🎼🎼 Д
Telegram kanalining logotibi timexosiyat — Дилкаш Наволар🎼🎼🎼
Kanal manzili: @timexosiyat
Toifalar: Musiqa
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 61

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-05-09 04:51:59 Жахон чемпиони Мурод Хонтўраевнинг ёрқин хотирасига бағишланади...

Номи тарихларга битилди ўйиб,
Ўзбекистон фахри, полвон Муродни.
Унутмаймиз асло қалбларда яшар,
Эрта ташлаб кетди, у бу х,аётни.

Арслоннинг юраги бор эди унда,
Дейишар эдилар, "Осиё айиғи",
Юртимиз байроғин кўтарди баланд,
Она юрт эдида, бутун борлиғи.

Қонида шижоат жўш урар эди,
Мардлиги соларди, кўпни х,айратга.
Ёмонлик қилганни кечирар эди,
Интилар эдида, эзгу мақсадга.

Ота, она, ёри, дўст, фарзандлари
Яқинлари қалбида мангу яшайди.
"Замин юлдузлари" олди мукофат,
Полвон тирикдайга гўё ўхшайди.

Марх,або Каримова Эсонмурод қизи.Қашқадарё вилояти
8 viewsMarhabo_Karimova_Qashqadaryo, 01:51
Ochish/sharhlash
2023-05-09 04:51:59 Қашқадарё фарзанди Жах,он чемпиони Камолиддин Расуловнинг ёрқин хотирасига бағишланади.

Ўзбекистон асл фарзанди,
Байроғини кўтарди баланд.
Камолиддин юртпарвар эди,
Қалбимизда яшайди абад.

Жасур эди қўрқмас пахлавон,
Хизмат қилди юртга миллатга.
Мардонавор дадил курашди,
Баьзи жирканч, ёмон иллатга.

Она Ватан дўсту ёр учун,
Аямасди, бериб борини.
Қон йиғлади ота онаси,
Ташлаб кетди гўзал ёрини...

Ватанини жонидан севган,
Бир полвони кетди ўзбекнинг...
Эли учун елиб югурган,
Бир шунқори кетди ўзбекнинг...

Жасорати тилларда достон,
Тирикдайга гўё ўхшайди...
Ватан учун хизмат қилганлар,
Қалбимизда мангу яшайди.

Марх,або Каримова Эсонмурод қизи.Қашқадарё вилояти Китоб тумани Минжир қишлоғи."Боксчилар шоираси" унвони сохибаси
8 viewsMarhabo_Karimova_Qashqadaryo, 01:51
Ochish/sharhlash
2023-05-09 04:51:58 Жаннатим онам.

(Тиловава Бибитош ая хотирасига.Ёлғиз қизи келинимиз Зубайданинг тилидан ёзилган.)
Бу дуне"дан у'тган барча оналар хотирасига багишланади.

Онажон қизингиз,эдида битта,
Сизни юқотдиму,юрагим ўтда,
Тўйлар қилмоқчийдик,умидлар катта,
Тенгсиз ҳокисорим, жаннатим онам.

Вужудим куйдирар,оловли бир ўқ,
Уйга келсам азиз онажоним йўқ,
Акамлар меҳрибон,бундан кўнглим тўқ,
Тенгсиз ҳокисорим, жаннатим онам.

Кун сайин билинар,жуда қадрингиз,
Оғирмиди шунча ахир дардингиз,
Отамни ёнига энди бордингиз,
Тенгсиз ҳокисорим, жаннатим онам.

Соғиндим, қумсадим,ифор ҳидингиз,
Ёнингда бўламан,деган эдингиз,
Сизсиз қандай яшар, энди қизингиз,
Тенгсиз ҳокисорим, жаннатим онам.

Қайнонамга ахир,мени топшириб,
Дардингиз шунда ҳам,мендан яшириб,
Қалбимда соғинч,ўсар ниш уриб,
Тенгсиз ҳокисорим, жаннатим онам.

Дарду ташвишимга,бўлгансиз шерик,
Мевасин бергандир,сиз эккан ўрик,
Хотирамда мангу,яшайсиз тирик,
Тенгсиз ҳокисорим, жаннатим онам.

Мархабо Каримова Эсонмурод қизи

Kanalimiz

@ Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
Sizlar uchun maxsus
4 viewsMarhabo_Karimova_Qashqadaryo, 01:51
Ochish/sharhlash
2023-05-09 03:56:27
“Улар дажжолни кутишмоқда!“

Америка долларида мавжуд, сиз эътибор бермаган сирли ёзувлар ва шакллар ҳақида эксклюзив видео
19 viewsHosiyathon Akbarova, edited  00:56
Ochish/sharhlash
2023-05-09 03:37:19
​​"9-may Xotira va qadrlash kuni"

Xotira bor ekan, tirikdir millat,
Tirikdir iftixor, tirikdir g‘urur.
Xotira — elni xalq etguvchi qudrat,
Xotira — ertani yoritguvchi nur.

BARCHA YURTDOSHLARIMIZGA BAYRAM MUBORAK!

Zinnura
14 viewsHosiyathon Akbarova, 00:37
Ochish/sharhlash
2023-05-08 04:40:52
ОНАМ.
Шоядбек шеъри.
Х. Акбарова мусиқаси.
Ижрода . Х . Акбарова.
18 viewsHosiyathon Akbarova, 01:40
Ochish/sharhlash
2023-05-08 04:18:16
8-май Халқаро оналар куни. Бири қайнонам, бири туққан онамдир... Икки онажонимни ҳам табриклайман. Барча онажонларга байрам муборак бўлсин.

Онамни олдига чопайин,
Кўнглини истагин топайин,
Йиқилиб, оёғин ўпайин,
Жаннатим, ғанимат онам бор...

Мен ёшман, ўсяпман кўчайиб,
Онамчи боряпти кексайиб,
Елкаси чўкяпти кичрайиб,
Жаннатим, ғанимат онам бор...

Кўзига уйқулар илинмас,
Ўзининг дардлари кўринмас,
Соғ бўлсам, ғамлари билинмас,
Жаннатим, ғанимат онам бор...

Оролар кирайин жонига,
Югуриб борайин ёнига,
Улғайдим, меҳрининг конида,
Жаннатим, ғанимат онам бор...

Бахш этай, қалбимни қўримни,
Дардларим билмасин сиримни,
Қувониб тенглайди шеъримни,
Жаннатим, ғанимат онам бор...

Меҳридир, қалбимга ҳам пайванд,
Яшасин, қувониб, хўп хурсанд,
Бўлайин, муносиб мен фарзанд,
Жаннатим, ғанимат онам бор...

Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи.

Телиграм каналимиз
@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
20 viewsMarhabo_Karimova_Qashqadaryo, 01:18
Ochish/sharhlash
2023-05-07 08:25:53 She'r muallifi Marhabo Karimova.Qo'shiqni Amin Yangiyev kuyladi.Siz eshitmagan qo'shiqlar.
▷◉─────────0:00



┅━✧⊱•••• ♪ •••⊰✧━┅

@
38 viewsMarhabo_Karimova_Qashqadaryo, 05:25
Ochish/sharhlash
2023-05-07 08:25:53 Унутмаймиз,унутолмаймиз...

Унутмаймиз,унутолмаймиз...
Қонлар кечган боболаримни.
Хотирасин ёдда сақлаймиз,
Ватан учун фидоларимни.

Унутмаймиз,унутолмаймиз...
Кўкси қалқон нидоларини.
Қандай қилиб унутиш мумкин,
Ватан деган садоларини.

Унутмаймиз,унутолмаймиз...
Айрилуғу жудоларини.
Ўйламайин жонини берган,
Шаҳид кетган фидоларини.

Унутмаймиз,унутолмаймиз...
Юртни севган,ҳар битта жонни.
Ватанпарвар бўламиз биз ҳам,
Боласимиз Ўзбекистонни!

Мархабо Каримова Эсонмурод қизи

Kanalimiz
@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
Sizlar uchun maxsus
21 viewsMarhabo_Karimova_Qashqadaryo, 05:25
Ochish/sharhlash
2023-05-07 03:55:56
Аёлларни бошга чиқаришни оқибати.
35 viewsHosiyathon Akbarova, edited  00:55
Ochish/sharhlash