2022-12-30 14:11:26
Хайр энди сенга "Эски йил",
Хуш келибсан келгин "Янги йил",
Эски йил хам ўтди синовли,
Гох қуёшли, гохо қировли,
Хаяжонли, қалблар оловли,
Хайр энди сенга "Эски йил".
Хуш келибсан, келгин "Янги йил",
Бошдан минг хил, синовлар ўтди,
Интилганлар, мақсадга етди,
Мухрланиб тарихга кетди,
Хайр энди, хайр "Эски йил"
Хуш келибсан, келгин "Янги йил"
Келиб қолди, биз кутган сана,
Эски йилим кетяпсан мана,
Биз улғайдик, бир ёшга яна,
Хайр энди, сенга "Эски йил",
Хуш келибсан,келгин "Янги йил",
Умр ўтар,шошилиб тезкор,
Янги йилда орзўлар бисёр,
Мен розиман, айтаман такрор,
Хайр энди сенга "Эски йил",
Хуш келибсан келгин "Янги йил".
Қалбга жойлаб иймон нурини,
Савоб ишлар қилсак зўрини,
Сенга бердик давра тўрини,
Қувончларга тўлди бу кун дил,
Хуш келибсан келгин "Янги йил",
Янги йил омадли бўлсин илохим.
Байрам муборак бўлсин азизларим....
Салом Янги йил!!!
Марх,або Каримова Эсонмурод қизи.
37 viewsMarhabo_Karimova_Qashqadaryo, 11:11