Get Mystery Box with random crypto!

Times.uz

Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz T
Telegram kanalining logotibi times_officialuz — Times.uz
Kanal manzili: @times_officialuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 38.21K
Kanalning ta’rifi

Нима? Қачон? Қаерда? Барчаси энди Times.uz’да

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2023-04-11 16:16:35 Шахс танасининг ёки жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ёки видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, ёки тарқатиш билан қўрқитиш қилмишлари учун Канада, Германия, Англия, Шотландия, Япония, Австралия, АҚШдаги каби жиноий таъқиб белгиланиб, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.
4.3K views13:16
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:16:35 Шахснинг иродасига қарши унга тинмай қўнғироқ қилиш, уни қидириш, иш, ўқиш ва яшаш жойига бориб, орқасидан юриши жабрланувчи учун ўта ноқулайлик келтириб чиқаради.
Чунки, беозор кўринган бундай қилмишнинг зўравонликка айланиши ўртасида бир бахя бўлиб, у жабрланувчининг ўз ҳаёти ва соғлиғи учун асосли хавфсирашига сабаб бўлади.
Зеро, Европа иттифоқи ҳудудида ўтказилган сўровларда иштирок этган жинсий зўравонликка учраган аёлларнинг 18 фоизи, айбланувчи уларни олдиндан беозор кўринишда таъқиб этиб келганлигини билдиришган.
4.4K views13:16
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:16:35 14, 16 ёки 18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонликни содир этган шахснинг қилмиши, у жабрланувчининг ёшидан хабардор бўлган бўлмаганлигидан қатъий назар жабрланувчининг ҳақиқий ёшидан келиб чиқиб баҳоланиши ва мутаносиб оғир жазо, яъни 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши назарда тутилмоқда.
Ваҳоланки, олдинги қонунга кўра айбланувчи жабрланувчининг ёшини билмаганлигини баҳона қилиб, енгилроқ модда билан жавобгарликка тортилиш имкониятига эга бўлган.
4.4K views13:16
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:16:12 Ўз яқинлари, ёши кичик ёки ногиронларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятларнинг содир этилиши, уларнинг тажовузкордан ҳимояланиш имконияти чекланганлиги сабабли алоҳида хавфлилик даражасига эга.
Аммо, қонунчилик бундай қилмишларини алоҳида оғирроқ жазони назарда тутувчи модда билан малакалаш учун етарли имкониятларга эга эмас эди.
Янги қонун билан шахс нафақат амалдаги турмуш ўртоғи ёки яқин қариндошига, балки собиқ турмуш ўртоғига, бир рўзғор асосида бирга яшаётган ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга, ногиронга ёхуд ўзига ўқитиш ёки тарбиялаш учун топширилган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик қиладиган бўлса унга оғирроқ жазо, яъни илгаригидай 3 йилдан 7 йилгача эмас, балки 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланди.
4.5K views13:16
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:15:31 Эндиликда эр ёки хотин ўз турмуш ўртоғининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган бўлса ёки таҳқирласа, қўрқитса, яқин қариндошлардан ажратиб қўйса қилмишнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.
Масалан, шахс ўз турмуш ўртоғини ҳақоратлаб, қадр қимматини таҳқирласа 6 млн сўм жаримага тортилади, ғаразли ниятлар билан калтаклаб, баданига оғир тан жароҳати етказса 12 йилга озодликдан маҳрум қилинади.
4.7K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:15:13 Янги қонун билан БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш қўмитаси Ўзбекистоннинг 6-даврий ҳисоботига якуний тавсияларида оиладаги зўравонлик учун алоҳида жиноий жавобгарликни белгилаш ҳақидаги тавсияларидан келиб чиққан ҳолда оилавий (маиший) зўравонлик учун алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди.
4.8K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:15:13 Ўзбекистонда 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оиладаги камситишлар бўйича 72 мингта мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 61 мингдан (85 фоиздан) ортиғи хотин-қизларни камситилишига тааллуқли.
4.8K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:15:13 Болаларнинг жинсий эркинликларига қарши содир этилган жиноятлар тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятларга тенглаштирилиб, уларни содир этган шахсларга нисбатан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари қўлланилмаслиги белгилаб қўйилди.
4.9K views13:15
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:14:37 Бу турдаги жиноятларнинг ижтимоий хавфзислик даражаси бир поғонага орттирилиб, илгари ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига кирувчи қилмишлар унча оғир бўлмаган жиноятларга, унча оғир бўлмаганлари эса оғир жиноятлар туркумига киритилди.

Масалан, 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумидан (3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш), унча оғир бўлмаган жиноятларга (5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш), ўша ҳаракатлар моддий қимматликлар бериш ёки бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали содир этилиши билан боғлиқ жиноятлар эса (5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) унча оғир бўлмаган жиноятлар (8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) туркумига ўтказилди.
5.1K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-04-11 16:14:25 Амалдаги қонунга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахс билан унинг розилиги билан жинсий алоқага киришган айбланувчи жабрланувчининг ёшини билмаганлигини баҳона қилиб, жавобгарликдан озод бўлиб қолиш имкониятига эга эди. Янги қонунда бундай шахсларнинг жавобгарлигининг муқаррарлиги таъминланиб, айбланувчи жабрланувчининг ёшини билган билмаганлигидан қатъий назар 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилади.
5.2K views13:14
Ochish/sharhlash