Get Mystery Box with random crypto!

«Одамни йиллар эмас, гуноҳлар қаритади.» Ибн Касир «Ал-Бидоя | .

«Одамни йиллар эмас, гуноҳлар қаритади.»

Ибн Касир «Ал-Бидоя ван Ниҳоя» асарида ёзишларича, ўтмишда Абу Тоййиб Табарий исмли солиҳ киши ўтган (Шофеъий мазҳабининг кибор уламоларидан). Ёшлари юздан ўтган бўлса ҳам ақли-ҳуши жойида, бақувват, барча аъзолари тетик эди.

У киши бир марта ҳамроҳлари билан сафар қилдилар. Кема соҳилга яқин қолганда қирғоққа куч билан сакраб тушдилар, қолганлар ундай қилолмай қолди.

Кемадагилар кексалик пайтидаги бундай жисмоний қувват ҳақида сўрашганида, у киши:
«Биз бу аъзоларимизни ёшликда гуноҳлардан асрадик, Аллоҳ таоло эса қариликда уларни сақлаб қўйди.» дедилар.

« ..Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир» (Юсуф, 64)

@tasavvuf_haqiqati