Get Mystery Box with random crypto!

#шахсиятлар Аҳмад Яссавий ва Бобораҳим Машраб ҳақида (жиддий | .

#шахсиятлар

Аҳмад Яссавий ва Бобораҳим Машраб ҳақида (жиддий пост)

Яссавий билан Машрабнинг шеърлари аслида бу иккаласи томонидан ёзилмагани айтилади. Бунга сабаблар:
1. Иккаласининг қўлёзмаси билан ёки улардан ёзиб олганларнинг қўлёзмаси билан аниқ бир нусха етиб келмаган.
2. Яссавий билан замондош ёки ҳатто у зотдан бир неча аср кейинроқ яшаган кишиларнинг шеърларини ўқисангиз, Яссавийники дейиладиган шеърлардан анча қийинроқ сўзлар ишлатилган, эскичароқ, арабий-эски туркий ва форсий тиллар аралашган шаклда бўлган. Қолаверса, Яссавийники дейиладиган кўп шеърларда вазн ҳам аруз эмас, бармоқ. Тилнинг ўта оддийлиги ва вазннинг соддалиги бу шеърлар кўпроқ фолклор асарлар эканига далолат қилади.
3. Машраб тахаллуси билан шеър ёзган 30 дан ортиқ шоирлар бўлган, улардан бири Нодиранинг ўғли Муҳаммад Амин (эди шекилли исми). Машраб ва Яссавийга тегишли дейиладиган шеърларнинг вазн, луғат ва бошқа услубларидаги ўта катта фарқлар булар бир одам томонидан ёзилмаганини кўрсатиб туради.
4. Иккала зотга нисбат бериладиган шеърларда ҳам уларнинг таржимаи ҳолларига номуносиб гаплар кўп.

Ва умуман, исломда бирор асар бир кишига нисбат берилиши учун ўша одамдан ё оғзаки саҳиҳ санад - ишончли одамлар занжири билан ёки имзоланган ва муддати ва хаттот маълумотлари ёзилган қўлёзма орқали исботланиши шарт. Бу иккала зотга тегишли дейиладиган асарлар шу йўл билан уларга нисбати исботланмаган.

Энди тасаввуф қисмига келсак, тасаввуф диний олимлар эмас, адабиёт аҳли - шоирлар қўлига кўчгач, илмийлигини йўқотиб, бошқа динлар фикрлари аралашиб кетган бўтқага айланган. Шунинг учун тасаввуфни илмий ўрганмоқчи бўлган одам шаръий илмларни эгаллаган олимлар китобларига мурожаат қилиши керак.

Маҳмуд Усмон

@tasavvuf_haqiqati