Get Mystery Box with random crypto!

TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

Telegram kanalining logotibi taqdir_izmidan_2022 — TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL T
Telegram kanalining logotibi taqdir_izmidan_2022 — TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL
Kanal manzili: @taqdir_izmidan_2022
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.02K
Kanalning ta’rifi

TAKLIFLAR: @ABDUQAHHOROVA_MOHUNURBONU

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-05-18 22:08:28 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг - ки улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг! Фахрланиб кибрга кетманг!

Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг!

Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг!

Бошқаларнинг ақли билан машғул бўлган ақл пасайиб боради. Ўз устида ишлаган ақл буюклашади.

Қийин ҳолатларда сукут сақлай билиш эҳтиромни юзага келтиради. Жазавага тушиш, мужодала қилиш нафратни уйғотади.

Келишган, чиройли, кўркам киши Суқротнинг ёнида ўзининг ҳусни, бежирим либосларига маҳлиё бўлиб фахр - ла турарди. Суқрот деди:
«Гапир, сўзларинг қанчалик гўзал, кўрай! Зеро у сенинг аслингдир!».

Ҳакимдан сўрашди:
«Нимага сизга озор бергандан ўч олмайсиз?».
Кулиб деди:
«Мени тишлаган итни мен ҳам тишлашим дурустми».

Ҳар бир шахс билан шундай муомала қилинг - ки, гўё у ўзини сиз учун дунёдаги энг аҳамиятли инсон деб ўйласин. Бу билан сиз ўзингизни бахтиёр ҳис қилмаслигингиз мумкин. Лекин, сизга ҳам айнан шундай ҳиссиётларни бера оладиган дўстларингиз кўпаяди.

Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга қўшилинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз. Бошқаларга ўз таъсирингизни ўтказасиз.

Кимдир қўрслик билан насиҳат қилса, гапини бўлманг! Мулоҳазасидан фойдаланинг. Унинг қаттиққўллигининг орқасида муҳаббат бор. Сизни уйғотиш учунгина жиринглаган қўнғорироқли соат (будильник)ни синдирадиган кимсаларга ўхшаманг!

Табассум сизга нон сотиб олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради.
Дунёда қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Робнинг бандаси бўлиш қандай яхши!

Умму Абдуллоҳ


@taqdir_izmidan_2022
66 viewsedited  19:08
Ochish/sharhlash
2023-05-18 22:08:27 ​​ Дунё ихтилоф қилишга ва у сабабли бир биримизга нафрат қилишга арзимайди.

Дунёнинг таърифи: Ер юзидаги барча жонзот фонийдир!
ар Роҳман сураси, 26 оят

Охиратнинг таърифи: Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ (энг гўзал) манзилдир!
Фурқон сураси, 76 оят.

Шундай экан, яхши амалларни бажаринг, кечиринг, афв қилинг, билмаганликка олинг ва кўп истиғфор айтинг.

Астағфируллоҳал Азийм

Аллоҳим, вафот қилганимизда биздан рози бўл.....

Роббим сизларни жаннатдаги олий мақомга кўтарсин.
Қиёмат куни розилик назари билан қарасин!....

•┈┈•┈┈•⊰✿ ✿⊱•┈┈•┈┈•


@taqdir_izmidan_2022
61 viewsedited  19:08
Ochish/sharhlash
2023-05-18 22:08:27 ​​

ЎЛИМ КЕЛМАСИДАН АВВАЛ НАМОЗ ЎҚИБ ОЛИНГ... (ҲАЁТИЙ ҲИКОЯ)…

Бир ҳаётий воқеада бундай дейилади:
"Бир жойда авто ҳалокат содир бўлган эди. Қарасам: тез ёрдам машинаси ва атрофида кўп одамлар тўпланиб турибди. Бир енгил машинадан тахминан 25-26 ёшлардаги ўсмир йигитни чиқариб олишди. У қора қонга беланиб ётар, танаси эзилиб кетган, оёғи эса баданидан бўлак ҳолатда эди. Чинқирар, қичқирар, титраб-қақшарди.
Бир пайт у ўз акасига қаради ва деди:
- Ўлишни истамайман... Муҳаммад (ака)! Муҳаммад, мен намоз ўқимасдим-ку, Валлоҳи, ўлишни истамайман. Қўрқаяпман... Ўлгим келмаяпти! Ногирон бўлиб қолсам ҳам майли, шол бўлиб, бир умр юролмайдиган бўлиб қолсам ҳам майли, розиман. Ҳали намоз ўқийман. Ногиронликка, шолликка, ҳаммасига розиман. Лекин ўлишни истамайман!”
Одамлар анчагина тўпланиб қолган, мен ҳам ўша оломоннинг орасида турардим. Қараб, кўриб турар ва ниҳоятда қўрқаётган эдим. Ҳақиқатан ҳам осон эмасди, даҳшатли манзара!..
Ҳалиги боладан ҳамон қон оқиб ётар, ҳеч тўхтамаётганди. Тоинки қони тугаб, оқмай қолгунча...
Унинг ранги-рўйи тобора кўкариб, гезариб борарди. Ёнидаги акаси эса илтимос қилиб, ёлворар:
- Укажон, шаҳодат калимасини айтгин, айтақолгин, илтимос, калима келтиргин”, - дея тинмай ялиниш билан овора эди...
Йигит фақатгина қичқирар, чинқирар, ўзини йўқотиб қўйган, таърифлаб бўлмас бир аҳволда эди. Калима келтириш у ёқда турсин, ҳатто бирор тушунарли сўз айтишга ҳам имкони йўқ эди...
Бир маҳал: руҳи парвоз қилди шекилли, сокин – жим бўлиб қолди. Ҳаракат ҳам қилмасди. Ҳа, у вафот этганди.
Шифокорлар танасини махсус кароватга жойлаб, юзини ёпиб қўйишди. Сўнг, ён-атрофидаги одамларга таъзия изҳор қилишиб:
- Қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Кўп қон йўқотгани ва анчагина синиқлари бўлганлиги туфайли қутқаришнинг иложиси бўлмади, дея ғамгин ҳолда ҳамдардлик билдиришди.
Ўшанда мен биринчи маротаба одамнинг ўлаётганини ўз кўзларим билан кўргандим. У ҳаттоки калимаи шаҳодатни ҳам айтолмаганди.
Ўлим кутилмаганда келади. Фарз-у вожибларимизни қазога қолдирмаслигимиз, асло бепарво бўлмаслигимиз лозим. Гапнинг очиғи ҳам шу: қачон ўлишимизни ҳеч қайсимиз билмаймиз.
Ўша куни мен асло мижжа қоқмадим, умуман ухлай олмадим. Ҳудди ёш болалардай бўзлаб, ҳўнграб йиғлаб чиқдим холос...
Аслида билар эдиму, лекин мана бу сўзлар асло қулоғимдан кетмасди:
“Валлоҳи, (Аллоҳга қасам), намоз ўқийман. Ўлмайин, албатта ўқийман. Ваъда бераман! Фақат, ўлгим келмаяпти...”
Ҳа, бу ўринда каминанинг фикрларига ҳожат йўқ. Аммо, сиз азизлардан биттагина нарсани илтимос қиламан-ки:
ҳар куни гўёки охирги кунингизни яшаётгандай ихлосли, тақводор бандалардан бўлишни ўзингизга мақсад тутинг. Ана шунда ибодатларингиз ҳам на қазога қолади, ва на хушуъсиз адо этилади,


@taqdir_izmidan_2022
65 viewsedited  19:08
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:44:43
@taqdir_izmidan_2022
20 viewsADMINKA @HAYOT GO'ZAL@, edited  13:44
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:44:43
КУТИШ

Мендан на хат бўлди, на бир қўнғироқ,
Ёз ўтиб қишлоққа келди ҳорғин куз,
Мендан ҳеч бир дарак бўлмади бироқ,
Мени кутиб кутиб чарчади бир қиз.

Умид дунёсида ёниб кўзлари,
Соғинчдан нигоҳи букилиб кетди,
Гулгун юзидаги табассумлари,
Менинг йўлларимга тўкилиб кетди.

Мендан на хат бўлди, на бир смс,
Қиш ўтиб баҳор ҳам келди қишлоққа,
Совчилар узилмас, бечора, уни,
Ҳар кун солаверди савол, сўроққа.

Юмушлар баҳона,тирикчилик деб,
Нетай қишлоғимга қайтолмадим мен,
Севаман деб айтиш осон эди-я,
Сени севмайман деб айтолмадим мен.

Мендан на хат,бўлди на бир оғиз сўз.
Мени кутиб,кутиб чарчади бир қиз.

Хуршид Карим


@taqdir_izmidan_2022
20 viewsADMINKA @HAYOT GO'ZAL@, edited  13:44
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:44:43
АНТИҚА СЕВГИ!

(Хазил шеър)


Белга тақиб фартукчанг,
Хамирларни қорасан.
Пазандасан, чаққонсан,
Ҳамма ишни ёрасан.


Ўзинг ошхонадасан,
Икки кўзинг групада.
Қўлингда ўқлов жува,
Сочиқ турар елкада.


Қизлар билан ёзишсам,
Асабларинг ўйнайди.
Қанча мехр берсам ҳам,
Юрагинг хеч тўймайди.


Яна ҳаёл сурасан,
Дардлар ютдинг эҳ қанча.
Зўрға қилган сомсангни,
Духобкага тиққанча.


Хатто ўзинг билмайсан
Мендан нени кутасан.
Қизиқмайман сизга деб,
Профилим титасан.


Кузатишинг, севгинг ҳам,
Бошингга бало солсин.
Атай ёзиб қўйганман,
Кўзинг гўлаймай қолсин.


Менга бўлган севгингни,
Ҳаммасини биламан.
Жиғингга тегсам сени,
Меззаа қилиб юраман.


Рашк ўтида қийналиб,
Кўзинг ёшларга тўлар.
Тан олмайсанда гулим,
Асли севги шу бўлар.


Парво қилмайман гулим,
Рашкда эриб томсанг ҳам.
Ҳаёлингда фақат мен,
Куйиб кетар сомсанг ҳам


@taqdir_izmidan_2022
15 viewsADMINKA @HAYOT GO'ZAL@, edited  13:44
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:44:43 Бир жуфтликнинг турмуш қурганига анча бўлганига қарамай, бир неча йиллар давомида фарзандлари бўлмайди. Эр-хотин ўзларини ёлғиз ҳис этмасликлари учун немис итини сотиб олишади. Улар, бу итга жуда меҳр қўйишади ва худди ўзларининг ўғилларидек ўстиришади. Ит улғаяди ва катта, чиройли, ақлли итга айланади. Бир неча марта хўжайинининг уйини ўғрилардан сақлайди, содиқ ва ишончли бўлади.
Итни боқиб олганларига етти йил бўлганда, эр-хотин фарзандли бўлишга муваффақ бўлишади. Улар жуда бахтли бўлишади ва фарзандлари деярли уларнинг бор вақтини эгаллайдиган бўлади. Аммо итга деярли вақт етмасди. Ит ўзини кераксиз деб ҳис қилади ва хўжайинини боладан қизғона бошлайди. Бир куни жуфтлик терассага чиқиб, ухлаган болани эса хонага қўйиб чиқишади. Улар боладан хабар олишга борганларида, ит боланинг хонасидан чиқиб қолади. Унинг оғзи қон бўлган ва ишонч билан думини ликиллатиб турган бўлади.

Боланинг отаси аллақандай хаёллар билан ўша заҳотиёқ итни отиб ташлайди. Сўнгра чопиб боласининг хонасига отланади. У ерда катта илон бошсиз, қонга беланиб ётарди. Шу пайт, боланинг отасини ғалати ҳислар қоплайди ва вафодор итини ўлдиргани учун роса йиғлайди.

Биз тез-тез инсонларни ноҳақ айблаймиз ва ўйламасдан, кейин нима бўлишини хаёлимизга ҳам келтирмасдан гапириб қўямиз. Нимага инсонлар бундай қилганининг сабабини билишга ҳам уринмасдан хулоса чиқарамиз. Бизга уларнинг қандай ҳис қилганлари, нима бўлганининг қизиғи йўқ. Шошилиб, қанақадир қарор қабул қилганимиздан яқин келажакда афсус чекишимиз мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.


@taqdir_izmidan_2022
15 viewsADMINKA @HAYOT GO'ZAL@, edited  13:44
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:44:43
@taqdir_izmidan_2022
16 viewsADMINKA @HAYOT GO'ZAL@, edited  13:44
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:44:43
@taqdir_izmidan_2022
16 viewsADMINKA @HAYOT GO'ZAL@, edited  13:44
Ochish/sharhlash
2023-04-24 16:44:42
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@taqdir_izmidan_2022
16 viewsADMINKA @HAYOT GO'ZAL@, edited  13:44
Ochish/sharhlash