Get Mystery Box with random crypto!

Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг - ки улар Аллоҳ с | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг - ки улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг! Фахрланиб кибрга кетманг!

Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг!

Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг!

Бошқаларнинг ақли билан машғул бўлган ақл пасайиб боради. Ўз устида ишлаган ақл буюклашади.

Қийин ҳолатларда сукут сақлай билиш эҳтиромни юзага келтиради. Жазавага тушиш, мужодала қилиш нафратни уйғотади.

Келишган, чиройли, кўркам киши Суқротнинг ёнида ўзининг ҳусни, бежирим либосларига маҳлиё бўлиб фахр - ла турарди. Суқрот деди:
«Гапир, сўзларинг қанчалик гўзал, кўрай! Зеро у сенинг аслингдир!».

Ҳакимдан сўрашди:
«Нимага сизга озор бергандан ўч олмайсиз?».
Кулиб деди:
«Мени тишлаган итни мен ҳам тишлашим дурустми».

Ҳар бир шахс билан шундай муомала қилинг - ки, гўё у ўзини сиз учун дунёдаги энг аҳамиятли инсон деб ўйласин. Бу билан сиз ўзингизни бахтиёр ҳис қилмаслигингиз мумкин. Лекин, сизга ҳам айнан шундай ҳиссиётларни бера оладиган дўстларингиз кўпаяди.

Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга қўшилинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз. Бошқаларга ўз таъсирингизни ўтказасиз.

Кимдир қўрслик билан насиҳат қилса, гапини бўлманг! Мулоҳазасидан фойдаланинг. Унинг қаттиққўллигининг орқасида муҳаббат бор. Сизни уйғотиш учунгина жиринглаган қўнғорироқли соат (будильник)ни синдирадиган кимсаларга ўхшаманг!

Табассум сизга нон сотиб олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради.
Дунёда қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Робнинг бандаси бўлиш қандай яхши!

Умму Абдуллоҳ


@taqdir_izmidan_2022