Get Mystery Box with random crypto!

АНТИҚА СЕВГИ! (Хазил шеър) Белга тақиб фартукчанг, Хамирлар | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

АНТИҚА СЕВГИ!

(Хазил шеър)


Белга тақиб фартукчанг,
Хамирларни қорасан.
Пазандасан, чаққонсан,
Ҳамма ишни ёрасан.


Ўзинг ошхонадасан,
Икки кўзинг групада.
Қўлингда ўқлов жува,
Сочиқ турар елкада.


Қизлар билан ёзишсам,
Асабларинг ўйнайди.
Қанча мехр берсам ҳам,
Юрагинг хеч тўймайди.


Яна ҳаёл сурасан,
Дардлар ютдинг эҳ қанча.
Зўрға қилган сомсангни,
Духобкага тиққанча.


Хатто ўзинг билмайсан
Мендан нени кутасан.
Қизиқмайман сизга деб,
Профилим титасан.


Кузатишинг, севгинг ҳам,
Бошингга бало солсин.
Атай ёзиб қўйганман,
Кўзинг гўлаймай қолсин.


Менга бўлган севгингни,
Ҳаммасини биламан.
Жиғингга тегсам сени,
Меззаа қилиб юраман.


Рашк ўтида қийналиб,
Кўзинг ёшларга тўлар.
Тан олмайсанда гулим,
Асли севги шу бўлар.


Парво қилмайман гулим,
Рашкда эриб томсанг ҳам.
Ҳаёлингда фақат мен,
Куйиб кетар сомсанг ҳам


@taqdir_izmidan_2022