Get Mystery Box with random crypto!

Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI T
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Telegram kanalining logotibi talim_vazirligi — Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI
Kanaldagi mavzular:
Abituriyent
Kanal manzili: @talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 18.26K
Kanalning ta’rifi

~ TA'LIM YANGILIKLARI ~
Talabalar va Abituriyentlar jamlangan kanalga hush kelibsiz !
🎓Ta’limga oid eng so’ngi va qaynoq yangiliklar.
🧑🏻‍💼Abituriyentlar Biz bilan Talabalik davrini oldindan his qiling!
❗️ Reklama olinmaydi

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 75

2022-12-03 08:27:10 Магистратурага қишки қабул 20 декабрдан бошланади. Хорижий тил сертификати албатта бўлиши керак, фақат минимал даража ҳозирча талаб этилмайди

2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМлари магистратурасига қишки қабул 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн бўлиб ўтади.

Танлов натижалари бакалавриат дипломнинг ўртача баллари асосида аниқланади. Яъни бу сафар ҳам кириш имтиҳонлари бўлмайди.

Хорижий сертификат бўйича истисно қилинади

Танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки B2 сертификатидан ташқари бошқа даражадаги) сертификатга эга талабгорлар ҳам иштирок этишига рухсат этилди.

Муҳим жиҳати ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилган сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.

Бу нима дегани?

Демак, қишки қабулда ҳам тил билиш даражасини белгиловчи сертификат сўралади. Сертифкатсиз қабул бўлмайди.

Аммо минимал талаб бўлмаса ҳам истисно қилинади. Амалдаги тартибга кўра, абитуриент филология йўналишлари бўйича камида C1, нофилологик йўналишлари бўйича эса B2 даражадаги миллий ёки унга мос халқаро сертификатга эга бўлиш керак. Эндиликда, масалан, B1 даражали сертификат билан ҳам магистратурага кирса бўлади.

Асосий шарти, токи ўқишни тугатгунча, талаб этилгандек C1 ёки B2 сертификат олишга мажбур. Йўқса якуний аттестацияга киритилмайди. Бошқача айтганда, токи керакли сертификатни олмагунча магистр дипломи берилмайди.


@Talim_Vazirligi
21.0K views05:27
Ochish/sharhlash
2022-12-03 07:00:01
VITIK Акция
Германия маҳсулоти энди Ўзбекистонда ва  жуда арзон нарҳда!
Қиш ва Ёз мавсуми учун кондиционер!

Деворга ўрнатилади.
Хона ҳавосини тозалаб беради.
Тўрт хил режимда ишлайди.
Пульт орқали бошқарилади.
25-30 квадратни иситади.
Энергияни тежайди.
Иситиши + 40
O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish bepul!

Narxi 469,000 so'm - chegirma narxda xarid qiling!

Bartafsil: Buyurtma:
+998947099773
+998947099773
26.5K views04:00
Ochish/sharhlash
2022-12-02 21:51:40
#Диққат

Иссиқроқ кийинамиз: Ўзбекистонликларни дам олиш кунлари минус 13 даражагача аёзли совуқ кутмоқда

Яқин кунларда Ғарбий Қозоғистон орқали келган совуқ бутун мамлакат ҳудудига тарқалади.

Кечаси -13° гача совуқ тушиши кутилмоқда.

@Talim_Vazirligi
22.3K views18:51
Ochish/sharhlash
2022-12-02 10:04:18 Нима учун янги дарсликлар тест синовларига тайёрланиш учун тавсия этилмаганига изоҳ берилди

Шу йил 28 октябрь куни ДТМ ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхатини эълон қилганди.

Унда 2022-2023-ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимига 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари асосида яратилган дарсликлар келтирилмаган.

Тестология асосларига кўра, саралаш имтиҳонларида қўлланадиган тест топшириқлари синалувчилар томонидан ўзлаштирилмаган ўқув дастурлари асосида шакллантирилиши мумкин эмас.

Умумтаълим мактабларини жорий ўқув йилида битирадиган ўқувчилар 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари ва улар асосида яратилган янги дарсликлар асосида таълим олмаган.

Шу сабабли 2023 йилда ўтказиладиган ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган ўқув адабиётлари рўйхатида янги дарсликлар келтирилмаган, дейилади ДТМ изоҳида.

Яқин кунларда ДТМ мутасаддилари иштирокида тест саволлари ва дарсликлар мавзусида овозли чат қилмоқчимиз. Ушбу мавзуга оид саволларингиз бўлса, мана бу ерда қолдиришингиз мумкин.

Овозли чат санаси ва вақти қўшимча хабар қилинади.


@Talim_Vazirligi
33.3K viewsedited  07:04
Ochish/sharhlash
2022-12-02 09:54:12
УМРА ЗИЁРАТИ — 2022

15-кунлик муборак
#Умрa
зиёрати

               СУПEР АКЦИЯ
                       1150$
           
            4-Декабрь
         Жойлар оз қолди

Андижондан олиб кетиб, яна Андижонга Ҳожибоши билан олиб келиб қўямиз
ОШ айрапортидан училади

Бутун Ўзбекистон бўйича, ҳужжатларни қабул қиламиз.
               Шошилинг

"SHEYX" TRAVEL компанияси  бизда  қулай комфорт пакетлар

Умра виза  Ўзбекистон
Икки харамга яқин
меҳмонхоналар
2-маҳал тансик таомлар
Трансфер хизмати
Исломиёт тарихи
Тоиф шахрига зиёрат
Муздалифа, Жамарот – шайтонга тош отиладиган жой, Ҳиро ғори.
Кизил денгизга сайёхат
Тажрибали Хожибоши кумаги

Ҳадялар 5л Зам-зам,  сумка, нимча, бейжик,  Қуръон китоби,

Навбатдаги рейслар
Рўйхатдан ўтишга шошилинг

Керакли ҳужжатлар:
Загран паспорт


+998911600262
+998953070027
+998954020027
Telegram : 
@SheyxTravel
Telegram :
@Umravaxaj1

Андижон шаҳар Бобур шох кўчаси
Мўлжал 2-туғруқхона Стоматология атрофида
33.1K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-12-02 06:19:07
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

ЖУМА МУБОРАК
!

@Talim_Vazirligi
32.9K viewsedited  03:19
Ochish/sharhlash
2022-12-01 19:03:31
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Финляндия Миллий таълим агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Мазкур меморандум доирасида қандай ишлар амалга оширилди?

Ушбу йўналиш бўйича истиқболда қандай режалар белгиланган?

"Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳани томоша қилиб, юқоридаги каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Youtube(HD)да кўриш:



@Talim_Vazirligi
34.0K viewsedited  16:03
Ochish/sharhlash
2022-12-01 17:05:43
#диққат
#2022_йил_1_декабрдан

Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади

Субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.

Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.

Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

@Talim_Vazirligi
33.8K viewsedited  14:05
Ochish/sharhlash
2022-12-01 08:26:04
#30nov #uzbekiston24
Янгиликлар 24 | Таълим инспекцияси делегациясининг Сингапурга ташрифи тафсилотлари


Youtube(HD)да кўриш:




@Talim_Vazirligi
32.9K viewsedited  05:26
Ochish/sharhlash
2022-12-01 06:15:54
Қиш фасли муборак!

Тез орада янги йил. Бу йил янги йилга расмдагидек қор ёғади деган умиддамиз!

@Talim_Vazirligi
33.4K viewsedited  03:15
Ochish/sharhlash