Get Mystery Box with random crypto!

Нима учун янги дарсликлар тест синовларига тайёрланиш учун тав | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Нима учун янги дарсликлар тест синовларига тайёрланиш учун тавсия этилмаганига изоҳ берилди

Шу йил 28 октябрь куни ДТМ ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхатини эълон қилганди.

Унда 2022-2023-ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимига 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари асосида яратилган дарсликлар келтирилмаган.

Тестология асосларига кўра, саралаш имтиҳонларида қўлланадиган тест топшириқлари синалувчилар томонидан ўзлаштирилмаган ўқув дастурлари асосида шакллантирилиши мумкин эмас.

Умумтаълим мактабларини жорий ўқув йилида битирадиган ўқувчилар 6-, 7- ва 10-синфлар учун янги жорий этилган ўқув дастурлари ва улар асосида яратилган янги дарсликлар асосида таълим олмаган.

Шу сабабли 2023 йилда ўтказиладиган ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган ўқув адабиётлари рўйхатида янги дарсликлар келтирилмаган, дейилади ДТМ изоҳида.

Яқин кунларда ДТМ мутасаддилари иштирокида тест саволлари ва дарсликлар мавзусида овозли чат қилмоқчимиз. Ушбу мавзуга оид саволларингиз бўлса, мана бу ерда қолдиришингиз мумкин.

Овозли чат санаси ва вақти қўшимча хабар қилинади.


@Talim_Vazirligi