2023-09-04 09:28:46
Таълим кредити олиш учун онлайн ариза топшириш мумкин
Таълим кредитини олиш жараёни энди янада осонлашди ўртоқлар! Эндиликда кредитга ариза бериш учун Talim-krediti.uz махсус платформасига кириб ариза юборсангиз бўлди. Банкка бормасдан кредитга ариза юборишингиз мумкин.
Бунинг учун:
Кредитга ариза юборишда аризачи:
• паспорти ёки ИД рақами;
• Туғилган санаси(кун, ой ва йил);
• ФИШ киритилади.
Манзил:
— Манзилингиз(вилоят туман маҳалла кўча/хонадон рақами ва телефон рақами киритилади;
Кредит маълумотлари:
— Яъни таълим шакли, олий таълим муассасаси маълумотлари, молиялаштирувчи банк манзили, контракт суммаси ва гаров тури киритилади.
Кредит олиш жараёни қуйидагича:
● Онлайн ариза қолдириш;
● Аризани кўриб чиқиш;
● Ҳужжатларни расмийлаштириш;
● Кредит ажратиш.
@Talim_Vazirligi
42.8K views06:28