Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда талабалар устига бетон плита қулаб тушгани оқибати | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Самарқандда талабалар устига бетон плита қулаб тушгани оқибатида икки талаба жароҳатланди

Бугун Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб, қулаб тушган. Бу ҳақида Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа содир бўлган яъни, плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмаган. Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1-босқич талабаси енгил жароҳат олган ва айни дамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

«Уларнинг аҳволи яхши. Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади», — дейилади муносабатда.

@Talim_Vazirligi