Get Mystery Box with random crypto!

TA'LIM24 YANGILIKLARI

Telegram kanalining logotibi talim_tezkor_yangiliklari — TA'LIM24 YANGILIKLARI T
Telegram kanalining logotibi talim_tezkor_yangiliklari — TA'LIM24 YANGILIKLARI
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.01K
Kanalning ta’rifi

TA'LIM24 - Barcha ta'lim oid yangiliklar va ma'lumotlar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!
⚡Reklama xizmat: @SmmAgency_admin
📩 Xabar yuborish: @xabaryuborish_bot

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

3

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-07-02 20:55:27 Ўқишни кўчириш учун қандай талаблар бор? — "перевод" ҳақида энг муҳимлари

Ҳадемай ОТМларга кириш имтиҳонлари билан бирга хорижий ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш мавсуми ҳам бошланади.

Хорижий ОТМдан кўчиришда талабгор йўналишига қараб ё тест, ё ижодий имтиҳон топширади. Ўтиш баллари ҳар йили 15-июлгача Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтида эълон қилинади.

Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:

Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.

Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади. Ўтиш баллини тўплолмаганлар "супер-контракт" билан қабул қилиниши мумкин.

Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар "перевод"чилар учун амал қилмайди.

Ўқишни кўчириш учун аризалар 15-июлдан 5-августгача қабул қилинади.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
28.4K views17:55
Ochish/sharhlash
2023-07-02 16:27:23
#Абитуриент2023 #Қабул2023

ОТМларга кириш учун техникумнинг қизил дипломига балл қўшиладими?

Олий таълим муассасаларига киришда абитуриентга техникумни қизил диплом билан битиргани учун ҳеч қандай балл қўшилмайди.

Рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси маълумотларига техникум томонидан берилган диплом маълумотлари киритилмайди.

Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтишда умумий ўрта таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан рўйхатдан ўтадилар.

Қўшимча маълумот: мактабни олтин, кумуш ёки бронза медал билан битирганларга ҳам қўшимча балл берилмайди.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
28.2K views13:27
Ochish/sharhlash
2023-06-30 18:07:30
Олий таълим вазирлиги масъули Абдували Холиқов сиртқи таълим шакли ҳозир ўзини оқламаётгани, бу таълим шакли босқичма-босқич масофавийга ўтказилишини маълум қилди.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
26.9K views15:07
Ochish/sharhlash
2023-06-19 10:51:32
2023 йилги қабулда энг кўп грант квоталари қайси ОТМларга ажратилди?

1. Ўзбекистон миллий университети — 1307 та
2. Тошкент ахборот технологиялари университети — 1290 та
3. Қорақалпоқ давлат университети — 1135 та
4. Тошкент давлат техника университети — 1095 та
5. Тошкент тиббиёт академияси — 985 та.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
2.5K viewsedited  07:51
Ochish/sharhlash
2023-06-17 13:52:31 Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди

“2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент Фармойиши қабул қилинди

Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:

бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;

магистратура
бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.

Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
3.8K views10:52
Ochish/sharhlash
2023-05-26 14:26:42 #Диққат

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимларининг таътил кунлари лойихаси

Мехнат
кодексининг 218-моддасига асосан белгиланган ҳар йиллик асосий узайтирилган таътиллар муддатларини тасдиклаш тўғрисида қарор лойиҳаси тақдим этилмоқда

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
19.1K viewsedited  11:26
Ochish/sharhlash
2023-05-23 14:45:51
Контрактдан 12% даромад солиғини қайтариб олишда ёш чегараси бекор қилинади.

Президент фармонига мувофиқ, 2023-йил 1-августдан ота-оналар фарзандининг ёшидан қатъий назар таълим олиши учун тўлаган суммадан 12% даромад солиғини қайтариб олишади.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
11.0K viewsedited  11:45
Ochish/sharhlash
2023-05-21 06:08:36
#диққат
Энди ОТМларга ҳужжат топширишда таълим шакллари чекланмайди

Эндиликда абитуриент нафақат таълим йўналишлари, балки таълим шаклини ҳам танлашлари мумкин. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори Мажид Каримов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида абитуриентларнинг ОТМларга ҳужжат топширишда таълим шакллари чекланмаслиги ҳақида маълум қилди.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
13.4K viewsedited  03:08
Ochish/sharhlash
2023-05-19 11:08:38
Савол: "Перевод"​​ қачондан бошланади ?

Жавоб: Хориждан ўқишни кўчириш учун аризалар 15-июлдан 5-августга қадар қабул қилинади.

Хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган ОТМларидан Ўзбекистон ОТМларига ўқишни кўчириш Ўзбекистон таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.

Керакли ҳужжатлар:
• ариза;
• рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхаси;
• паспорт нусхаси.

Имтиҳонлар йўналишига қараб тест (5 та фандан) ёки касбий (ижодий) имтиҳон (мажбурий 3 та фандан тест) шаклида ўтказилади.

Махсус синов натижаси Давлат комиссиясига тақдим этилади ва фуқаро Давлат комиссияси қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга тўлов-контракт асосида кўчирилади.

Хорижий ОТМларнинг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчирилишига рухсат этилмайди.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
19.4K views08:08
Ochish/sharhlash
2023-05-15 10:50:51
#Диққат

ОТМларга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказиладиган бўлди

Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинган ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланган.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy
13.7K viewsedited  07:50
Ochish/sharhlash