Get Mystery Box with random crypto!

Ўқишни кўчириш учун қандай талаблар бор? — 'перевод' ҳақида эн | TA'LIM24 YANGILIKLARI

Ўқишни кўчириш учун қандай талаблар бор? — "перевод" ҳақида энг муҳимлари

Ҳадемай ОТМларга кириш имтиҳонлари билан бирга хорижий ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш мавсуми ҳам бошланади.

Хорижий ОТМдан кўчиришда талабгор йўналишига қараб ё тест, ё ижодий имтиҳон топширади. Ўтиш баллари ҳар йили 15-июлгача Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтида эълон қилинади.

Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:

Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.

Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМига ўтиш учун имтиҳон топширади. Ўтиш баллини тўплолмаганлар "супер-контракт" билан қабул қилиниши мумкин.

Абитуриентларга ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар "перевод"чилар учун амал қилмайди.

Ўқишни кўчириш учун аризалар 15-июлдан 5-августгача қабул қилинади.

TA'LIM24 - Ta'lim yangiliklari
https://t.me/+mxc0iR8NUT04Zjcy