Get Mystery Box with random crypto!

Аёлни уриш мумкин... Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам би | СЎЗ

Аёлни уриш мумкин...

Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам бир ўринда Оиша онамиздан ранжийдилар ва мисвок билан урмоқчи бўладилар. Бироқ эртага жавобини беришни ўйлаб, тийиладилар.

Бошқа бир ҳолатда аёлни уриш мумкинлиги, ургандаям бармоқ билан туртиш ёки мисвок билан уриш айтилади.

Дарвоқе, аёлни мисвок билан ургунга қадар ҳам бошқа жараёнлар бор. Айтайлик, итоат қилмаса, исён қилса, тартибга чақириш, насиҳат қилиш лозим. Унгаям кўнмаса, тўшакни алоҳида қилиш керак. Охирги чора - уриш, лекин унинг қаеринидир синдириш, хўрлаш, юзига, бошига уриш эмас.

Эътибор қилинг, мисвок бир қарич атрофида бўлади. Ва у билан урилганда оғриқ сезилмаслиги мумкин. Пайғамбаримиз ўша оғриқсиз уришдан ҳам тийилганлар.

Бу ислом. Уни билмаслик бизни дунёга шарманда қилди, қиляпти. Динни чуқур билиш эмас, айрим суннатларга амал қилинганда ҳам аёлимизни хўрлашга ҳаққимиз йўқлигини англардик.