Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАСИНИ КАЛТАКЛАГАН АЁЛ ЖАЗОЛАНМАСЛИГИ КЕРАК Самарқандда бол | СЎЗ

БОЛАСИНИ КАЛТАКЛАГАН АЁЛ ЖАЗОЛАНМАСЛИГИ КЕРАК

Самарқандда боласини калтаклаган аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишга уринмай, аёл руҳияти билан ҳақиқий мутахассислар ишлаши керак. Акс ҳолда вазиятнинг ёмонлашгани қолади.

Аёл шундоғам етарлича бахтсиз ва эзилиб бўлган.

Болакай икки йилдан бери болалар церебрал фалажлиги билан оғрийди. 24 соат йиғлайди. Эр-хотин тонггача навбат билан унга қараб чиқади. Чарчоқ, чорасизлик, давосизлик, пулсизлик, умидсизлик аёлни синдириб бўлган. Кечаги ҳаракати шунинг ортидан.

Ундан болани олиб қўйиш ёки қандайдир таъсир чораси қўллаш доимгидек оқибат билан курашиш. Сабаб бироз ичкарироқда.

Камига жамиятда шу билан адолат тикланиб қолишига, қонунларимиз қатъий ишлаб кетишига ишонмайман.

P/S: Дарвоқе, мен ҳам дастлаб видеони кўрганимда миям тўхтаб қолди.