Get Mystery Box with random crypto!

​Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари Хадича Сулаймонова (1913-196 | Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Ўзбекистоннинг фаҳри – аёллари

Хадича Сулаймонова
(1913-1965) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1954), юридик фанлари доктори (1951), профессор (1952), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1956).

Илмий ишлари жиноят ҳуқуқи, хусусан, Ўзбекистонда ҳуқуқшунослик фанининг вужудга келиши ва ривожланиши, хотин-қизлар ҳуқуқи масалаларига бағишланган. Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтини (1958), республика Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси илмий тадқиқот институтини (1959) ташкил этиш ташаббускорларидан.

Тошкент шаҳри даги кўчалардан бирига, суд экспертизаси илмий текшириш института (ҳозирги Республика суд экспертиза маркази)га Хадича Сулаймонова номи берилган, Тошкент юридик институтида Хадича Сулаймонова музейи бор.

Дилбар Абдураҳмонова (1936-2018) — дирижёр. Ўзбекистон халқ артисти (1969), 1957 й. дан Навоий театри симфоник оркестрида скрипкачи, 1960 й. дан дирижёр, 1974—1990 й. ларда бош дирижёр. Илк бор Ж. Вердининг «Аида» операсига дирижёрлик қилган.

Дилбар Абдураҳмонова нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда биринчи дирижёр аёл. Унинг репертуарида 60 дан ортиқ опера ва балет спектакллари, дунёнинг кўплаб саҳналарида намойишлар, Навоий театрида ярим асрдан кўпроқ ишлаш тажрибаси бор.

Феруза Махмудова (1975) — мустақил Ўзбекистон дипломатиясида илк аёл элчи.
Феруза Махмудова Ўзбекистоннинг биричи Фавқулодда ва мухтор элчи лавозимига тайинланди. У Исроил давлатига элчи бўлди.
Ф.Махмудова Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида турли лавозимларда ишлаган, юқори даражада ташрифларни ташкиллаштиришда иштирок этган. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган (2014−2018).

Мушарраф Ибодуллаева — жанговар самбо бўйича жаҳон чемпиони.

19 яшар Мушарраф Сербияда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олади.

Тошкент шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Мушарраф Ибодуллаева Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси самбо бўйича 2001-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги 44 кг вазн тоифаси бўйича I-даражали диплом, шу йили Сербия давлатида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида 44 кг вазн тоифаси бўйича III-даражали диплом ва бронза медал, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси самбо бўйича Самарқанд шаҳрида ўтказилган 1999-2000 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги 48 кг вазн тоифаси бўйича I-даражали диплом билан тақдирланган. Шу йили Сербия давлатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.

Давоми сайтимизда: https://nemolchi.uz/uz/zbekistonning-fa-ri-ajollari/

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат