2023-01-03 16:36:56
***
"ЮРАК борми сизда?" —
қилдинг маломат.
Бор заҳрингни сочдинг, жим туравердим.
"Бироз енгил тортсин, ҳеч сўз демагин",
Юрак сени ўйлаб, ураверди жим.
Ҳар куни улғаяр, қадалар оғир,
Жавобсиз сўроқлар ва таниш ҳадик.
Ёқимли гуноҳлар,
Лаззат гуноҳлар,
Афсус, ўзимизни билиб алдадик.
Тушимга киради ифорли сочинг,
Ҳузур бахш этади кулгуларинг ҳам.
Сени ўйлаш оғир, ўйламаслик дард,
Юрак аросатда яшар, азизам!
Юрак борми менда?!
Билмайман баъзан...
Қувонч Бек
03.01.2023
@sukunatdan_keyin
151 views13:36