Get Mystery Box with random crypto!

​CСВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 4,5 мингтадан | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

CСВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони 4,5 мингтадан ошди

Бу ерда ҳар куни эрталаб соат 09:00 дан кечки 20:00 гача телефон қўнғироқлари тинмайди. Ҳар бир мурожаат диққат билан эшитилади, ёзиб олинади ва тегишли тартибда ижро учун йўналтирилади.

Қўнғироқларга жавоб берувчилар — оддий операторлар эмас, аксинча соғлиқни сақлаш тизимининг энг етакчи муассасаларида фаолият кўрсатувчи малакали ва тажрибали мутахассислар.

1295 қисқа рақамли “Call-марказ”нинг иш жараёни шундай тиғиз. Қолаверса, йўлланаётган ғоя, таклиф ва муаммоли масалалар ижтимоий тармоқларда очилган электрон манзиллар орқали ҳам қабул қилиняпти.

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни айни пайтда шундай қизғин паллага кирган.

Ўтган қисқа даврда унинг доирасида жами 4514 та мурожаат келиб тушгани сўзимизнинг тасдиғидир.

Йўлланаётган мурожаатлар тиббиётнинг деярли барча йўналишларини қамраб оляпти. Жумладан,

1309 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига,
218 таси ихтисослашган марказлар фаолиятига,
188 таси тез тиббий ёрдам хизматига,
102 таси олий тиббий таълимга дахлдор.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

1295 рақамли “Сall-марказ”;
телеграмдаги @SSV_Call_centre_bot
фейсбукдаги www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
инстаграмдаги https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv ҳамда
insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi