Get Mystery Box with random crypto!

​ ССВ: Келгусида хусусий секторнинг тиббий хизматлардаги улуши | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ: Келгусида хусусий секторнинг тиббий хизматлардаги улушини 80 фоизга етказиш кўзда тутилган

Тиббиёт соҳасида яратилган соғлом рақобат муҳити туфайли аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамрови ошиб бормоқда.

Хусусан, сўнгги 7 йилда мамлакатимизда хусусий шифохоналар сони 2,5 баравар кўпайиб, 8,5 мингтага етди.

Давлат тиббиёт ташкилотлари вазифаларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш, кафолатланган тиббий хизматлар ҳажми доирасида улардан шундай хизматларни сотиб олишни йўлга қўйиш чора-тадбирлари жадал олиб борилмоқда.

Давлат муассасаларида кўрсатилаётган юқори технологияли диагностика ва даволаш ишларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида ташкил этиш орқали бу секторнинг улуши йилдан йилга оширилади.

Ҳозирги кунда уларнинг тиббий хизматлардаги улуши 20 фоиздан юқори.

Бу кўрсаткич 2025 йилда 50 фоиз, 2030 йилга бориб эса 80 фоизга етказилиши ҳисоб-китоб қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram