Get Mystery Box with random crypto!

​Кўп шаклли эритема касаллиги қандай даволанади? Илмира Разик | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Кўп шаклли эритема касаллиги қандай даволанади?

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:

(Давоми).

— Кўп шаклли эритема — ўткир аллергик касаллик. Бу хасталик белгилари кузатилганда дарҳол аллерголог ва дерматолог мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Шифокор кенгайтирилган аллергологик анамнез ва УТТ текширувлари ёрдамида ташхис қўяди.

Шундан сўнг тегишли муолажалар белгиланади. Бунда касаллик тури, унинг тез-тез такрорланиш, шиллиқ қаватлар шикастланиш даражаси, тери тошмаси кўлами каби омиллар ҳисобга олинади.

Даволаш жараёни асосан бемор умумий аҳволини яхшилаш ва тошмаларни камайтириш, хасталикнинг қайталаниш хавфини бартараф этиш, асоратларнинг олдини олиш ва иммунитетни ошириш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Кўп шаклли эритеманинг ҳар қандай турида гипосенсибилизация қилувчи муолажа ва антигистамин (антиаллергик) препаратлар қўлланилади.

Оғиз бўшлиғи ва бошқа аъзолар шиллиқ пардалари шикастланганда, яллиғланишни енгиллаштирувчи ва инфекцияни баратараф этувчи аралашмалар — ротокан, мойчечак қайнатмаси билан чайиш тавсия этилади.

Маҳаллий фермент препаратлари яллиғланиш ўчоқларини некротик тўқималардан тозалашни тезлаштиришга ёрдам беради.

Енгил ҳолатларда уйда даволаниш мақсадга мувофиқ. Касаллик оғир кечганда, шунингдек, амбулатор даволаниш етарли самара бермаса, стационар шароитда муолажалар олиш буюрилади.

Беморни изоляция қилиш талаб қилинмайди. Чунки у атрофидагилар соғлиғига хавф туғдирмайди.

Ўз навбатида, кўп шаклли эритемадан азият чекаётганлар шифокор тавсиясига кўра гипоаллерген парҳезга амал қилиши лозим бўлади.

Касалликнинг токсик-аллергик турида муаолажалар асосан қўзғатувчи моддани аниқлаб, уни организмдан чиқаришга қаратилади.

Шу мақсадда беморга кўп миқдорда суюқлик, энтеросорбентлар ва пешоб ҳайдовчи воситалар берилади.

Айни пайтда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу касалликни аниқлаш ва даволашнинг замонавий усуллари қўлланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram