Get Mystery Box with random crypto!

Тез тиббий ёрдам хизматида 'А' ва 'В' тоифали реанимобиллар со | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Тез тиббий ёрдам хизматида "А" ва "В" тоифали реанимобиллар сони қанча?

Дунё тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларини ишлатиш муддати ўртача 5-8 йилдан иборат. Юртимизда ҳам фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган автомашиналарни янгилаш лозимлиги белгиланган.

Шу сабабли Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда.

— Бундан 6-7 йил аввал юртимиз тез тиббий ёрдам тизимида 1868 та автомашина бор эди. 2023 йилнинг айни даврига келиб эса “103” хизматида 2904 та автомобиль аҳолига сифатли тез тиббий хизмат кўрсатяпти, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Шунингдек, махсус автомашиналар парки 70-80% фоизга янгиланди.

Хусусан, 2021 йилда тез тиббий ёрдамда "B" тоифали 435 та реанимобил бўлган бўлса, бугунги келиб, бундай замонавий санитар автомашиналар сони 578 тага етди.

Жумладан, ушбу автотранспорт воситаларининг катта қисми қуйидаги ҳудудларда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда:

Тошкент шаҳри — 200 та;

Самарқанд вилояти — 64 та;

Фарғона вилояти — 45 та;

Наманган вилояти
31 та.

Мазкур автомашиналарнинг қулайлиги шундаки, уларда тезкор реанимация ва йўл-йўлакай жарроҳлик амалиёти ўтказиш имкони мавжуд.

Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган ушбу автоуловлар халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларнинг қулай жойлашиши имконини беради.

Маълумот ўрнида жорий йил Республика тез тиббий ёрдам маркази “Jizzakh Auto” томонидан ишлаб чиқарилган А тоифали 339 та “Volkswagen Caddy” машиналари билан билан бойиди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram