Get Mystery Box with random crypto!

SPORT_KONSULTANT

Telegram kanalining logotibi sportkonsultant — SPORT_KONSULTANT S
Telegram kanalining logotibi sportkonsultant — SPORT_KONSULTANT
Kanal manzili: @sportkonsultant
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.26K
Kanalning ta’rifi

Sport-ta'lim muassasalari faoliyatiga oid masalalarni siz bilan hamkorlikda hal qilamiz.
Вместе с вами решим вопросы, относящиеся к спортивно-образовательным учреждениям
Murojaat uchun:
Для обращения:
@sportkonsultantBot.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-04-27 09:02:50 ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ИНСТРУКТОР-МЕТОДИСТЛАР БИЛАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНАДИМИ?

Ассалому алайкум. Яқинда вазирликнинг буйруғи қабул қилинди, 7 прелдаги 51-Ф-сонли. Бу буйруққа асосан спорт таълим муассасаларида меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиши кераклиги белгиланган. Мен спорт мактабида метолдист бўлиб ишлайман, маълумотим ўрта махсус, лекин 2021 йилда жисмоний маданият факультетига сиртдан ўқишга кирдим ва ҳозирда ўқияпман. Методист лавозимига 2021 йил март ойида қабул қилиндим, директоримиз чақириб, 2020 йил августдан кеин ишга қабул қилинган ўрта махсус маълумотли методистлар нотўғри қабул қилинганлигини, олий маълумотли бўлиши кераклиги, меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга қабул қилинганимни айтди. Спорт соҳасида кўп йиллар ишлаганман, энди ишсиз қоламанми, илтимос маслаҳат беринг.

Ваалайкум ассалом!!!

Ҳақиқатдан ҳам, ЎзР ВМнинг 2010 йил 23 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Низом (1-илова)нинг 62-банди талабларидан келиб чиқиб, 2020 йил 8 августдан сўнг инструктор-методист лавозимига олий жисмоний тарбия маълумотли мутахассислар тайинланиши белгиланган, яъни сиз меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга қабул қилингансиз.

Лекин меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга қабул қилинган мутахассислар билан меҳнат шартномаси мажбурий тартибда бекор қилинадими? Бу ерда “ҳа” дейиш ҳам қийин, “йўқ” дейиш ҳам қийин, чунки бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш учун айрим ҳолатларни инобатга олиш керак бўлади. Меҳнат қонунчилигини атрофлича ўрганадиган бўлсак, меҳнат қонунчилигига зид равишда қабул қилинганлиги муносабати билан меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши Меҳнат Кодексининг 106-моддасида белгиланган.

106-модданинг 4-бандига кўра ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда меҳнат шартномаси бекор қилинишига сабаб бўлади, лекин мазкур моддани тўлиқ ўқиймиз:
“ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса”.

Демак, сиз ўрта махсус маълумотли бўла туриб, ишга қабул қилинганингиз - ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлигини билдиради. Лекин, олий таълим муассасасига сиртдан ўқишга кирганингиз натижасида автоматик равишда қоидабузарликнинг бартараф этишнинг имконияти пайдо бўлди ва сиртдан ўқишингиз ишни давом эттиришга тўсқинлик қилмайди, чунки таълим ва меҳнат қонунчиликларига кўра сиртдан ўқиш ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш ҳисобланади.

Демак, олий таълим муассасасида сиртдан ўқиётганлигингизни инобатга олсак, ЎзР МКнинг 106-моддасига асосан, яъни ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш айнан меҳнат қонунчилигига зид бўлади.

Бемалол ишлаверсангиз бўлаверади. Меҳнат қонунчилиги сиз тарафингизда.

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
2.2K viewsedited  06:02
Ochish/sharhlash
2022-04-19 17:24:37 КУНДУЗГИ БЎЛИМДА ЎҚИЁТГАН ТАЛАБА 1 СТАВКА ТРЕНЕРЛИК ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?

Ассалому алайкум, беминнат бераётган ёрдамингиз учун миттадорчилик билдираман. Сиз оркали турли масалалар уз ечими топмокда.
Саволим шундан иборат: хозирги кунда УзДЖТ ва СУ да 1 боскич талабасини 0,5 ставка иш фаолиятини (ОЗК тарбиячи булиб) олиб бориши мумкинми?
Хамда 4 боскич талабасини 1 ставка тренерликка ишга кабул кила оламизми?

Аслида, ОЗКлар учун ишлаб чиқилган лавозим йўриқномасининг тарбиячиларга қўйилган малака талабларига кўра мазкур лавозимга олий педагогика маълумотли кадрлар қабул қилиниши белгиланган эди.

Демак, лавозим йўриқномага таянадиган бўлсак, олий таълим муассасаларининг 1-босқичида ўқиётган талабани мазкур лвозимга тайинлаш мумкин эмас. Энди фаолиятини олиб бориши мумкинлиги ҳақида гапирамиз. Демак, агар ўша тарбиячи ўрта махсус маълумотли бўла туриб коллежда ишлаб келаётган бўлса ва ишлаш жараёнида олий таълим муассасасига ўқишга кирган бўлса, демак ўз фаолятини меҳнатини давом эттиришига жиддий тўсқинликлар мавжуд эмас, лекин ўқиётган талабани мазкур лавозимга ишга қабул қилиниши белгиланган тартибга зид бўлиб қолади.

Энди тренер масаласига келадиган бўлсак, агар талаба сирдан ўқиётган бўлса, муаммо мавжуд эмас. 1 ставка ҳам, 1,5 ставка ҳам ишлаверади.

Кундуги бўлимда ўқисачи? Аслида талабанинг ўқиётган жойи, яъни сиз мисолингиздан оладиган бўлсак, бу олий таълим муассасаси – иш (меҳнат) жойи ҳисобланмайди. Олий таълим муассасаси шш (меҳнат) жойи ҳисобланмаганлигини инобатга олсак, демак асосий иш жойи деб ҳам ҳисобланмайди. Ўқиётган талаба бирор ишхонада ишласа, ўша ишхонасидаги бирорта лавозимда ишлаши асосий иш жойи деб ҳисобланади. Асосий иш жойи эса бемалол 1 ставка бўлаверади. Демак, ўқиётган талабанинг 1 ставка тренер лавозимида ишлаши қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган.

Аммо, бу ерда ўзимизга бир савол беришимиз керак. Ўқиётган талабани 1 ставка лавозимида ишлашдан ёки ишлатишдан мақсад нима? Кўпроқ иш ҳақи қилиб беришми ёки машғулотлар самарадорлигини оширишми?
Кундузги бўлимда ўқиётган талаба жуда кўп вақтини ўқишга бағишлашга мажбур (агар ҳақиқий билим олаётган бўлса), 1 ставка ишлашида ҳам спортчилар тайёргарлигига кўп вақт ишлатишга, изланишларга, педагогик технологиялар қўллашга, ҳар бир спортчи билан индивидуал равишда ишлашга, уларнинг жисмоний, психологик ва шу каби хусусиятларини ўрганишга, уларни ривожлантиришга кўмаклашиши керак. Тўғри, 4 соат тренировкани ўтиб қўйиши мумкин, бунга вақти етади. Лекин, тренер фақатгина тренировкани ўтиш билан чегараланиб қолмаслиги керак, вазифаси кўп.

Шунинг учун ҳам кундузги бўлимда ўқиётган талабани 1 ставка тренер-ўқитувчи лавозимида ишлашини тавсия қилмайман. 0,5 ставка ишласа, унда ҳақиқатдан ҳам тренировка жараёнидан ташқари ҳам кўпроқ вақти бўлади, демак самаралироқ ишлайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тренерни 1 ставкада ишлатиш ёки ишлатмаслик муассаса раҳбариятига боғлиқ. Лекин, яна қайтараман, менинг тавсиям – 0,5 ставка. Лекин бу тавсия холос.

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
2.9K viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2022-03-12 11:31:18 Юқоридан қандай ҳулосаларга бориши мумкин?

Биринчидан:

Шахс спорт мактабларига тренер-ўқитувчи лавозимига қабул қилиниши учун малака сертификатига эга бўлиши шартлиги беллгиланмаган, демак малака сертификатига эга бўлиши шарт эмас. Лекин бу тушунарсиз.

Иккинчидан:

Тренер-ўқитувчи аниқ беш йилда бир маротаба малака ошириш кераклиги белгиланган, яъни малака ошириш сертификатии беш йил амал қилади (малака тоифасига ўхшаб).

Учинчидан:

Спорт мактабида ишлаб келаётган тренер-ўқитувчининг малака ошириш муддати ўтган, яъни беш йилдан ўтиб кетган ёки малака ошириш курсларига бориб ўта олмаган (оддий қилиб айтганда, йиқилиб, малака ошириш сертификатини олмаган) тренер-ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилинади. ЎзР МКнинг 100-модда 2-банди “малакаси етарли бўлмаганлиги” сабабли икки ҳафта муддатда (МКнинг 102-моддаси).

Тўртинчидан:

Таълим муассасаларининг спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналиши битирувчилари ишга қаабул қилинган кундан 3 йил давомида малака ошириш курсларига жалб этилмайди. Лекин тўртинчи йили малака оширишга бормаса, тренер-ўқитувчи лавозимида ишлай олмайди, яъни у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларга қандай мутахассисликлар киради? Бу ерда озмас ноаниқлииклар мавжуд, чунки йўналишларнинг аниқ кодлари белгиланмаган, лекин уларни кўрсатишга ҳаракат қиламиз: 1.Жисмоний маданият; 2. Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт; 3. Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) – булар бакалавриат. 1. Жисмоний тарбия ва спорт менежменти; 2. Адаптив соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт; 3. Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш; 4. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси – булар магистратура.

Бешинчидан:

Спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчилари ҳеч қаерни битирмаган тақдирда ҳам (лекин ҳеч бўлмаганда мактабни битирган бўлиши керак) ўзининг спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида ишлаш мумкин, лекин зудлик билаан малака ошириш курсларга юборилади, бунда энг яхши йўли – ишга киришдан аввал малака ошириш курсларига бориб малака сертификатини олиши керак.

Лекин юқорида "учинчидан" деб кўрсатиб ўтилган талаблар ЎзР ВМнинг 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарори талабларига зидроқ. Аммо, Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни 18 моддасида шундай дейилган "Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда, кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидалари амал қилади".

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
5.2K viewsedited  08:31
Ochish/sharhlash
2022-03-12 11:28:49 МАЪЛУМОТ УЧУН!!!

ЎзР ВМнинг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан ЎзР ВМнинг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, қарор билаан тасдиқлангаан Низом (1-илова)нинг 64-банди янги таҳрирда баён этилган:

Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган мутахассислардан бутланади. Бунда жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиш назарда тутилмаган спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслардан бутланиши мумкин.

Шунингдек, тренер-ўқитувчилар таркиби спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчиларидан бутланиши мумкин.

Умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари спорт мактабларига ўриндошлик асосида оммавий спорт турлари бўйича тренер-инструктор лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин.
Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилари ҳар беш йилда бир марта Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида (ёки унинг филиалларида) белгиланган тартибда малака ошириши лозим.

Малака ошириш муддати ўтган (ёки малака оширишдан ўтмаган) тренер-ўқитувчиларга меҳнат фаолияти давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Таълим муассасаларининг спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналиши битирувчилари тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганда уч йилдан сўнг малака ошириш курсларига жалб этиладилар.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга қабул қилинадиган футбол ва регби бўйича тренерликка номзодлар мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон регби федерацияси билан келишилади.

Спорт бўйича тренер-ўқитувчилар ўқув гуруҳларини танлайди ва тўлдиради, ўқувчи-спортчилар билан тарбиявий ва ўқув-машқ ишлари олиб боради, ўқувчи-спортчилар тиббий кўрикдан ва диспансер кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилади, ўқувчи-спортчилар учун уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқади, ўқув-машқ жараёнини такомиллаштириш ва унга энг самарали ва замонавий шакллар ва усулларни жорий этиш бўйича таклифлар киритади”

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
4.4K views08:28
Ochish/sharhlash
2022-02-11 15:42:10 ФОЙДАЛАНИЛМАГАН МЕҲНАТ ТАЪТИЛЛАРИ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ?

Ассалому алейкум илмингиз бунданам зиёда бўлсин, чарчаманг.
Саволим шундан иборат тренер 2021 ўқув йилида мехнат татилига чиқарилмаса унинг мехнат таътили 2022 йилга утказиладими ёки бекор қилиниб 2022 йил учун қайдан бериладими? Жавоб учун олдиндан рахмат

Assalom aleykum
Bitta savol bor edi.
Hodimning eski qolib ketgan mexnat ta'tillari xaqida tushuncha bersayiz. Masalan bitta hodimni õtkan yilgi tatili qolib ketgan. Bu yilgisini vaqti keldi. Ikkalsini bitta qilib chiqadimi. Yoki iktani puli tolanib bittaga chiqadimi. Yoki eskisi kuyib ketadimi. Shunga asoslari bilan tushuntirib bersayiz.
Oldindan raxmat. Ishlarizga omad.

Ваалайкум ассалом!!!

Меҳнат Қонунчилигига кўра ходимларнинг меҳнат таътилларидан фойдаланиши кафотланади ва таътиллардан фойдаланишни ташкил этиш иш берувчининг зиммасида бўлади.

Меҳнат кодексининг 143-моддасининг 12-хатбошига кўра “Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим”. Агар қайсидир ходимга меҳнат таътили берилмаган бўлса (фойдаланилмаган бўлса) меҳнат органлари томонидан иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ходим ҳар йили меҳнат таътилдан фойдаланмаслиги мумкин эмас (бир қисмидан бўлсада фойдаланиши лозим).

Шу банднинг 13-хатбоши “Ишлаб чиқариш тусидаги сабабларга кўра жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда, ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн икки иш кунидан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин, шу йили ундан албатта фойдаланилмоғи лозим”.

Демак, ҳозирги ҳолатда сизнинг спорт мактабингизда қонунбузилиш амалга оширилган.

Таътилнинг қолган қисмини кейинги йилга кўчириш учун, сиз бу йил камида меҳнат таътилининг 12 иш кунидан фойдаланган бўлишингиз керак эди. Таътилнинг қолган қисмини кейинги йилга кўчириш учун бу йилнинг ўзида иш берувчи ва ходим ўртасида келишув амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бундай жараён амалга оширилмаган бўлса, меҳнат таътили куядими?

Йўқ куймайди. Агар бу йил бу жараён қонуний расмийлаштирилмаган бўлса, демак бу ҳолатда Меҳнат Кодексининг 151-моддасига назар қаратамиз:

“Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади”.

Энди қачонки сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда (3 йилдан кейинми, 5 йилдан кейинми), сизга бу йил фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация (расчёт) тўлаб берилади. Айрим ташкилотларда уч йиллаб, 4 йиллаб меҳнат таътилидан фойдаланилмаган ходимлар мавжуд, чунки иш берувчи шуни назорат қилмаган. Ана энди улар ишдан бўшаганда, уларга ўша 3 йиллик ёки 4 йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация (расчёт) тўлаб беришга мажбур бўлади.

Сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда (ишдан бўшаганингизда) фойдаланилмаган меҳнат таътилингиз эсдан чиқиб қолмасин, компенсация талаб қилинг, тўлаб бермаса, меҳнат органларига мурожаат қиласиз.

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
4.6K viewsedited  12:42
Ochish/sharhlash
2022-02-09 11:25:10 ХОДИМ ДЕКРЕТ ТАЪТИЛИДАН БЕЛГИЛАНГАН ВАҚТДА ИШГА ЧИҚМАСА, УНИ ИШДАН БЎШАТИШ МУМКИНМИ?

Savolim shundan iboratki, men B.O'.S.Mdan may oyidan tug'ruq ta'tiliga chiqdim. 6-sentyabrda ishda bôlishim kerak edi. Bola parvarishi bn ishga chiqolmadim. Rahbariyat men bn bog'lanmadi. Shu oy mehnat ta'tilimni olish un borsam sentyabrda murojaat qilmapsan deb yanvar oyida tarifikatsiyaga kirish uchun mehnat shartnomasini bekor qilish to'g'risida ariza berishimni talab qilishyapti. Shu to'g'rimi?

Мен шуни кўп айтаманки, саводсиз раҳбарлар ҳам етарлича бор.

3 ёшгача боласи бор аёллар билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

Агар бундай аёл ўзи ишдан чиқиб кетишни хоҳламаса, у билан раҳбарят ҳеч қанақасига меҳнат шартномасини бекор қилиши жиноий жавобгарликка асос бўлиб қолади.

Биз биламизки, ҳомиладорлик ва туғиш таътили 126 календарь кунидан иборат бўлади. Агар шу таътил муддати тугагач, ишга чиқиш керак бўлган аёл ўз вақтида ишга чиқмай, 1 ой ёки 2 ой ёҳуд бир йилдан сўнг келиб, бола парваришлаш таътилига чиқиш истагини билдирса, иш берувчи қандай интизомий чоралар кўра олади? Интизомий жазо қўллаш мумкинми?

Интизомий жазолар қуйидагилар бўлади:
Хайфсан
Иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима
Меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Юқоридаги ҳолат бўйича иш берувчи фақат иккита интизомий жазо қўллаши мумкин: хайфсан ва 30 фоизи миқдорида жарима, лекин меҳнат шартномасини бекор қилиш жазосини қўллай олмайди. Чунки Меҳнат Кодексининг 237-моддасида аниқ белгилаб қўйилган “Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди”

Демак сизнинг ҳолатингизда раҳбарингиз сизга ўз вақтида ишга чиқмаганингиз учун сизга “ҳайфсан” бериши мумкиндир, лекин меҳнат шартномасини бекор қила олмайди, агар иш берувчи ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилса, жиноий жавобгарликка тортилади, раҳбариятингиз шуни билади, шунинг учун сизнинг аризангизни талаб қилябди. Ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзманг, аризамни талаб қилябди, деб меҳнат органлари ёки прокуратура органларига мурожаат қилинг. Бундай аризани, айниқса 3 ёшга тўлмаган фарзандингиз борлигини била туриб талаб қилиш ҳам ноқонуний.

Тарификацияга қўшилиб қолмаганингиз сиздан аризани талаб қилишга ёки меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўла олмайди.

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
2.9K views08:25
Ochish/sharhlash
2022-02-09 08:57:27 ЎЗ ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРМАЁТГАН РАҲБАРЛАР ҲАМ УСТАМАЛАР ОЛИШ КЕРАКМИ?

Ассалому алейкум, саволим устамалар буйича.
Спорт муассаса рахбарлари, устама олишлари учун "таъминлаганлиги " учун деб езиб куйилган, бу сузнинг асосида нималар тушунилади.
Рахбар лавозимида булиб, уша ишларни бажармаса, устама туланавериши керакми.
Еки уларни килиниши керак булган ишларини бажараетган, бошка лавозимдаги, шу мактаб ходими, масалан Бош Мураббий (Тренер) га уша устамаларни бериш керак, Устамалар тугрисидаги карорга шу тугрисида, узгартириш киритиб, Натижага эришган мураббийлар билдиргиси ва Мураббийлар кенгаши карорига асосан, белгиланиши зарур деб уйлайман, жавобингиз учун ва таклифга хулосангиз учун, олдиндан Рахмат.

Ваалайкум ассалом!!!

Гапингизда ва саволингизда жон бор. Катта жон бор.

Ҳар бир раҳбар ёки мутахассисларга тегишли “таъминланганлиги” деган тушунча, албатта ўзларига юклатилган вазифалар, яъни лавозим мажбуриятларини тўлиқ бажариши билан аниқланади. Қачонки раҳбар ёки мутахассис ўзининг лавозим мажбуриятларини бажарсагина, ўқувчи-спортчиларни тайёрлашни таъминлаган ҳисобланади. Бу масалада тренер-ўқитувчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ, улар таъминлаши аниқ.

Энди раҳбар ёки бошқа мутахассисларга келганда “таъминланганлиги” деган тушунча турли хил тусга айланиб қолади. Лавозимга ўтирдими, демак устамаларни олиш керакмиш. Бу мутлақо нотўғри фикр.

Лекин, мутахассисларнинг ва ўзининг лавозим мажбуриятларини қанчалик даражада бажараётганини директор (иш берувчи) аниқлаб беради. Кимдир таниш-билиш, кимдир коррупция орқали ишга кирган ва устамаларни олаверади, иш қиладими, йўқми аҳамияти йўқ. Ўз ишини сидқидилдан бажараётган, билимли, масъулиятли мутахассислар ҳам йўқ эмас. Ҳақиқатдан ҳам муассасасининг юраги. Бундай мутахассис ва директорларни ўзи ҳам танийман. Тескарилари ҳам етарли. Фақат устамалар учун ишга кирган.

Фикрингизга қўшиламан, бундай устамаларни белгиланиши тренерлар кенгаши қарори асосида амалга оширилса, нур устига нур бўлар эди. Балки шунда раҳбарлар ва мутахассислар шароит яратиша ҳаракат қилармиди. Лекин, кимнидир ўрнига тренерлар ишни қилса, уларнинг устамасини ўша тренерга бериши умуман мантиққа тўғри келмаса керак.

Аксинча, устама олаётган раҳбар ва мутахассислардан ишни бажаришини талаб қилиш керак. Ёки зўр, бировни ишини уддалаётган тренерни ўша бировнинг лавозимига тайинлаш ва 12 академик соат миқдорида тренерлик қилишига имконият яратиш керак.

Тизим йўлга тушиши учун анча вақт керак. Қачонки таниш-билишчилик, манфаатлар тўқнашувига барҳам берилсагина, ўшанда ҳақиқат ўз ўрнини эгаллайди, ҳозирча ҳақиқат подшо эмас, балки қулдир.

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
2.6K views05:57
Ochish/sharhlash
2022-02-07 15:35:47 ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИНИНГ ХАФТАЛИК ЎҚУВ-МАШҚ ИШЛАРИ РЕЖИМИ ЎЗГАРСА УСТАМАЛАР ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ?

Assalom alaykum yaxshimisiz sizga bitta muhim savolim bor edi man busmda 2021 yil oktabrdi 7 ga eshga kerganman yarim stafka 28-31 oktabr kunlari serdaryoda bulgan uzb kubigiga 7 nafar shogertim urin olib kilgan 1 chi dekabrdan bir stafka ishlab boshladim sovolim shuki shu manga 211 di yani ustamani yarim stafka oylik ish haqiga qarab tulaydimi yo bir stafka ish haqi buyichayam tulasa buladimi javobingiz judayam muhim

Vaalaykum assalom!!!

Trener-o‘qituvchilarga ustamalar tarif stavkasiga, ya’ni o‘quv-mashq ishlari rejimi (haftadagi akademik soat) uchun to‘lanadigan lavozim maoshiga nisbatan belgilanadi. Agar sizning o‘quv-mashq ishlaringiz rejimi o‘zgaradigan bo‘lsa, demak sizning tarif stavkangiz ham o‘zgaradi.

Siz savolingizda keltirgan masalaga keladigan bo‘lsak, uni quyidagicha tushuntiramiz:

Ustamalar 1-noyabr kunidan 0,5 stavka (12 akademik soat) uchun to‘lanadigan tarif stavkaga (lavozim maosh)iga nisbatan, 1-dekabrdan esa 1 stavka (24 akademik) soat uchun belgilangan tarif stavkaga nisbatan belgilanadi. Oddiy qilib aytganda, 1-noyabrdan 0,5 stavkaga nisbatan, 1-dekabrdan 1 stavkaga nisbatan. O‘rtada, masalan mart oyidan o‘quv-mashq rejimi 0,5 stavka (12 akademik soat) etib belgilansa, ustamalar yana 0,5 stavkaga nisbatan belgilanadi.

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
2.5K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2022-02-06 10:38:51 ЯНГИ ИШГА КИРГАН РАҲБАР ЁКИ МУТАХАССИСГА ИШГА КИРГАН (ТАЙИНЛАНГАН) КУНИДАН УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАНАДИМИ?

Ассалому алайкум 211 буйича савол рахбар ходимлар ишга кирган санасида ташкилотда совриндорлар мавжуд рахбар ходимга мавжуд совриндор учун устама кушиб ишлаш мумкинми

Ваалайкум ассалом!!!

Спорт-таълим муассасасига янги ишга кирган ёки тайинланган директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, инструктор-методист, тиббий ходим ёки тренер-ўқитувчига устамалар ишга кирган (тайинланган) кунидан белгиланмайди.

ЎзР ВМнинг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Низом (2-илова)нинг 23-бандига кўра устамалар спортчи-ўқувчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга белгиланиши қайд этилган. Янги ишга кирган ёки тайинланган директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, инструктор-методист, тиббий ходим ёки тренер-ўқитувчи эса ўқувчи-спортчини тайёрлашда бевосита иштирок этган, деб ҳисобланмайди.
Демак, фақатгина ишга кирган ёки тайинлангандан кейинги даврда ўқувчи-спортчини тайёрлашда бевосита иштирок этган деб ҳисобланиши мумкин.

Энди истисноларни кўриб чиқамиз:

Бу ҳолатда тайинланган (ўтказилган) кундан кимларга устамалар белгиланади?

Спорт мактабнинг ўзида фаолият юритаётган ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, инструктор-методист, тиббий ходим (врач) ёки тренер-ўқитувчи (фақат ўзининг гуруҳларида эришган натижалар учун) директор лавозимига тайинланганда.

Спорт мактабнинг ўзида фаолият юритаётган директор, инструктор-методист, тиббий ходим (врач, бу деярли бўлмайди) ёки тренер-ўқитувчи (фақат ўзининг гуруҳларида эришган натижалар учун) ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланганда (ўтказилганда).

Спорт мактабнинг ўзида фаолият юритаётган директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, тиббий ходим (врач, бу деярли бўлмайди) ёки тренер-ўқитувчи (фақат ўзининг гуруҳларида эришган натижалар учун) инструктор-методист лавозимига тайинланганда (ўтказилганда).

Спорт мактабнинг ўзида фаолият юритаётган директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, инструктор-методист ва тиббий ходим (врач, бу деярли бўлмайди) тренер-ўқитувчи лавозимига тайинланганда (ўтказилганда). Бунда унга бириктириладиган ўқув гуруҳлардаги ўқувчи-спортчиларнинг терма жамоа аъзолиги учун тайинланган (ўтказилган) куннинг кейинги ой бошидан устамалар белгиланади.

Ташқаридан ишга қабул қилинган тайинланган директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, инструктор-методист ёки тиббий ходимга ишга тайинланган кундан устамалар белгиланмайди.

“Ташқаридан” тайинланган (масалан бошқа спорт-таълим муассасасидан) директорга тайинланган кундан бошлаб устамалар тўланиши учун бундай тартиблар бошқарма бошлиғи билан тузилган меҳнат шартномасида ёки ҳудудий бошқарманинг жамоа шартномасида белгиланган бўлиши лозим. Лекин, амалиётдан келиб чиқадиган бўлсак, бошқарма бошлиқлари устамалар тўланиши юзасидан шартларни меҳнат шартномасига киритмайди (чунки аҳмоқ эмас). Лекин бундай ҳолатлар ҳам учраб туради. Демак “ташқаридан” тайинланган (ўтказилган)ларга устамалар белгиланмайди.

Белгиланса, давлатга қайтаради.

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
2.6K viewsedited  07:38
Ochish/sharhlash
2022-02-06 09:34:05 АВВАЛ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН СПОРТЧИЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ЎҚИШГА КИРА ОЛАДИМИ?

Ассаломуалейкум хурматли Спорт консултант! Сизга коттакон рахмат шунча соволларга жовоб ёзаётганиз учун. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар махкамасини 2022 йил 12 январдаги №20 қарорида. Ўзбекистон чемпионатлари охирги 1 йил довомида 1-3 ўрин олган спортчилар олийгохларга тест ва қўшимча имтихонларсиз ўқишга қабул қилинади дейилган. Соволим қуйидагича: Қарор 2022 йил чиқди. Спортчилар 2021 йилнинг Сентиябр ва Октябр ойларида спорт мусобақаларида қатнашиб ғолиб ва совриндор бўлишган, шундай спортчилар хам имтихонсиз олийгохларга қабул қилинадими ёки 2022 йилдаги мусобақаларда қатнашиб ғолиб совриндор бўлиши шартми? Қўшимча совол: Ўзбекистон кубоги ғолиб совриндорларига бу қарор тегишли эмасми? Жовобиз учун олдиндан рахмат.

Ваалайкум ассалом!!!

ЎзР ВМнинг 2022 йил 12 январдаги 20-сон қарори билан ЎзР ВМнинг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига ўзгартиришлар киритилган, демак бу масала ҳам айнан 226-сон қарори асосида ҳал этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун талабларини инобатга оладиган бўлсак, агар қандайдир муддат белгиланмаган бўлса, демак ҳужжатда белгиланган нормалар кучга киргандан кейинги муносабатларга жорий этилади, ҳужжат (ўзгартиришлар) кучга киргандан аввалги ижтимоий муносабатларга тадбиқ этилмайди.

Лекин ЎзР ВМнинг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига ўзгартиришлар олий таълим муассасаларига кириш қисмига тегишли бўлганлигини инобатга олиб, спортчиларнинг аввалги, яъни ўзгартиришлар кучга кирмасдан туриб мусобақларда эришган натижалари инобатга олиниши лозим.
Масалан, 2021-2022 йил ўқув йилида таълим муассасаси (мактаб, коллеж, академик лицей) битирувчиси оҳирги 4 йилда спорт мусобақаларининг (Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида 1-3 ўринни эгаллаган бўлса, албатта инобатга олинади.

Энди Ўзбекистон чемпионатларига келсак, бу ерда тартиб сал бошқачароқ бўлади. Яъни, айнан олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи (лицензион) Ўзбекистон чемпионатларидаги натижалар инобатга олинади. Бундай Ўзбекистон чемпионатлари оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида акс эттирилади ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ҳозирда аниқ тартиблар ишлаб чиқилмоқда. Бу бўйича қўшимча ҳужжатлар қабул қилинади. Аввалари кўплаб Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилиб, айрим спорт турларида бундай мусобақларда кўзбўямачикка йўл қўйилганлиги сабабли, шаффоф тизим бўйича ишлар кетмоқда.

Сентябрь ёки октябрь ойларида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчилар олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга киришига айнан ҳозирги кунда ҳеч ким кафолат бера олмайди. Демак, кейинги Ўзбекистон чемпионатларига янада мустаҳкамроқ тайёргарлик кўриши керак.

Иккинчи саволга: Ўзбекистон кубокларидаги натижалар инобатга олинмайди. Ўзбекистон чемпионати ва кубоги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тенглаштирилган бўлсада, кўп қирралари билан бир-бир фарқ қилади. Қарорда ҳам Ўзбекистон кубоклари назарда тутилмаган.

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.
2.3K views06:34
Ochish/sharhlash