Get Mystery Box with random crypto!

ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ИНСТРУКТОР-МЕТОДИСТЛАР БИЛАН МЕҲНАТ ШАР | SPORT_KONSULTANT

ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ИНСТРУКТОР-МЕТОДИСТЛАР БИЛАН МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНАДИМИ?

Ассалому алайкум. Яқинда вазирликнинг буйруғи қабул қилинди, 7 прелдаги 51-Ф-сонли. Бу буйруққа асосан спорт таълим муассасаларида меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиши кераклиги белгиланган. Мен спорт мактабида метолдист бўлиб ишлайман, маълумотим ўрта махсус, лекин 2021 йилда жисмоний маданият факультетига сиртдан ўқишга кирдим ва ҳозирда ўқияпман. Методист лавозимига 2021 йил март ойида қабул қилиндим, директоримиз чақириб, 2020 йил августдан кеин ишга қабул қилинган ўрта махсус маълумотли методистлар нотўғри қабул қилинганлигини, олий маълумотли бўлиши кераклиги, меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга қабул қилинганимни айтди. Спорт соҳасида кўп йиллар ишлаганман, энди ишсиз қоламанми, илтимос маслаҳат беринг.

Ваалайкум ассалом!!!

Ҳақиқатдан ҳам, ЎзР ВМнинг 2010 йил 23 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Низом (1-илова)нинг 62-банди талабларидан келиб чиқиб, 2020 йил 8 августдан сўнг инструктор-методист лавозимига олий жисмоний тарбия маълумотли мутахассислар тайинланиши белгиланган, яъни сиз меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга қабул қилингансиз.

Лекин меҳнат қонунчилигига зид равишда ишга қабул қилинган мутахассислар билан меҳнат шартномаси мажбурий тартибда бекор қилинадими? Бу ерда “ҳа” дейиш ҳам қийин, “йўқ” дейиш ҳам қийин, чунки бунда меҳнат шартномасини бекор қилиш учун айрим ҳолатларни инобатга олиш керак бўлади. Меҳнат қонунчилигини атрофлича ўрганадиган бўлсак, меҳнат қонунчилигига зид равишда қабул қилинганлиги муносабати билан меҳнат шартномасининг тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши Меҳнат Кодексининг 106-моддасида белгиланган.

106-модданинг 4-бандига кўра ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда меҳнат шартномаси бекор қилинишига сабаб бўлади, лекин мазкур моддани тўлиқ ўқиймиз:
“ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса”.

Демак, сиз ўрта махсус маълумотли бўла туриб, ишга қабул қилинганингиз - ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлигини билдиради. Лекин, олий таълим муассасасига сиртдан ўқишга кирганингиз натижасида автоматик равишда қоидабузарликнинг бартараф этишнинг имконияти пайдо бўлди ва сиртдан ўқишингиз ишни давом эттиришга тўсқинлик қилмайди, чунки таълим ва меҳнат қонунчиликларига кўра сиртдан ўқиш ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш ҳисобланади.

Демак, олий таълим муассасасида сиртдан ўқиётганлигингизни инобатга олсак, ЎзР МКнинг 106-моддасига асосан, яъни ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилиш айнан меҳнат қонунчилигига зид бўлади.

Бемалол ишлаверсангиз бўлаверади. Меҳнат қонунчилиги сиз тарафингизда.

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.