Get Mystery Box with random crypto!

МАЪЛУМОТ УЧУН!!! ЎзР ВМнинг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қа | SPORT_KONSULTANT

МАЪЛУМОТ УЧУН!!!

ЎзР ВМнинг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан ЎзР ВМнинг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, қарор билаан тасдиқлангаан Низом (1-илова)нинг 64-банди янги таҳрирда баён этилган:

Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилар таркиби олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига эга бўлган мутахассислардан бутланади. Бунда жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиш назарда тутилмаган спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслардан бутланиши мумкин.

Шунингдек, тренер-ўқитувчилар таркиби спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчиларидан бутланиши мумкин.

Умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари спорт мактабларига ўриндошлик асосида оммавий спорт турлари бўйича тренер-инструктор лавозимига ишга қабул қилиниши мумкин.
Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилари ҳар беш йилда бир марта Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида (ёки унинг филиалларида) белгиланган тартибда малака ошириши лозим.

Малака ошириш муддати ўтган (ёки малака оширишдан ўтмаган) тренер-ўқитувчиларга меҳнат фаолияти давом эттиришга йўл қўйилмайди.

Таълим муассасаларининг спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналиши битирувчилари тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганда уч йилдан сўнг малака ошириш курсларига жалб этиладилар.

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга қабул қилинадиган футбол ва регби бўйича тренерликка номзодлар мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон регби федерацияси билан келишилади.

Спорт бўйича тренер-ўқитувчилар ўқув гуруҳларини танлайди ва тўлдиради, ўқувчи-спортчилар билан тарбиявий ва ўқув-машқ ишлари олиб боради, ўқувчи-спортчилар тиббий кўрикдан ва диспансер кўригидан ўз вақтида ўтишини назорат қилади, ўқувчи-спортчилар учун уларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ режаларини ишлаб чиқади, ўқув-машқ жараёнини такомиллаштириш ва унга энг самарали ва замонавий шакллар ва усулларни жорий этиш бўйича таклифлар киритади”

Каналга уланиш @sportkonsultant
Савол бериш @sportkonsultantBot.