Get Mystery Box with random crypto!

​​– Албатта, бунинг учун сизга чин дилимдан раҳмат дейман. Сез | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​– Албатта, бунинг учун сизга чин дилимдан раҳмат дейман. Сезиб турибман, дуруст йигит кўринасиз. Лекин, начора!.. Агарда… агарда унаштирилмаганимда сизни ўйлаб кўрган бўлардим, – деди қиз бир оз сукунатдан сўнг ўйчан бир ҳолатда.
Қизнинг охирги сўзлари Моҳирга “севаман” сўзидан ҳам азизроқ ва қимматлироқ бўлиб эшитилганди.
– Демак, сизни бир умрга, мангуликка йўқо­тар­канман-да, Шодия! Сираям ишонгим келмаяпти, – Моҳирнинг овози зўрға, ич-ичидан титраб чиқди.
– Хоҳишингизни бажо қила олмаганим учун узр, Моҳир. Сизнинг бахтли бўлишингизга жуда ишонаман. Мендан эса, ҳечам хафа бўлманг, хайр! – Қиз қўл бериб хайрлашди-да, келган йўлидан яна тўғрига қараб юриб кетди.
Ягона умидидан, бутун вужуди билан, жон-жаҳди билан севган қизидан айрилган Моҳир, ўзининг бор-йўқлигини унутганча унинг орқасидан қараб қолди.
Орзулари барбод бўлган, ишончлари соврилган Моҳир ғам-ғусса чекиб, кўзига ҳеч нарса кўринмай, қулоғига ҳеч нарса эшитилмай, худди маст кишидек гандираклаб кетиб борарди. Ҳа, у маст эди, қизнинг жамолидан, унинг нозик қўлларидан маст эди. Кўз ёшлари юзини ювиб тушар, бошини қуйи солганча қизнинг кўчасидан сўнгги марта, дарвозасига сўнгги марта нигоҳ ташлаб ўтаркан, аллақандай шеърни эшитилар-эшитилмас ёддан ғўлдиради:
Чекил лира!
Қўшиғим тамом!
Куйим аста сўнди ва топди барҳам,
Дардим бир шарпадек чўкди бу айём.
Нурафшон кўп олис ёқларга бу дам.
Чекил лира!
Қўшиғим тамом!
Бир замон жўшардим дарахт тубида,
Куйлардим ўрмонда, қайнарди илҳом.
У дам ёш, бахтиёр, дадилдим жуда.
Энди-чи куйлашга қолмади мажол,
Кўзёши келади, йўқ дилда ором.
Кўча кезаман ўйчан ва беҳол.
Чекил лира!
Қўшиғим тамом!..
Воҳид Исмоилов

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK