Get Mystery Box with random crypto!

Онаси қарғаниб йиғлади. Отасини эмас, ароқни чиқарганларни қар | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

Онаси қарғаниб йиғлади. Отасини эмас, ароқни чиқарганларни қарғади. Ароқ сотадиганларни қарғаб-қарғаб йиғлади. Аброр бир онасига, бир синглисига қаради-да, ҳеч кимга индамай уйдан югуриб чиқиб кетди. Бир-икки соатлардан кейин қайтди. Уст-боши йиртилган, тупроққа беланган, бурни қонаган эди. Онасига кўринмасликка ҳаракат қилиб юз-қўлини ювди. Кийимларини алмаштирди. Сўнг ошхонада куймаланаётган синглисининг олдига борди:
Эртага мактабга борасан! Энди сенга ҳеч ким гапиролмайди!- деди Аброр қатъият билан синглисига.- Бундан кейин мен бор жойда онамга гап кўтариб келма! Онамни хафа қилма! Уларга шундоқ ҳам қийин. Отамнинг қилганлари етади, биз ҳам онамга азоб берамизми?..
Эртаси куни Сурайёнинг мактабга бораётганини кўриб, онаси вазиятни тушунди чоғи, Аброрга мамнун қараб қўйди. Гарчанд акаси “энди сени ҳеч ким хафа қилмайди” деган бўлса-да, Сурайёнинг юраги ғаш эди. Бироқ акаси ҳақ экан. Ҳеч ким уни масхара қилмади. Танаффусда кеча отасини масхара қилиб, оёғи чалишиб ўйинга тушган синфдоши Раҳимжон унинг олдига келиб кечирим сўради...
Аброр синглисининг ўша кунги пажмурда қиёфасини ҳеч қачон унутмайди. Йиллар ўтиб ўша болалигида Сурайёни йиғлатган синфдоши Раҳимжондан совчи келганида ҳам энг аввало синглисининг “Мактабга бормайман” деб йиғлаб келган кунини ва ўша пайтдаги қиёфасини эслади. Қўллари мушт тугилди. Отаси ичкилик зўридан жигари адо бўлиб вафот этган эди унда. Онаси Аброрни уйнинг каттаси деб билгани, болалигидан унга суяниб келаётгани учун истиҳола билан ўғлининг кўнглига қўл солди.
Сурайё нима деяпти?- Одатича саволга савол билан жавоб берди Аброр.
Синглингнинг Раҳимжонда кўнгли борга ўхшайди-ёв...
Унда фотиҳа қилишсин!
Ҳаддан ортиқ камгап Абрордан бундан ортиқ гап олишнинг иложи йўқлигини билган онаизор қизининг тўйини бошлади.
Синглингни фотиҳа қилиб қўйсагу, аввал сенинг бошингни иккита қилсак, сўнг Сурайёни узатамизми, дегандим...
Йўқ!- Аброрнинг жавоби кескин бўлди.- Синглимнинг бахтини бойлаб ўтирманг! Мени ҳали режаларим бор, уйланиш қочмайди...
Аброрнинг гапини икки қилишга ҳеч кимнинг журъати етмайди. Эридан меҳр, эътибор кўрмаган онаси ўғлига сўзсиз бўйинсунарди. Онаизор Аброр камгап, дағал бўлгани билан қалби тўла муҳаббат, садоқат ва меҳр эканини оналик қалби билан ҳис этарди.
Синглисининг тўйидан олдин Аброр бўлажак куёвни емакхонага таклиф қилди. Бўлғуси қайноғанинг бемаврид чорловидан ҳайрати ошган йигит айтилган жойга келди. Аброр унга бир пиёла ароқ қуйиб узатди:
— Тўйдан олдин сиз билан бир “отамлашайлик” дедим, куёв бола!- Куёв бир бўлғуси қайиноғаси, бир пиёлага ва бир стол устидаги ароққа қаради.- Қани, олинг?
Йўқ... Мен ичмайман...- Дудуқланди куёв.
Олинг деяпман! Эркак бўлганидан кейин ичади-да!- Овозини баландлатди Аброр.
Кечирасиз, мен ҳеч қачон... ичолмайман, ака, илтимос, мажбурламанг...
Куёвнинг кўзларига қаттиқ тикилди ва кутилмаганда сенсираб гапира бошлади:
Шу гапингда бир умр тура оласанми?! Бу ҳаром сувни бир умр ичишдан ўзингни тиясанми?! Ҳой, сендан сўраяпман, менга айтган сўзингда бир умр турасанми?!
Ҳа, ака...- Куёвнинг ранги оппоқ оқариб кетганди.
Менга қара, бир эркаклигинг, бир менга берган ваъданг эсингдан чиқмасин; бошингда қилич ўйнатсалар ҳам мана бу ҳаром сувни оғзинга олмайсан! Ичган кунинг, хабар топган куним сени ўл-ди-ра-ман!- Аброрнинг овози шу қадар кескин янградики, куёв бир чўчиб тушди.- Энди бор, бошқа гапим йўқ!..
Синглисининг бу гапдан хабари йўқ. Онаси ҳам билмайди. Куёви айтмагани аниқ. Лекин Аброр ҳар гал уйига гул-гул очилиб келадиган, йўқлаб борганида бахтдан ёниб пешвоз чиқадиган синглисини кўрганида ўшанда ўсмир йигитлигида ўзига берган ваъдасини бажарганидан, тўйдан олдин куёв болани огоҳлантириб қўйганидан мамнун...
Ҳозир дераза ортидан онаси унинг болаларига ўғриликнинг номаъқул ишлигини гапираётганини эшитиб, юраги бир қалқиб кетди. Ўсмирлик пайтларидаги бебошликларини эслади. Томоғидан ачимсиқ нарса ўтгандай беҳузур бўлди.
Ўсмирлигида онаси ёшига нисбатан анча кексайгандек кўринарди. Меҳнат, турмуш машаққатлари, ичувчи эрнинг тазйиқлари уни тоза ҳолдан тойдирганди. Онаси: