Get Mystery Box with random crypto!

SOG'LOM HAYOT

Telegram kanalining logotibi soglomhayot_salomatlik_shifouz — SOG'LOM HAYOT S
Telegram kanalining logotibi soglomhayot_salomatlik_shifouz — SOG'LOM HAYOT
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 201.79K
Kanalning ta’rifi

Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг!
Мурожат: ушбу каналда канал рекламаси олинмайди
Реклама учун 👉🏼 @Skarpion

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 92

2021-07-26 15:25:18
ЧУРРА ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛАДИ?

Инсон ёши улғайгани сари тўқималар мўртлашиб, мушаклар ҳам атрофияга учрайди. Шундан кейин тўқималар салқиб қолади. Салгина оғир юк кўтарса ҳам, шу тешиклардан ички аъзолар босим кам бўлган жойга интилади. Натижада чурра, яъни грижа ҳосил бўлади.

Дорихоналарда чурраларга қарши бандажлар бор. Ётганда чов чурра ичига кириб кетгандан сўнг ўша жойга қўйилади. Натижада чурра ташқарига чиқмайди.
Оғир юк, шу жумладан, набираларингизни ҳам кўтарманг. Бандажни боғлаб юрсангиз, чуррани унутасиз, деган умиддамиз.

@SoglomHayot
53.2K viewsedited  12:25
Ochish/sharhlash
2021-07-26 15:24:25 ​Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса, нима қилиш керак?

Севара Убайдуллева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилганда, қуйидагилар тавсия қилинади:

“Витамин С” га бой суюқликларни ичиш, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш: лимон, малина, наъматак чойлар, оддий қора ёки кўк чойларни ичиш керак. Бу ўз ўрнида ҳужайра ва тўқималарни сувсизланишининг, қон қуюлишининг олдини олади ва тана ҳароратини туширади;
Томоқ ва бурунни тузли ёки чой содали суюқликлар билан кунига 8 мартадан ортиқ чайиш;
70 фоиз спиртни илиқроқ сув билан илитиб танани артиш ҳам тана ҳароратини туширишга ёрдам беради.

Тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса – ёшга мос равишда:
1 ёшгача болага 100-125 мг,
1 – 5 ёшли болаларга 125-50 мг,
5 ёшдан катталарга 500 мг бир марталик дозада “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” таблеткаси қабул қилинади, холос. Шу билан бирга, зудлик билан оилавий шифокор билан боғланиш керак!

Оилавий шифокор келгунига қадар “Витамин С” га бой суюқликларни кўпроқ, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш, яъни лимон, малина, наъматак ёки оддий қора ёки кўк чойларни ичиш талаб этилади.

Истисно ҳолатларда, агарда шифокор келгунча 4-6 соатдан ортиқ вақт ўтса, бу даврда тана ҳарорати 38 даражадан юқорига қайта кўтарилса, “Парацетамол”ни яна бир бор қабул қилиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

http://telegram.me/joinchat/C7wFAEBGWSJ1uB6tARR4Zw
54.9K viewsedited  12:24
Ochish/sharhlash
2021-07-26 11:04:41
Узум шарбати мигренга қарши самарали восита

Миядаги кимёвий моддалар мувозанати бузилиши туфайли мигрен юзага келади ва бунда узум шарбати жуда фойдалидир.

У оғриқ қолдирувчи сифатида эмас, балки профилактика воситаси бўлолади. Узум шарбатидаги C, А ва B2 витаминлари ушбу жараён самарали бўлишини таъминлайди.

@SoglomHayot
48.8K views08:04
Ochish/sharhlash
2021-07-26 11:04:30
Тик-Токни портлатган маҳсулот келди.

VIBRA STICK —
Пресс, оёқ ва қўлдаги мушакларни ўзингиз шакллантиринг.

БАТАФСИЛ
БУЮРТМА БЕРИШ

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!
37.0K views08:04
Ochish/sharhlash
2021-07-26 11:01:06
Қовоқнинг инсон организми учун фойдали тамони ҳақида

Ошқозон-ичак йўли касалликларида қовокда бириктирувчи тўқималар ва органик кислоталар кам бўлади, шунинг учун ҳам у энг парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади.

Таркибида пектин микдори кўплиги эса яллиғланган йўғон ичакка шифобахш таъсир кўрсатади. Қовоқнинг ҳом эти ичаклар ишини яхшилайди ва қабзиятга қарши қўлланилади.

Юрак-томир ва молда алмашинуви бузилиши хасталикларида қовоқ уруғидан тайёрланган тинитма стенокардиядаги оғриқларни бартараф қилади ва бошқа юрак-томир хасталикларида ёрдам беради.

Қовоқ бўтқаси (асал билан аралаштирилгани мақсадга мувофиқ)ни кунига 2 марта тановвул қилинса, юрак-томир хасталикларининг асорати бўлган бадан шишларини йўқотади. Бундай ҳолатларда кунига 0,5 пиёладан қовоқ шарбати ичиш ҳам яхши самара беради.

@SoglomHayot
44.8K viewsedited  08:01
Ochish/sharhlash
2021-07-26 10:56:43 АНТИБИОТИКЛАР КОРОНАВИРУСНИ ДАВОЛАМАЙДИМИ?

Муҳаббат Ибрагимова, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи:

Энг аввал айтиш керак бўлган гап шу: антибиотиклар коронавирусни даволамайди. Чунки антибиотик — бактерияларга қарши восита, вирусга таъсир этмагани етмаганидек, унинг тарқалишига шароит яратиб беради. Антибиотикларни рецептсиз ва тартибсиз қабул қилиш организмда чиндан ҳам антибиотикка зарурат туғилганда у таъсир қилмай қолишига олиб келади. Бунинг сабаби организмда антибиотикка нисбатан чидамлилик пайдо бўлган бўлади.

ЖССТ томонидан антибиотикларга нисбатан чидамлилик ва мультичидамлилик атамалари қўлланилади. Чидамлилик фақат бир антибиотикка нисбатан пайдо бўлса, мультичидамлиликда беморга ҳеч қандай антибиотик таъсир қилмай қолади. Бунинг оқибатлари жуда ёмон.

Коронавирус дастлаб тарқала бошлаган пайтда одамлар уни шамоллаш деб ўйлаб, антибиотикларни шифокор ретцептисиз ҳам қабул қила бошлашди. Коронавирусга чалинганда антибиотик истеъмол қилинса, касалликка таъсир қилмайди. Чунки унинг сабабчиси бактерия эмас, вирус бўлади. Беморнинг аҳволи оғирлашиб, иммунитет кучсизланади.

Агар бемор шундай шароитда инъекцион ва инфузион воситалар билан уйда муолажа олса, оқибати ўлим билан якунланиш хавфи бор.

Яна бир гап. Антибиотиклардан палапартиш фойдаланиш тананинг бошқа аъзолари фаолиятига ҳам салбий таъсир этади.
Антибиотикларни фақат ва фақат шифокор тавсияси билангина олиш лозим. Акс ҳолда касалликдан даволанаман, деб ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига жиддий зарар етказиб қўйишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


http://telegram.me/joinchat/C7wFAEBGWSJ1uB6tARR4Zw
47.6K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2021-07-25 21:33:02
Бутун Англияни даҳшатга солган фото...

Бир қарашда, бу оддий оилавий сурат, бироқ ўша даврларда фотоларда ҳис-туйғуларни ифодалаш одати бўлмаган.

Боланинг юзига яхшилаб қарасангиз, у жуда қўрққанини кўришингиз мумкин… Гап шундаки..‌‌.
13.8K views18:33
Ochish/sharhlash
2021-07-25 20:23:02
АГАР СИЗ ЖИГАРИНГИЗ ҲАҚИДА ҚАЙҒУРСАНГИЗ

Агар сизни жигарингиз безовта қилса қайта тиклашнинг жуда оддий ва осон усули бор.

Бунинг учун 1 кг кўк пиёзни 850-900 г шакар билан аралаштириб, салқин қоронғи жойда 1,5 ҳафта сақланг.

Касалликнинг оғирлигига қараб кунига 3 дан 8 ош қошиқгача истеъмол қилинг.

Бу услуб жигар серрози билан оғриган беморларда, ҳатто мураккаб давридаҳам текширувдан ўтган.

@SoglomHayot
23.8K viewsedited  17:23
Ochish/sharhlash
2021-07-25 15:25:10
УЙҚУ ПАЙТИДА БУТУН ОРГАНИЗМНИНГ ЭНГ КУЧЛИ ДEТОКСИФИКАЦИЯСИ!

Бу жуда самарали ва танага ижобий таъсир кўрсатади: кайфиятни ошириш, оғриқларни камайтириш, оёқ шишиши, тўпиқ зўриқиши, бош оғриғини камайтириш.
Бунинг учун нима керак бўлади?
5 та янги саримсоқ
1 кичик ҳажми пиёз
Ўз-ўзидан ёпишқоқ бандаж, пайпоқ
Тайёрлаш ва қўллаш:
Саримсоқ ва пиёзни кесиб қайноқ сув (100-120 мл) қўшиб 3-5 дақиқа давомида қайнатинг.
Сувни тахминан 20 дақиқа давомида совутиб туринг, сўнгра оз миқдорда маҳсулотни пахта ёки бандажга қўйинг, сўнгра оёққа қўйинг ва оёқни ёпишқоқ бандаж билан ўранг ва пайпоқ кийинг.
Эртаси куни эрталаб, уни олиб ташланг. Сизнинг танангиздан чиққан токсинлар туфайли қора бўлиб қолади.
Биринчи ҳафтада бир марта, кейин бир ой давомида ҳафтасига бир марта такрорланг.

@SoglomHayot
36.7K viewsedited  12:25
Ochish/sharhlash
2021-07-25 15:05:10
БЕДАНА ТУХУМИ КУЧ-ҚУВВАТ БАҒИШЛАЙДИ

Бедана тухуми паришонхотирликда даво бўлади, ақлий ривожланишни кучайтиради.
Айниқса, эркакларга куч-қувват бағишлайди.

Шу мақсадда эрталаб 3 дона, кечки пайт 3 дона бедана тухуми хомлигича ютилади.
Даво муолажаси 6 ҳафта давом этади.


@SoglomHayot
32.5K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash